Деҳқон хўжаликлари ва Бирлашган МФЙ аҳоли вакилларидан мурожаатХурматли админ, Сиздан илтимос туманимиздаги Уйчи насос қачон юргизилишини рахбарлардан билиб берсангиз, собиқ Соҳибкор ш/х.нинг таҳминан 90%, Бирлашган ш/х.нинг бир қисми, Ш.Рашидов ш/х, Шрейдер ИТИ ерлари, Чортоқ туманининг бир қисми, қўшни Қирғизистоннинг Дрес аҳолиси шу насосдан сув ичади. 11 кундан бери насосга Наманган каналдан сув борадиган ҳовузни бетонлаш ишлари бўлмоқда. Шу ишларни қишда ҳеч кимга сув керакмаслигида қилса буўлардику, ҳозир ҳамма деҳқонларни экинига сув к.к, деҳқонлар миллионлаб ҳаражат қилиб экин экиб қуўйганмиз, сув йуқ, ҳали бунақаси бўлмаган, деҳқон харажатга тушиб қолмасин.
Ҳолат юзасидан Қишлоқ хўжалик ирригация бўлимидан расмий муносабат сўраб қоламиз!
📨
УЙЧИ Хабарлари:
👉 t.me/+UxEXHXxwXGRbnEwd