Zarnigorbegim ⚜️


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Консультация ва мурожаат учун: @help_ZO
Пафоссиз юрист, жиддий мавзулар содда тилда гапириладиган Зарнигор Омониллаеванинг муаллифлик канали. Каналда ҳуқуқий, маърифий ва ижтимоий мавзуларда постлар, шахсий кузатувлар берилади.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


🤍Рўза тутаётганлар учун Жаннат безатилади.
🤍Рўза тутаётганлар учун фаришталар тинимсиз дуо қилади.
🤍Рўза тутаётганлар учун фаришталар тинимсиз истиғфор айтади.

#Жумамуборак💚
@zarnigor1

39.5k 2 130 4 128

Сим-карта олиш учун мигрантлар нима қилиши керак?

Баъзи операторлар сим-карта сотаяпти, лекин тўлиқ алоқадан фойдалана олмайсиз. Шундай сим-картани олиб, алоқадан тўлиқ фойдаланиш учун қуйидагиларни бажаришингиз керак.

Агар сим-карта ололмаган бўлсангиз, унда сиз ҳам шу тартибда иш кўрасиз ва сим-карта сотиб оласиз.

1️⃣Аввал электрон почта очинг. Ўзбекистон рақамига ҳам электрон почта очсангиз бўлади.
2️⃣Паспортингизни нотариал таржимаси, паспортнинг ўзи, регистрация, миграцион картани олиб, Мои документига боринг ва СНИЛС олинг. СНИЛС бепул берилади. Фақат Мои документы деган жойда ёки СФРда берилади. Бошқа жойда берилмайди.
3️⃣СНИЛС тайёр бўлганидан кейин Мои документига СНИЛСни олиш учун борганда Госуслуги очтиринг.
4️⃣Госуслугини ҳали сим-картангиз йўқ бўлса ҳам электрон почтага очиб бера олишади. Госуслуги очгандан кейин Сбербанкка боринг. Cбербанкда бепул карта очтиргач, Единая биометрическая системада рўйхатдан ўтказишларини сўранг (я хочу пройти биометрию, как я могу сдать биометрию у вас? деб сўрайсиз). Биометриядан ўтиш юзингиз билан ёнга, тепага, пастга қараб, бошингизни айлантириб расмга тушишдек гап. Камерага қарайсиз холос. Ортиқча нарса йўқ.
5️⃣Сим-карта сотадиган жойга ўзингиз билан телефонингиз, паспортингиз, паспортингизни таржимаси ва регистрациянгизни олиб боринг.

Сим-карта сотадиган жойдагилар сиз билан шартнома тузиб, телефонингизни imei кодларини ёзиб олиб, биометрия ва госуслуги ёрдамида сизга сотган сим-картани ишга тушириб беришади. Шу билан кейинги сим-карталарни олаётганда тўғри алоқа оператори офисига бориб, янги сим-карта олаверасиз. Бир мигрантга 10тагача сим-карта мумкин. Агар қайсидир рақамни ишлатишни хоҳламасангиз, алоқа оператори орқали ўчириб қўйиб, яна бошқа олаверсангиз бўлади.

#маълумот
@zarnigor1

2.4k 0 37 61 66

Ноябрда Россияга киритилмаган Ўзбекистон фуқароси — Сайфиддин ака мурожаат қилди. Нега киритилмагани ҳақида МВДга запрос юбордик. Запросга келган жавоб бўйича тўланмаган жарималарни излаб, топиб, тўладик. Кейин маьмурий тартибда ариза ва мурожаатларни бошладик. Мана, 27 февраль кунидан бошлаб, тўланмаган штрафлари борлиги учун қўйилган запрет ечилди. Энди Сайфиддин ака бемалол Россияга келиши мумкин.

Агар п.10, ч.1, ст. 27 N 114-ФЗ «О порядке выезда и въезда в Российскую Федерацию» бўйича запретга тушган бўлсангиз тўланмай қолган (сизнинг хабарингиз йўқ) жарималарни топишингиз керак ва тўлашингиз керак. Тўланган жарималарнинг эса чекларини топишингиз керак. Шулар асосида қонуний юрганингизни кўрсатиб, ариза қиласиз ва запретни ечиш мумкин бўлади.

Қиссадан ҳисса: жарима вароқлари, чекларини ташлаб юборманг. Тепада айтилган сабаб билан запретга тушсангиз, ишни жарималарни тўлашдан бошланг.

@zarnigor1

4.5k 0 32 78 80

Кўпинча Пайғамбаримиз ﷺ
, саҳобалар, авлиё ва улуғлардан ўзимизни жуда узоқ, айро ҳис қиламиз. Лекин аслида бизни улар билан боғлайдиган, яқинлаштирадиган нарсалар жуда кўп: илм, намоз, Рамазон, закот, ҳаж, садақа ва ҳ.к. Шу амаллар билан инсоният тарихидаги энг буюклар изидан оқсаб бўлса ҳам бораётганимиз ёдда турса ниҳоятда катта кучни ҳис қила бошлаймиз.

Тасаввур қилиб кўринг-а, худди шу Рамазонни энг зўрлар интизорлик билан кутиб, бизга ўхшаб рўза тутган, иҳлос қилган, Аллоҳнинг марҳаматига умидвор бўлган 🥰

Бизга намуна бўлганлар билан бизни чиройли амалларда боғлаб қўйган Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин!

Кириб келаётган Рамазон муборак!
Қадрли ва гўзал Жума муборак!

#Жумамуборак💚
#Рамазон2025

@zarnigor1

38.4k 2 152 4 137

Москвада шаурма сотадиган тадбиркор муҳожирлар Макдоналдсдан огоҳлантириш хабарномасини олишганини айтишаяпти. Макдоналдсни логотипидан фойдаланиб, ўзларига реклама қилишгани учун ечишлари талаб қилинибди. Яъни Макдоналдс биз Россияга қайтаяпмиз, рекламани ўзгартиринглар, бўлмаса судлашамиз, деган маънода огоҳлантириш берибди.

Макдоналдс кетиб, икки йилча мазза қилиб рекламаларидан фойдаланган муҳожир тадбиркорлар энди зудлик билан янги ном устида ишламоқда.

Бу дегани урушнинг охири ростан кўриниб қолибди. Яна ҳаммаси аввалгидек из-изига тушиб кетадиганга ўхшаяпти.

@zarnigor1

3.4k 0 16 30 91

Бехотиржам қалбимизни хотиржам қиладиган ягона нарса — ҳамма нарса Аллоhнинг измида эканидир.

#Жумамуборак💚
@zarnigor1

38k 1 92 68 146

Анвар Россиядан айфон сотиб олди. Қараса, Россияда айфон Ўзбекистондагидан арзон. Устига Мобил насия орқали бўлиб-бўлиб тўласа ҳам бўлади. 2 ойдан кейин уйга кетмоқчи. Ҳозир зўр “подработка” чиқди. Шу учун қўрқмай яна иккита айфонни сотиб олиб, онаси ва опасига совға қилишни режалаштирди. Орадан икки ой ўтиб, Ўзбекистонга учди.

Савол: энди Анвар Россияда олган телефонларини Ўзбекистонда муаммосиз ишлатиши учун нима қилиши керак?

@zarnigor1

5.1k 0 7 125 35

Биринчи марта пенсионер тоғанинг запретини ечдим 😅

Неъматилла (исми ўзгартирилган) тоға ола-тўпаланг вақти чегарадан номаълум сабабларга кўра киритилмаган эди. Жияни мани тавсия қилганига алоқага чиқиб, ёрдам сўради. Ёши катта тоға экан, пенсионер. Россияда ВНЖси бор. Регистрацияси жойида. Молиявий қийинчиликлар туфайли мусофирчиликдан умид узмади. Шу учун қўлимдан келганини қилишни бошладим.

Ноябрнинг бошида “запрет”ни ечиш учун ҳаракатни бошлаган эдик, мана февральда ечилди. Бу жуда тез ечилди, дегани. Москвада 4 ойда запрет ечиш 🚀

Алҳамдулиллаh, сабабчи қилганига шукр

@zarnigor1

5k 0 2 40 154

Маълумотларга қараганда, доллар курси туфайли пул ўтказиш тизимларида Россиядан энди бир ойда фақат 850 минг рубль юбориш мумкин.

850 минг рубллик чеклов 14 февралдан буён амал қилаётгани айтилмоқда.

Бу дегани курс камида кейинги бир ой арзонлайди. Бир киши бир ойда 850 мингдан кўп юбора олади холос. Кўпроқ юбориш керак бўлса бошқа одам ёрдамида юбориш керак. Лекин бошқа одам фақат ҳужжат билан юрган мигрант бўлиши керак.

Эсингизда турсин, реестрга тушганлар бир ойда банк картасидан фақат 30 минг рублгина ишлата олади.

#янгилик

@zarnigor1

3.7k 0 24 75 26

#Москвадангапирамиз Ҳаво жуда совуб кетди-ку, а?

🔹 Москвада ҳаво -14. Лекин -20 дек ҳис қилинаяпти.

🔹 Доллар курси биржада 90 рубль.

🔹 Кўчада рейдлар давом этаяпти. Лекин ваҳима қиладиган даражада эмас. Ҳужжати борлар бемалол ҳеч нарсадан хавотир олмаса бўлади.

🔹 Реестр ва МВДнинг бошқа хизматлари ишлаяпти.

🔹Госуслуги ишлаяпти.

🔹 Сахарово "уведомление" қабул қилгани йўқ.

🔸 Патентга топшириш учун онлайн қабулга ёзилиш бир неча кун аввал қилиниши керак, чунки қабул вақтлари тўлиб кетган ва бўш вақт деярли йўқ.

🔺 Москва ва Москва областида ҳужжатсизларга патент бериш давом этаяпти. "Амнистия" бўйича патент олмоқчи бўлганлар агар уй эгаси билан регистрация қилиш имкони йўқ бўлса, унда аввал Сахаровонинг консультация деган жойига учраши керак. Агар уй эгаси билан бориб, регистрация қилишнинг имкони бўлса, унда аввал регистрация қилиб, кейин патентга топширишга борсангиз бўлади. Унутманг, штраф тўлаш керак.

🔹Патент пулини қайтармоқчи бўлганлар кечиктирмай иш берувчига ариза беришлари керак.

Ва энг муҳими, Рамазонга таҳминан 11 кун қолди.

#янгилик
@zarnigor1

3.7k 0 15 136 79

Кимнингдир телефонида, контактлари ёки лентасида эмас, балки дуоларида бўлиш ҳақиқий муҳаббатдир.

#Жумамуборак💚
@zarnigor1

4.5k 0 19 82 146

Намозда ракатларда адашмаслик учун 4 хил зам сурасини ўқиш жуда зўр ёрдам беради. Ким шуни синаб кўрган бўлса, яхши натижа бераётганини айтмоқда. Шу учун нечанчи ракатни ўқияпман деб кўп чалғисангиз сиз ҳам синаб кўринг.

Балки барокат, марҳамат ойи — Рамазонга қўядиган мақсадингиз ҳам янги 4 хил сура ёдлаш бўлар 😊

Қуруқ ер сувни соғинганидек, юраклар интизорлик билан Рамазонни кутаяпти ❤️ Оддий-оддий магазинларда ҳурмолар пайдо бўлишни бошлабди.

Рамазонга тайёрланаяпсизми?

@zarnigor1

4.7k 0 6 35 126

Ҳар баҳорда шу бўлар такрор: кўп такрорлашимни ҳисобга олиб, бу сафар қисқароқ ёзиб кетмоқчиман.

Январь-Март ойларида рубль курси анъанавий равишда мустаҳкамланади, яъни доллар курси тушади. Бунга оддий кузатувчи сифатида импорт пасайиши, солиқ тўлаш даври келиши сабаб, деб ўйлайман. Чунки катта давлат корхоналари фойдани долларда олиб, солиқни рублда тўлагани учун валюта сотишади. Натижада келиб чиқадиган кичик танқислик курсга таъсир кўрсатади.

Янаям тушунарлироқ айтадиган бўлсам, айтайлик, Газпром долларларини сотиб, эвазига рубл харид қилади. Кўп рубль харид қилгани учун рубльнинг бозордаги сони камаяди ва шуни эвазига қимматлашади. Бозорда нима оз бўлса, ўша нарса қимматлашини ҳаммамиз яхши биламиз.

Лекин баҳордан кейин ҳам ҳаёт бор-да, шуниси чатоқ. Кейин яна курс қимматлайди ва эски тоғора, дегандек аввалги муаммолар қайтадан жонланади.

Пули борлар ҳозирги курсдан фойдаланиб қолинг. Фойдаланиб қолиш учун вақт етарли.

Биз эса сизларга чин юракдан бўлмаса ҳам ҳавас қилиб қоламиз🤞

@zarnigor1

4.4k 0 22 11 82

#лирик_юмор_чекиниш

Долларни 115₽ дан юборганлар қалайсизлар?

Ҳозирги курс 93₽ ни кўриб, юракни ушлаб қолмаслик учун нима қилаяпсизлар?

Ман кўтаролмаяпман бундай “зарба”ларни 😅

@zarnigor1

3.4k 0 5 83 124

Кредит бўйича қарзи бор мигрантлар янги қонун бўйича реестрга киритилмоқда


деган гаплар ёлғон. Қонунда кредитдан қарзи бор мигрантларни назоратдаги шахслар реестрига киритиш учун умуман ҳеч нарса кўзда тутилмаган.

Қонунда Россияда ноқонуний юрганлар реестрга киритилиши кўзда тутилган. Қарзига қарамай ҳужжати жойида бўлса реестрга тушмайди. Бу билан қарзларни тўламанг, демоқчи эмасман, лекин кредити борлар юракни ушлаб қолманг, деб тинчлантириб қўймоқчиман.

#маълумот
@zarnigor1


Бахт муаммоларсиз яшаш дегани эмас.

Бахт — бу ҳамма муаммолар билан бирга, қийинчиликлар ҳаёт йўлида бўлишини тўғри ва табиий қабул қилиб, енгилмай, Аллоҳ берган тақдирдан рози бўлиб яшаш дегани.

@zarnigor1

3.5k 0 22 30 67

Хатолик бўлиб "реестр"га тушиб қолган бўлсангиз, сиқилишга, ваҳима қилишга шошилманг❤️

Ҳужжатингиз бор бўлса яқин орада бу реестрдан чиқиб кетасиз. Шошилинч бўлмаса, ҳаттоки реестрдан чиқиш учун бирор жойга боришингиз ҳам шарт эмас. Бугун 10 дан ортиқ реестрдан ўз-ўзидан чиқиб кетган одамлар билан суҳбатлашдим. Яна шунча одам билан ОВМ ОМВДга бориб, реестрдан чиқиш учун мурожаат қилинишида иштирок этдим ва ҳаммаси яқин орада изига тушиб кетишига ишончим комил❤️

❤️Адашиб тушиб қолганингиз учун чекловлар қийнаётган бўлса, масалан, банк картасидан фойдалан олмаётган бўлсангиз:
банкка бориб, 30 минг рубльгача пулингизни нақда қилиб ечишингиз мумкинлигини эслатиб кетаман.

➡️Т-банкдан бошқа банкларнинг офислари бор. Офисларига бориб, пулингизни ечиб олинг ва нақд пул ишлатиб туринг.

❗️ Фақат Т-банк ишлатиб юрадиганларга эса тезроқ регистрация бўйича ОВМ ОМВДга бориб, ҳужжатларингиз борлигини ва реестрга хатолик билан тушиб қолганингизни тушунтиринг.

✅Кеча ва бугун ўзини реестрдан чиқариш учун борганлар ҳеч қандай аризасиз ҳужжатини кўрсатиб келиб, реестрдан чиқиб кетишди. Яъни ёзув-чизувларсиз қутилишди.

Шунинг учун ваҳима қилмаймиз, ҳаммаси яхши бўлади❤️

@zarnigor1

6.6k 1 50 130 56

Қалбингизни яна миллион марта парчалашса, Аллоҳ ўшанча марта яна тиклаб қўяди. Гуноҳкор сиз банда Аллоҳдан ўзга ҳеч кимингиз йўқлигини тушунмагунингизча қалбингиз парчаланаверади.

#Жумамуборак💚
@zarnigor1


Реестрда текширишлар орасида беш минут ўтиши керак экан. Навбатдаги одамни текшириш учун беш минут кутиш керак экан 😅

Сизлар бўлса коммент ёзишга вақт бўйича 30 секунд чеклов қўйганимга ҳафа бўласизлар 😄

@zarnigor1

4.9k 0 15 60 62

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Реестрдан текшириш бўйича кичик видео 👌🏼

Сиз ҳам текшириб, натижани комментларда бўлишинг

@zarnigor1

5.6k 0 91 63 29
Показано 20 последних публикаций.