ЎХШАШИ ЙЎҚ МЕНИНГ ОНАМНИНГ... Тилларидан тушмайди дуо,
Тўхташи йўқ менинг онамнинг.
Ўн саккиз минг оламда танҳо,
Ўхшаши йўқ менинг онамнинг...
Чиройидан осмонда ой лол,
Баҳор таъзим айлайди хушҳол.
Йўқдир ундай соҳиби жамол,
Ўхшаши йўқ менинг онамнинг...
Болам дея дил бўлди адоқ,
Болам дея қўллари қадоқ.
Узук кўрмай ўтди бу бармоқ,
Ўхшаши йўқ менинг онамнинг...
Тоғнинг тоғга ўхшаши бордир,
Боғнинг боғга ўхшаши бордир.
Ойнинг доғга ўхшаши бордир,
Ўхшаши йўқ менинг онамнинг...
Ўн саккиз минг оламда танҳо,
Ҳурдан гўзал, малакдан зебо.
Ҳайқираман, эшит, эй, дунё,
Ўхшаши йўқ менинг онамнинг...
Онам каби буюк Она ер,
Жар соламан, ким не деса дер.
Юрагимдан отилди бу шеър -
Ўхшаши йўқ менинг онамнинг!.. Акрамжон АЗИЗОВЯкинларизга хам улашинг!👇🏻