Qashqadaryo E'lonlari, Қашқадарё эълонлари 🧿 🔻 @QASHQADARYO_VOHASI🔻 ( Rasmiy Kanali )

AAAAAEJf_ST20IH3fO3U5A خوش می آید 23

Assalamu alaykum Qashqadaryoda E'lonlarida Sotish, olish qulay va oson
🤝SAVDО-SOTIQ kanalida
🚘 Mashina
📱Telifon
🏨 Kvartira
🚲🖥 Uydan turib e'lon berib oldi-soti qiling!
👇 E'LON_JUNATISH 👇
@Qarshi_1414_bot
☎️ +998973111414
ژئو و زبان کانال
ازبکستان, ازبکی
رسته
فروش


با ایجاد کننده تماس گیرفتن
ژئو کانال
ازبکستان
زبان کانال
ازبکی
رسته
فروش
اضافه شده به شاخص
11.10.2018 12:16
یک اعلامیه از Qashqadaryo Viloyat Prokuraturasi
ВИЛОЯТ ПРОКУРАТУРАСИ РАСМИЙ БАЁНОТИ

Жорий йилнинг 2 январь куни Интернет нашрларида “Қашқадарё ҳокими далани пайхон қилган қўйларни сўйишни буюрди” сарлавҳа остида тарқалаган видеолавҳа бўйича Нишон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Аниқланишича, видеолавҳада Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг вилоят бошқармаси бошлиғи А.Арипов, Нишон тумани бўлим бошлиғи А.Рахматов, туман ИИБ бошлиғи Д.Умаров, “Отамурод ота” фермер хўжалиги иш юритувчиси Ш.Бобоназаров, ғалла майдонини пайҳон қилган 21 бош чорва моллари эгаси А.Азаматовлар иштирокида вилоят ҳокими топшириғига кўра, ғалла майдонини пайхон қилингани учун фермер хўжалиги раҳбари ва пайхон қилган қўй эгасига тегишли 1 тадан (жами 2 бош) қўйни сўйиб, кам таъминланган оилаларга тарқатилиши ҳолати акс эттирилган.
Ўтказилган текширув натижасига кўра, ғалла экинларини пайҳон қилинганлиги ҳолати юзасидан Нишон тумани маъмурий судининг қарорига асосан, А.Азаматов МЖтКнинг 104-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга огоҳлантириш эълон қилиниб, пайхон натижасида етказилган зарар қопланиши таъминланган.
Шунингдек, А.Арипов ва А.Раҳматовлар МЖтКнинг 200-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун Нишон тумани маъмурий судига юборилган.
Суднинг 09.01.2020 йилдаги қарорига кўра, А.Арипов ва А.Раҳматовларга нисбатан жарима жазоси тайинланган ва маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган зарар тўлиқ бартараф қилиниши таъминланган.
Бундан ташқари, Нишон тумани ИИБ бошлиғи Д.Умаровнинг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, унинг ҳаракатлари интизомий кенгашда кўриб чиқилиши белгиланган.


ВИЛОЯТ ПРОКУРАТУРАСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ