Давлат раҳбарини сўроқ қилган қози
Халифа Али ибн Абу Толиб (р.а.) қимматбаҳо совутини йўқотиб қўйди. Кўфа бозорини айланиб юрганида уни бир зиммийнинг қўлида кўрди. Халифа совут уники эканини айтади, зиммий эса совут унинг қўлида турганини, бермаслигини айтади.
Низо туфайли қози Шурайҳ ҳузурига боришади. Қози Халифанинг сўзларига шубҳа қилмаслиги, бироқ исбот тариқасида икки гувоҳ кўрсатилиши кераклигини айтади. Халифа Қанбар исмли инсон ва ўзининг ўғли Ҳасан гувоҳлик беришини айтади.
- Ўғилнинг отага гувоҳлиги ўтмайди, дейди қози.
- Сен жаннат аҳлидан бўлган кимсанинг гувоҳлигига ишонмайсанми? Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳасан ва Ҳусайннинг жаннат аҳли йигитлари саййидлари эканини айтган.
- Эшитганман. Аммо боланинг отага гувохлиги ўтмайди, дейди қози қатъий.
Халифа зиммийга қараб совутни олишини айтади. Ҳолатдан таъсирланган зиммий:
"Лекин, мен ўзим бу совут сизники эканига гувоҳлик бераман. Халифа ўз қозиси ҳузурида ҳақ-ҳуқуқ талашди. Қози Халифага қарши ҳукм чиқарди. Мен бу дин ҳақ эканига ишонаман. Аллохдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад унинг расулидир.
Эй қози жаноблари, совут ростдан ҳам амирул-мўмининникидир. Мен уни йўлда топиб олгандим", дея иймон келтиради ва даъвоси йўқлигини айтди.
Шунда Халифа айтдики:
"Сен мусулмон бўлдинг. Совут сенга совға. Мана бу отни ҳам қўшиб бераман. Олақол!".
Қозилик (ҳозирги кунда судъялик) жуда масъулиятли иш. Ҳаттоки, давлат раҳбари ҳам низода бошқалар билан тенг ҳуқуқлидир. Судъя чиқарган ҳар бир ҳукм, қарор учун жавоб беради. Ўйлаб, мулоҳаза қилинглар суд вакиллари!
Шу ҳикояни қоғозга чиқариб, хонангизга ёпиштириб қўйинг.
Водий бозор👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEFEJl4QHB-bTX67HA