Тошкентда вояга етмаган қизни меҳмонхонага олиб бориб, шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалдиСуд ҳужжатларига кўра, ҳуқуқбузар А.Ғ. 17 ёшли вояга етмаган қиз Ш.И.ни Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги мехмонхоналардан бирига олиб бориб, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этган. Бунинг натижасида, Ш.И.га енгил тан жароҳати етказгани аниқланди.
Судда ҳуқуқбузар А.Ғ. юқоридаги ҳолатларни тасдиқлашини, меҳмонхонага таниши Ш.И.ни олиб боргани, унинг вояга етмаганини билмагани, қизни анчадан бери танишини, қиз меҳмонхонага ўз хоҳиши билан борганини, ёмон нияти бўлмаганлигини, қилган ишидан пушаймонлигини, оилавий ва моддий шароитини инобатга олиб енгиллик беришни сўраган.
Суд қарори билан А.Ғ.га МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми ва 52-моддаси 2-қисмига асосан 5 сутка маъмурий қамоқ ва БҲМнинг 2 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
(
FARG'ONALIKLAR👇)
➥
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE6uDupOAr1FKL9w8Q