Бекатова Зумрад Рахимбаевна


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президентимиз инвестиция ва бозорларни эгаллаш учун жаҳонда қаттиқ кураш кетаётганини қайд этди.

Лойиҳалар учун четдан маблағ олиб келиш қанчалик қийин бўлаётганини, уни самарали ишлатиш кераклигини барча раҳбарлар тушуниши шарт.

Белгилаб берилган вазифалар ижроси устидан назоратни кучайтириш, аниқ механизмини белгилаб, энг қуйи бўғингача тушириш топширилди.

Вазирлар, тармоқ раҳбарлари, вилоят ҳокимлари олдига туманларга тушиб, ўз ишини жойида ташкил қилиш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш давомида вазирлик ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Facebook|Instagram|X


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Пахта етиштириш ва қайта ишлашда қўшимча бозор механизмлари жорий қилиниши белгиланди.

Жорий йилдан бошлаб кластерлар пахтага талаби ва нарх таклифини биржага қўяди, фермерлар эса ўзига маъқулини танлаб, фьючерс шартномасини тузади.

Имтиёзли кредит олмай, ўзи пахта етиштирган фермерларга биржада сотган пахтасини 10 фоизи миқдорида субсидия берилади.

Имтиёзли кредитни йил якунигача тўлиқ қайтарган фермерларга кредитнинг 4 фоизи қайтариб берилади. Уларга кредит фоизи амалда 10 фоиздан 6 фоизга тушади.

Facebook|Instagram|X


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ташқи бозордаги кучли рақобат, логистикадаги қийинчиликларга қарамасдан, бу йил экспортни 30 миллиард доллардан ошириш зарурлиги қайд этилди.

Ўзимизда хом ашёси бўлган тўқимачилик, электротехника каби “драйвер” тармоқларда бор имконият тўлиқ ишга солинмаётгани кўрсатиб ўтилди. Креатив ёндашувлардан фойдаланиб, бу тармоқлар экспортини 2-3 карра ошириш имконияти борлиги таъкидланди.

Шу боис, бу иккита драйвер тармоқни ривожлантириш, экспортга ишлаётган корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш катта қарор лойиҳаси тайёрланди.

Хусусан, экспортчиларни айланма маблағ билан таъминлаш учун алоҳида Факторинг ташкилоти очилиб, унга 100 миллион доллар ажратилади. Корхоналарнинг халқаро сертификат талабларига мослашиш харажатларининг 20 минг долларгача қисми қоплаб берилади.

Ривожланиш ва тадқиқот марказлари учун олиб келинадиган лаборатория жиҳозлари божхона божларидан озод қилинади. Халқаро маркетплейслар орқали маҳаллий маҳсулотларни илгари суриш учун 2 миллион доллар йўналтирилади.

Мутасаддиларга ҳар бир тармоқнинг ташқи бозорлардаги имкониятини таҳлил қилиб, уч йиллик экспорт стратегиясини ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|X


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ўтган йилда янги ёндашув асосида 12 та технопарк хорижий корхоналар бошқарувига берилди. Ушбу ҳудудларда 2,5 миллиард долларлик 27 та лойиҳа жойлаштирилди.

Бундай технопарклар Туркия компаниялари билан Зангиотада, Татаристон билан Карманада, Хитой билан Андижон, Кармана туманлари, Олмалиқ, Чирчиқ, Зарафшон, Қўқон ва Тошкент шаҳрида ташкил қилинмоқда.

Мутасаддиларга хорижий инвесторларни топиб, мавжуд иқтисодий зоналарнинг бўш ҳудудларида технопарк ташкил қилиш бўйича таклиф киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|X


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Мамлакатимиздаги 22 та эркин иқтисодий зонада ишга тушган 589 та корхона ўтган йили 42 триллион сўмлик маҳсулот чиқарган.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг бор-йўғи 16 фоизи юқори технологияли товарлар ҳисобланади. Маҳсулотларнинг атиги 18 фоизи ташқи бозорларга сотилган, 372 та корхона умуман экспорт қилмаган.

Эркин иқтисодий зоналардаги корхоналар киритган сармоясига қараб имтиёз олмоқда. Лекин бу маблағлар таннархни пасайтириш, экспортга чиқиш учун хизмат қилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Шу боис, энди фақат экспортга ишлайдиган эркин иқтисодий зоналар ташкил этилиши белгиланди. Ушбу зоналарда хорижий брендлар билан юқори қийматли, ташқи бозорларда талаби бор маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Хорижий тажрибада ҳам бу ўзини оқлагани таъкидланди.

Бундай зонанинг биринчиси Наманганда ташкил қилиниб, тўқимачиликка ихтисослашади.

Иқтисодий комплекс раҳбарларига эркин иқтисодий зоналар бўйича мавжуд тизимни қайта кўриб чиқиб, уларни экспортга ихтисослаштириш бўйича таклиф киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|X


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бу йил халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 5,2 миллиард долларлик ишлар бажарилиши режалаштирилган.

Инвестицияларни ўзлаштиришда ҳалигача бюрократия кўплиги танқид қилинди.

Шу муносабат билан Бош вазир бошчилигида молия институтлари билан ишлаш бўйича алоҳида Фавқулодда штаб ташкил қилиниши белгиланди. Штаб ҳар бир лойиҳани ичига кириб, аниқ ишларни амалга оширади, ҳар ҳафта лойиҳама-лойиҳа муҳокама ўтказади.

Жорий йилда Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан 1,1 миллиард доллар, Ислом тараққиёт банки билан эса 1 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган.

Мутасаддиларга ушбу 2 та халқаро банк билан яқиндан ишлаб, туманма-туман юриб, тадбиркорлар билан давлат кафолатисиз қилиш мумкин бўлган лойиҳаларни кўпайтириш топширилди. Уларга аниқ масъуллар бириктирилади, маблағ жалб қилишда тадбиркорларга кўмаклашилади.

Facebook|Instagram|X


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Илғор корхоналар мустақил равишда ташқи бозорларга чиқиб, тўғридан-тўғри маблағ олиб келишни бошлаган.

Савдо-саноат палатасида Тадбиркорларга ташқи молия бозорларига чиқишга кўмаклашиш маркази ташкил қилинди.

Йил якунигача камида 200 та тадбиркорни халқаро молия бозоридан 2 миллиард доллар жалб қилишга тайёрлаш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, бу йил ОКМК 1 миллиард, НКМК 500 миллион, “Навоийуран” ва “Ўзметкомбинат” ҳар бири 300 миллион долларлик евробонд жойлаштириши зарурлиги кўрсатиб ўтилди. “Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airports”, Автомобиль йўллари қўмитаси ҳам халқаро рейтинг олиб, ташқи бозордан жами 700 миллион доллар олиб келиши муҳимлиги таъкидланди.

2025 йил учун 2 миллиард доллар грант олиш бўйича ҳар бир вазирлик, тармоқ ва ҳудудларнинг режаларини шакллантириш топширилди.

Facebook|Instagram|X


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент инвестиция лойиҳаларида маҳаллий компонентларни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

Бунинг ҳисобига жуда кўп янги иш ўринлари яратилиши, валюта тежалиши ва ёндош соҳалар ривожланиши кўрсатиб ўтилди.

Вилоят ҳокимларига ҳар ой тадбиркорлар билан ярмарка ўтказиб, ўзида янги-янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш тизимини йўлга қўйиш топширилди.

Ҳозир амалга оширилаётган 75 миллиард долларлик йирик инвестиция лойиҳаларининг 28 миллиард долларини маҳаллий маҳсулотлар орқали қоплаш мумкинлиги ҳисоб-китоб қилинган.

Мутасаддиларга тармоқлар ва вилоят ҳокимлари билан биргаликда туман ва корхоналар кесимида 2025 йилда янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича дастур тайёрлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ҳар бир доллар инвестициянинг самарадорлигини ошириш ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг асосий вазифаси бўлиши кераклиги таъкидланди.

Сўнгги етти йилда киритилган 120 миллиард доллар инвестиция ҳисобига 6 мингдан ортиқ корхона ишга тушди. Таҳлиллар кўрсатишича, жалб қилинган ҳар 1 минг доллар инвестиция йилига ўртача 530 доллар қўшилган қиймат яратмоқда.

Тоғ-кон саноатида бу кўрсаткич 700 долларга етгани сабабли соҳага Германия, Туркия, Хитой ва бошқа давлатлардан инвесторлар кириб келишни бошлади.

Лекин “Ўзбекнефтгаз”, "Ўзметкомбинат" ва қурилиш материаллари тармоғида инвестиция самарадорлиги бошқа тармоқларга нисбатан 2 баробар паст. Инвестиция ҳисобига қўшилган қиймат Сирдарёда республика кўрсаткичидан 3 баробар, Бухоро ва Қорақалпоғистонда 2 баробар кам.

230 та тадбиркорнинг божхона омборларида узоқ муддатдан буён сақланаётган 120 миллион долларлик ускуналар эгаларига етказилди. Лекин яна 105 та тадбиркорнинг 110 миллион долларлик ускуналари омборларда турибди.

Мутасаддиларга ушбу ускуналарни эгаларига етказиш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент 2025 йилдаги асосий вазифаларга тўхталди.

Ўтган йил якунида ҳокимларнинг ҳудудий режалари белгилаб олинди. Ҳар бир туман кесимида бажарилиши лозим бўлган индикаторлар тўплами ишлаб чиқилди.

Жумладан, бу йил 27 та туман ҳокими инвестицияни 200 миллион доллардан ошириш режасини олган. Масалан, сўнгги беш йилда Учкўприкда хорижий инвестиция 10 карра ошиб, 100 миллион долларга етди. Туман ҳокими 2025 йилда буни 200 миллион долларга етказишни ҳисоб-китоб қилган.

Лекин 10 та туман ҳокимининг режаси 40 миллион долларга ҳам етмаслиги кўрсатиб ўтилди. Булар Миришкор, Кўкдала, Боёвут, Бандихон, Узун, Шеробод, Бекобод, Тошкент, Риштон, Гурлан туманлари.

Мутасаддиларга ушбу туманларга янги лойиҳалар пакетини шакллантириб, камида 100 миллион долларлик режани тасдиқлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Айрим туман ҳокимлари инвестиция ва экспорт масаласини ўз ҳолига ташлаб қўйгани қайд этилди.

Ўтган йили Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Пешку, Янгиобод, Қамаши, Хонқа, Шовот туманларида инвестиция 15 миллион долларга ҳам етмади. Ромитан, Деҳқонобод, Миришкор, Чироқчи, Нарпай, Нуробод ва Гулистон туманлари, Оҳангарон шаҳрида экспорт камайган.

Ушбу 16 та туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.

Ҳудудида инвестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди.

Эндиликда инвестиция бўйича янги назорат тизими бўлиши белгиланди.

Бунда Бош вазир бу йилги 42 миллиард доллар хорижий инвестиция бўйича ойма-ой режани тасдиқлайди, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, тармоқ раҳбарлари ҳафтада икки кун инвестиция билан шуғулланади.

Мутасаддилар тинмай ҳудудларга бориши, тадбиркорлар билан учрашиши, масаласини жойида ҳал қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Шу билан бирга, етарли шароит бўла туриб, инвестиция режаси тўқимачиликда 17 миллион долларга кам бажарилгани, инвестиция “Ўзтрансгаз” ва "Ўзметкомбинат"да 2 баробар, “Ўзсувтаъминот”да 20 фоизга пасайгани кўрсатиб ўтилди.

Ушбу ташкилотлар раҳбарлари шу йил биринчи чоракда ўзгариш қилмаса, уларнинг фаолиятига баҳо берилиши ҳақида қаттиқ огоҳлантирилди.

Экология, Қишлоқ хўжалиги вазирликлари, Давлат активлари, Фармацевтика ва Ўрмон хўжалиги агентликларида грант олиб келиш режаси 25 фоизга ҳам бажарилмагани, Қурилиш, Транспорт, Маданият вазирликлари, Туризм қўмитаси олиб келган гранти эса 10 миллион доллардан паст бўлгани танқид қилинди.

Умуман, Мактабгача ва мактаб таълими, Соғлиқни сақлаш, Транспорт, Спорт, Олий таълим, Маданият, Экология, Қишлоқ хўжалиги, Рақамли технологиялар, Қурилиш вазирликларининг инвестиция ва грант олиб келиши бор имкониятларга мутлақо мос эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Салоҳияти юқори бўлган Франция, Япония, Италия, Венгрия, Малайзия, Испаниядан ўтган йили 100 миллион доллар ҳам инвестиция келмагани қайд этилди.

Facebook|Instagram|X


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. Унда инвестиция масалалари кўриб чиқилмоқда.

Очиқлик ва кучли инвестиция сиёсати натижасида иқтисодиётимиз барқарор ўсиб келаётгани таъкидланди.

Хусусан, 2024 йилда ялпи ички маҳсулот 6,5 фоизга ошиб, 115 миллиард долларга етди, хорижий инвестиция 1,6 баробар ўсиб, 34,9 миллиард долларни ташкил қилди, қиймати 10 миллиард долларлик 242 та йирик ва ўрта лойиҳалар ишга тушди, экспорт илк бор 27 миллиард долларга чиқди.

Ўтган йили 50 та туманга 100 миллион доллардан кўп сармоя кириб келди (2023 йилда бундай туманлар 11 та эди).

Давлатобод, Янги Наманган, Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Шайхонтоҳур туманлари, Наманган ва Самарқанд шаҳарларида инвестициялар 300 миллион доллардан ошган.

Тоғ-кон, нефтгаз, кимё, қишлоқ хўжалигида режа 2 карра ортиғи билан бажарилди.

Facebook|Instagram|X


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Электротехника ва тўқимачиликдаги экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш кенгайтирилади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Инвестиция самарадорлиги пасайган тармоқ ва ҳудудлар фаолияти танқидий кўриб чиқилди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент: "Ҳар бир доллар инвестициянинг самарадорлигини ошириш ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг асосий вазифаси бўлиши зарур"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент: "Очиқлик, кучли инвестиция сиёсатини юритганимиз натижасида иқтисодиётимиз барқарор ўсиб келаяпти"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспорт ҳажмини ошириш борасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги асосий вазифалар муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание, посвященное обсуждению результатов проделанной работы по широкому привлечению инвестиций и увеличению объемов экспорта, а также определению основных задач на перспективу.

#Mirziyoyev #videoselektor #investitsiya #eksport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликда янги даврни бошлаб берди

Официальный визит Президента Шавката Мирзиёева в Объединенные Арабские Эмираты положил начало новой эпохе в сотрудничестве двух стран

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Завершив официальный визит в Объединенные Арабские Эмираты, Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #tashrif #BAA

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Показано 20 последних публикаций.