ИЛОН 😨
Мен хотинимни севмайман! Отам шунчаки номардлик қилди: сўнгги нафасида "Шарофатга уйланмасанг рози эмасман", деди, Аммо менга бу қорамағиз қизнинг кўзлари ёқмас эди. Унинг қорачиқлари қандайдир ялтираб кўринади кишига. Айниқса, бирор баҳонаи сабаб ғижиллашиб қолганимизда шундай қарардики, бу ўткир ва сирли нигоҳга дош беролмасдан, нафасимни ичимга ютардим.
Нима бўлди-ю, бир куни Шарофат уйда йўқлигида Зебо чақириб келди. Унинг менда кўнгли борлигини қўшниларимиздан кўпчилиги пайқаган. Яширмай айтсам, ўзим ҳам унга бефарқ эмас эдим. Аммо Шарофат билан турмуш қурганимиздан кейин қизгина аразлаб, қадамини узиб қўйганди.
- Кечир, - дедим. - Отам...
- Худди шу ҳақда гапирмоқчи эдим, - деди бошини кўтариб. - Биласанми, отанг нега бундай қилган?
- Йўқ, Худо ҳаққи!
Зебо яна бўйнини эгиб, пича муддат ўйланди. Кейин бир қарорга келгандек бошини кўтарди-ю... катта-катта очилган кўзлари қандайдир даҳшат таъсирида қотиб қолди.
- Илон!...😳😱😨