Қўқон шаҳрида олиб қочилган “Matiz” русумли автомашина пачоқланган ҳолда топилдиФуқароларимиздан автомашиналарини очиқ ва қаровсиз қолдирмасликларини сўраймиз.
Жорий йилнинг 23 февраль куни Бувайда туманида яшовчи фуқарога тегишли “Matiz” русумли автомашина Қўқон шаҳар Турон кўчасида жойлашган кафе олдидан олиб қочилган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, мазкур жиноятни 2005 й.т. Ўзбекистон туманида яшовчи Л.Т. содир этганлиги аниқланиб ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳурматли фуқаролар автомашинангиз калитини ичида қолдирманг!
Имкон қадар ёритилган ва кузатув камералари остига жойлаштиринг!
Йўл ёқасига, кўча эшиги олдига ташлаб кетманг!
Унутманг! Ҳар қандай жиноят албатта фош этилади.
Юқоридаги шахсдан жабрланган фуқаролар бўлса, ИИОга мурожаат қилишларини сўраймиз.
✅
МАРҒИЛОНЛИКЛАР БИЗГА ҚЎШИЛИНГ 🔥 ⤵️
https://t.me/+SJCfGHobRx36CeHShttps://t.me/+SJCfGHobRx36CeHS