Ҳаё
Фотима розиёллоҳу анҳо вафот этишларидан олдин бемор бўлдилар. У кишини кўргани Асмо бинт Умайс кирди. У Ҳабашистонга ҳижрат қилганлардан эди. Фотима розиёллоҳу анҳо унга дедилар:
- Эй Асмо! Менга аёл киши вафот қилганидан сўнг унга қилинаётган баъзи ишлар ёқмайди. Унинг устига кийим ташлашади. Уни кўтаришганда қомати билиниб қолади!
Яъни, ўша пайтларда тобутнинг усти очиқ бўлиб маййит унга ётқизилиб устига мато ташлаб қўйишар, аёл кишининг қомати билиниб турар эди. Фотима розиёллоҳу анҳо ана шундан ташвиш қилаяптилар.
Шунда Асмо бинт Умайс розиёллоҳу анҳо деди:
- Эй Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари! Сизга Ҳабашистонда кўрган нарсамни кўрсатиб берайми?
- Кўрсат!
Шунда Асмо хурмо шохларини олиб келиб тобутнинг атрофига ўрнатиб чиқди. Сўнгра унинг устидан мато ташлади. Бу нарса Фотима розиёллоҳу анҳони шодлантирди ва хотиржам бўлиб деди:
- Қандай яхши ва гўзал одат экан!
Фотима розиёллоҳу анҳонинг ташвишига қаранг! Вафот этганидан кейин ҳам қоматини эркаклар кўришидан хавотирга тушаяпти.
Азиз аёлларимизга тирикликларида қоматларини кўз-кўз қилишлари лойиқмикан?!
Йўқ, асло!
https://t.me/+i7ZgGJiE5-5hYWZi