Қорақалпоғистон иқтисодиёти ўсмоқда
2024 йилда Қорақалпоғистон ялпи ҳудудий маҳсулоти ўтган йилга нисбатан 6,8 фоизга ўсиб, 42,1 трлн сўмга етиши кутилмоқда. Бунда ишлаб чиқариш ҳажми 6,7 фоиз (23 трлн сўмга етиши), хизматлар эса 11 фоиз ўсиши (30,4 трлн сўм) прогноз қилинган.
Бу Қорақалпоғистонга киритилаётган инвестисиялар ва улар доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар сонининг йилдан йилга ошиши натижаси деб билинади.
Аниқроқ айтиладиган бўлса, 2024 йилнинг январь–ноябрь ойларида Қорақалпоғистонга 180,3 млн доллар ҳажмдаги хорижий инвестициялар кириб келиши ва 416 та лойиҳа ишга тушиши режалаштирилган. Лекин йилни охирига келиб, хорижий инвестисия 223 млн долларга етиши, лойиҳалар сони эса 500 дан ошиши кутилмоқда экан.
Йил охирига келиб экпорт ҳажми 190 млн долларга етиши мумкин. Содда қилиб айтганда бир йил олдин 2024 йил учун режалаштирилган иқтисодий кўрсаткичлар кутилмалардан ҳам ортиқроқ натижани кўрсатмоқда.
Бунга Нукус шаҳри, Амударё ва Мўйноқ туманларининг юқори кўрсаткичлари ўз ҳиссасини қўшди. Келгуси йилда ушбу ишларни давом эттириб, экспорт ҳажмини 500 млн долларга етказиш режаси қўйилган.
👉
@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!