Yurist xizmati


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


👉 @Yuristxizmati_murojaatbot

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистонда пенсияни ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақи миқдори оширилди

2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори, яъни юқори чегараси пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача оширилди.

Пенсияни ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақининг юқори чегараси 3 888 000 сўм этиб белгиланди


❗️ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА ЁШЛАРГА 33 МИЛЛИОН СЎМГАЧА ТАЪМИНОТСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛАДИ

⚡️Савол;
Хотин-қизларга 33 миллион сўмгача таъминотсиз кредит берилиши мумкинлигини айтишмоқда. Шу маълумот бор нарсами ?

⚡️Жавоб;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.10.2020 йил кунги ПҚ-4862-сон қарорида, мазкур таъминотсиз кредитлар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ўқиб, ушбу курсларни муваффақиятли тамомлаб, тегишли наъмунадаги сертификатни олган, тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун «Микрокредитбанк» АТБ хамда АТ Халқ банки томонидан 33 миллион сўмгача бўлган миқдордаги микрокредитлар таъминотсиз ажратилиши белгиланган.

✅KANALGA OBUNA BO'LING👇
@yuristxizmatii

📩SAVOL YUBORISH UCHUN👇
@yuristxizmati_murojaatbot


#Биласизми

📝 Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган ёрдам турларининг рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/+2PgbjUmT8Q5kYTYy


❗️Олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларнинг 3-4-курсларида ўқиётган шахслар давлат мактабгача таълим тизимида педагогик фаолиятни амалга ошириши мумкин.

☑️ Бунда  уларга ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/+2PgbjUmT8Q5kYTYy


2023-yil uchun qo'shimcha dam olish kunlari.pdf
709.5Кб
2022-yil 23-dekabrdagi O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining
PF-270-sonli  “2023-yilda rasmiy sanalarni nishonlash davrida qo‘shimcha ishlanmaydigan kunlarni belgilash va dam olish kunlarini ko‘chirish to‘g‘risida”gi Farmoni to'liq matni.

@yuristxizmatii


Кўчмас мулк, автомототранспортни бошқа шахсга ўтказишда давлат божи миқдорлари камайтирилди 

“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
Унга кўра, эндиликда давлат божи қуйидаги миқдорларда ундирилади:

✅кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаганлик учун:

➖ агар кўчмас мол-мулк Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида жойлашган бўлса, БҲМнинг 1 баравари (илгари кўчмас мол-мулкнинг умумий майдонига қараб БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача);

➖ агар кўчмас мол-мулк бошқа аҳоли пунктларида жойлашган бўлса, БҲМнинг 50 фоизи (илгари кўчмас мол-мулкнинг умумий майдонига қараб БҲМнинг 50 фоизидан 1,5 бараваригача).

✅мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик ёки унга ўзгартишлар киритганлик учун:

➖ мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-онаси, болалари ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига – БҲМнинг 10 фоизи (илгари БҲМнинг 25 фоизи);

➖ жисмоний шахслар учун – БҲМнинг 25 фоизи (илгари БҲМнинг 50 фоизи);

➖ юридик шахслар учун ёки агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса – БҲМнинг 50 фоизи (илгари БҲМнинг 1 баравари).

✅мол-мулкдан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун –  БҲМнинг 25 фоизи (илгари БҲМнинг 50 фоизи).

✅гаров, ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаганлик учун:

➖ жисмоний шахслар учун – БҲМнинг 1 баравари (илгари шартнома суммасига қараб БҲМнинг 1 бараваридан 2 бараваригача);
➖ юридик шахслар учун ёки агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса – БҲМнинг 2 баравари (илгари шартнома суммасига қараб БҲМнинг 2 бараваридан 4 бараваригача).

✅қарз шартномаларини тасдиқлаганлик учун – БҲМнинг 25 фоизи (илгари шартнома суммасига қараб БҲМнинг 25 фоизидан 1 бараваригача).

✅автомототранспортни бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи қуйидаги миқдорларда ундирилади:

➖ автомототранспорт воситалари учун – БҲМнинг 3 баравари (илгари транспорт воситаси двигателининг қуввати, яъни от кучига ва ишлаб чиқарилган санасига қараб БҲМнинг 2 бараваридан 10 бараваригача);

➖ битта мототранспорт, мотоаравача, мотоқайиқ учун – БҲМнинг 25 фоизи (илгари ишлаб чиқарилган санасига қараб БҲМнинг 10 фоизидан 50 фоизигача).

✅автомототранспорт воситаларини бошқаришга ва тасарруф қилишга оид ишончномаларни, шунингдек автомототранспорт воситаларидан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун:

➖ мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-онаси, болалари ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа- сингилларига, жиянларига – БҲМнинг 50 фоизи;

➖ бошқа шахсларга – БҲМнинг 2 баравари (илгари БҲМнинг 3 баравари).

Қарз шартномасидан келиб чиқадиган пул суммаларини ундириш тўғрисидаги ижро варақаларини берганлик учун давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.


⚡️Ижарада турадиган 1-курс талабаларига 2 ойлик ижара компенсацияси ҳеч қандай шартномасиз тўлаб берилади. Ноябрдан бошлаб, ижара шартнома бўлса, кейин компенсация берилади

     Вазирлар Маҳкамасининг баёнига биноан, талабалар сафига қабул қилинган ва талабалар турар жойи билан қамраб олинмаган узоқ ҳудудлардан келган биринчи курс талабаларига, истисно тариқасида, олий таълим муассасаларига ажратилган маблағлар доирасида сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара шартномаси талаб этмасдан ижара компенсацияси тўлаб берилади. Ижара шартномасини тақдим этган талабаларга ноябрь ойидан тўловлар давом эттирилади.

     Бунда, олий таълим муассасалари томонидан биринчи курсда таҳсил олаётган, ижарада яшаётган талабалар рўйхатини шакллантириш ҳамда ижара компенсация тўловларини амалга ошириш юзасидан ректор (директор) буйруғи расмийлаштирилиб, тегишли маблағлар тўланиши белгиланди.

     ❓Бу нима дегани?

     Маълумки, ўтган йилдан бошлаб талабалар турар жойида жой йўқлиги учун ижарада туришга мажбур бўлган талабаларга ижара компенсацияси тўлаш тартиби йўлга қўйилди. Бунинг учун талаба ижара шартномасини ўзи ўқиётган ОТМга топшириши керак эди.

     Бу тартиб ҳозир ҳам кучида. Яъни қайсидир талаба ижарада турган бўлса, у нечанчи курсда ўқиётганидан қатъи назар, ижара компенсацияси олишга ҳаққи бор.

     Энди янги тартибга кўра, 1-курслар учун истисно белгиланди. Яъни ётоқхонага жойлаша олмаган 1-курс талабалари "Мен ижарада турдим" деб айтса кифоя. Уларга сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара компенсацияси ҳеч қандай ижара шартнома талаб этилмасдан тўлаб берилади. Агар улар яна компенсация олмоқчи бўлса, унда ноябрь ойидан бошлаб ижара шартнома кўрсатиши керак бўлади. Бу истисно фақат 1-курсларга берилди. Катта курслар сентябрь ва октябрь ойлари учун ҳам ижара шартнома тақдим этсагина, компенсация олишади.

     💰 Ижара компенсациясининг миқдори қанча?

     Ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан, ота-онасига (қонуний вакилларига) тегишли бўлмаган уйда ижарада яшайдиган талабаларга улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

     Ҳар ойлик ижара пулининг 50 фоизи (Тошкент шаҳрида 300 минг сўмгача, қолган ҳудудларда эса 150 минг сўмгача) давлат ОТМларининг кундузги таълим шаклида, давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган ва ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларга қоплаб берилади.

     ‼️ Демак, ётоқхонага жойлашмаган 1-курс талабалари сентябрь ва октябрь, яъни 2 ойга Тошкент шаҳри учун жами 600 минг сўм, ҳудудлар учун 300 минг сўмгача компенсация пули олишлари мумкин. Бунинг учун талабалар ўзлари ўқиб турган ОТМга мурожаат қилишлари лозим.

 @yuristxizmatii


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

ЙПХ ходими ҳужжатларни текширишда аниқланган барча ҳуқуқбузарлик бўйича чора кўради

Ҳукумат қарори (173-сон, 12.04.2022 й.) билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

❗️Киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда ЙПХ ходими транспортни ҳужжатларни текшириш учун тўхтатганда, текшириш жараёнида аниқланган барча ҳуқуқбузарликлар бўйича чора кўради.

Илгари фақат ҳужжатларни текшириш жараёнида аниқланган қоидалар бузилиши бўйича чора кўрилган.

✅ Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг дислокацияси кўчирмаси билан ўша жойнинг ўзида танишиши мумкинлигига оид норма чиқариб ташланди.

➡️ Бунда дислокация билан танишиш учун саф бўлимига мурожаат этиш орқали ёзма маълумот олишни талаб қилиш мумкин.

🔢 Шунингдек, низомга ҳайдовчиларнинг алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби киритилди.

☑️ Мастлик ҳолати алкотестер ёрдамида ҳодиса жойида аниқланиши мумкин. Текширув камида 2 та холис иштирокида амалга оширилади (кузатув камерасидан (body camera) фойдаланилган ҳоллар мустасно).

📋Текширувда этанол буғ 0,135 миллиграмм ва ундан кўп бўлганида ҳайдовчига нисбатан баённома расмийлаштирилади.

📌Транспортларнинг туси ўзгартирилган (тонировка) ойналари меъёрларига жавоб беришига аниқлик киритиш учун тауметр мосламасидан фойдаланилади.

Каналга уланиш👇👇👇

@yuristxizmatii


❗️Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилди

Ҳукумат қарори (178-сон, 12.04.2022 й.) билан “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга ўзгартиришлар киритилди

🔰Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилди:

➖2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
➖2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
➖2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
➖2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

📌 Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

👉 @yuristxizmatii


❗️Камида 5 йиллик иш стажига эга Ўзбекистон аёллари олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилинади

Таълим олгандан кейин улар яна 5 йил танлаган йўналиш бўйича ишлашлари керак бўлади.

Тавсия бир марта чиқарилади ва 3 йил давомида амал қилади. Аёллар Ўзбекистондаги бакалавриат олий ўқув юртларининг таълим йўналишига кириши мумкин бўлади.

👉 @yuristxizmatii


ИПОТЕКА ВА ТАЪЛИМ КРЕДИТЛАРИ ФОИЗЛАРИ ЎЗГАРМАЙДИ

«Марказлашган манбалар ҳисобидан ипотека ва таълим кредитлари учун ажратиладиган маблағлар бўйича фоиз ставкаларини белгилаш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–199-сон, 08.04.2022 й.) қабул қилинди

☑️Унга кўра, Молия вазирлиги банкларга ажратадиган ипотека ва таълим кредитлари учун фоиз ставкалари 2022 йил якунига қадар, амалдаги фоизлар, яъни ипотека бўйича 13 фоиз, таълим кредити бўйича 10 фоиз миқдорида сақлаб қолинади.

▪️Бунда, 10 фоиздаги кредитлар кредит олувчига 14 фоиздан ажратилади.

▪️Ипотека ва таълим кредитлари бўйича фоизларни камайтириш Марказий банк асосий ставкаси 14 фоиздан пасайганда қўлланилади.

👉 @yuristxizmatii


#Педагоглар_учун_имтиёз

⚡️⚡️ Кимё ва биология фанлари ўқитувчиларига 50 фоиз устама берилади

Ўтказилган баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб ихтисослаштирилган мактабларга ва ихтисослаштирилган таянч мактабларга қабул қилинган кимё ва биология фанлари ўқитувчилари ҳамда раҳбар кадрлари (директор ва ихтисослашган фан бўйича директор ўринбосари)нинг базавий тариф ставкасига нисбатан амалда белгиланган устама ҳақи миқдори 2021 йил 1 январдан бошлаб 50 фоизгача оширилсин.

🔴 Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 12-августдаги ПҚ–4805-сон қарорининг 6-банди

👉 @yuristxizmatii


📥ЭР-ХОТИН БИРГА ЯШАБ ХАМ БИРИ ИККИНЧИСИДАН АЛИМЕНТ УНДИРИШИ МУМКИНМИ ?

⚡️САВОЛ;
Мени икки нафар вояга етмаган фарзандим бор. Турмуш ўртоғим билан бирга яшаймиз лекин у фарзандларимнинг таъминоти учун қайғурмайди. Ўзим бирор жойда ишлашга имконим йўқ сабаби фарандларим хали ёш. Мен шу ҳолатда бирга яшаб туриб хам турмуш ўртоғимдан мажбурий алимент ундириш учун судга мурожаат қилишим мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ;
Оила кодексининг 96-моддасида, ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт эканлиги кўрсатилган. 97-моддасида эса, таъминот беришда ота-онага бирдек мажбурият юклатилиши назарда тутилган. Яъни ота-онанинг хар иккиси хам болага алимент бериш учун бирдек масъул. Агар болалар отада бўлса ва у онани судга берса алимент онадан ундирилади. Хуллас алимент бўйича ота-онада мажбурият 50 га 50.

✅ Энди, юқоридаги кодекснинг 136-моддасида, алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, алимент талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганидан сўнг қанча муддат ўтганидан қатъи назар, хоҳлаган вақтда алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли эканлиги келтирилган. (Алимент олиш ҳуқуқи она ҳомиладорлик давридан бошланади)

✅ Демак, ота-она болага алимент тўлашга мажбур, улар алимент бўйича бирдек мажбуриятга эга ва алимент олиш ҳуқуқи вужудга келгандан бошлаб бири болаларга ихтиёрий таъминот бермай келаётган иккинчисидан суд тартибида алимент талаб қилиши мумкин. Фарзандларингиз хали ёш эканлигини ва қарама қарши жинс вакилингиз сиздан фарқли ўлароқ фарзандларингиз таъминотини ўйламаётганлигини иноботга олсак, Сиз бемалол бирга яшаб туриб хам турмуш ўртоғингиздан фарзандларингизни фойдасига алимент талаб қилишга ҳақлисиз. Бу бўйича бирор-бир қонунимизда чеклов йўқ.

📩 Саволни: @yuristgamurojaat_online га юборинг

Каналга уланиш учун:👇👇

👉 @yuristxizmatii


“Автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–137-сон, 21.02.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга мувофиқ, автомобиллар олиб киришда божхона тўловлари ставкалари пасайтирилиши белгиланди.

➡️ Шунга кўра, 2023 йил 1 январгача божлар икки ёки ундан ортиқ бараварга қисқартирилади.

Бунда автомобиль двигатели қуввати бўйича қўшимча коэффициент миқдори ҳам қисқартирилади.

☑️ Шунингдек, автомобиль двигателининг ҳар бир куб см учун белгиланган қўшимча коэффициентлар 2023 йил 1 январдан икки бараварга пасайтирилади.

🔘 Божлар Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтиш даврида ишлаб чиқарилганига фақат 1 йилдан ошмайдиган янги транспорт воситаларига нисбатан қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇

@yuristxizmatii


⚡️⚡️ АВТОТРАНСПОРТ МАВЖУДЛИГИ ТУФАЙЛИ БОЛАЛАР НАФАҚАСИ РАД ЭТИЛАДИМИ?

❇️ Савол: Менда ИЖ-2715 русумли юк фургони(автотранспорт воситаси) мавжуд. 1986- йилда ишлаб чиқарилган. 3 нафар фарзандим бор. Автотранспорти мавжуд фуқароларга болалар нафақаси (бола пули) бериладими?

✅ Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга кўра ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номига расмийлаштирилган ёки бош ишончномага асосан:

1️⃣ ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган енгил автотранспорт воситаси;

2️⃣ ишлаб чиқарилган муддати 15 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган юк ташувчи автотранспорт воситаси, автобус, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси мавжуд бўлганда оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилади.

🚘 Демак, сизининг ҳолатингизда енгил автотранспорт воситаси ишлаб чиқарилганига етти йилдан ошган бўлса ва унинг техник ҳолати соз бўлмаса бу ҳолатда нафақа тайинлаш рад этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇

@yuristxizmatii


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиш ёши узайтирилди

“Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–752-сон, 09.02.2022 й.) Президент томонидан имзоланди.

✅ Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, ногиронлик пенсиялари Чернобил АЭСдаги авария оқибатида III гуруҳ ногирони бўлган шахсларга ҳам тўланади.

Илгари фақат I ва II гуруҳ ногиронларига тўланиши белгиланган.

👉 Оиланинг меҳнатга қобилиятсиз аъзолари (болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар) ёши 18 ёшгача этиб белгиланди. Илгари 16 ёшгача эди.

👉 Ўқувчилар ва талабалар ўқиши давомида, 23 ёшгача боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиши мумкинлиги белгиланди. Илгари 18 ёшгача эди.

💼 Болани парваришлаш таътилининг иш стажига қўшиладиган даври 6 йил этиб белгиланди. Илгари жами 3 йилдан кўп бўлмаган давр киритилган.

❌ Қонунга кўра, автомобиллар электрон аукцион орқали ижарага берилганда шартномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди.

🔰 Шунингдек, қуйидагиларнинг қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш муддати 2022 йил 30 апрелгача узайтирилди:

➖ Ўзбекистонга ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;
➖ ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма.

Илгари 2021 йил 31 декабргача эди.

Каналга уланиш👇👇👇
@yuristxizmatii


⚡️ЁШ ОИЛАЛАРГА УЙ-ЖОЙ ОЛИШДА ҚАНДАЙ ИМТИЁЗЛАР МАВЖУД?⚡️

📩САВОЛ: Мени ёшим 25 да аёлимни ёши эса 23 да. Биз ёш оила сифатида уй-жой олишда қандай имтиёзларга эгамиз? Ёш оилаларга уй-жой бериш тартиби қандай?

✅ Жавоб: Ёш оила — эр-хотиннинг иккиси ҳам 30 ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ўттиз ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл).

🏡 Имтиёзли ипотека кредити уй олиш учун талабгор Ёшлар иттифоқи маказий кенгаши тавсияномасига эга бўлиши керак.

🏘 Тавсияномага эга бўлиш учун талабгор доимий рўйхатдан ўтиш жойи бўйича Ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза топширади

1️⃣ никоҳ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ёлғиз ота ёки ёлғиз онанинг илгари никоҳда бўлмаганлиги ёхуд никоҳдан ажралганлиги, бева эркак (бева аёл) тўғрисида ФҲДЁ органидан берилган маълумотнома;

2️⃣ оиланинг таркиби тўғрисида яшаш жойидан берилган маълумотнома ва оила аъзоларининг паспортлари (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар) нусхалари;

3️⃣ яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган ёш оиланинг турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлиги тўғрисидаги маълумотнома;

4️⃣ иш берувчининг муҳри билан тасдиқланган (тадбиркорлик субъектларидан муҳр билан тасдиқлаш талаб қилинмайди) меҳнат дафтарчаси нусхаси;

5️⃣ доимий иш жойидан берилган ариза берувчининг (оила аъзоларининг) охирги 12 ойдаги даромадлари тўғрисидаги маълумотномалар ёки уларнинг яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган ариза берувчининг (оила аъзолари — эр ва хотиннинг) охирги 12 ойдаги даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг нусхалари;

6️⃣ Давлат хизматлари маркази томонидан берилган эр-хотинда мулк ҳуқуқи билан турар жой йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома;

7️⃣ ёш оила талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар.

🏠 2020 йилдан бошлаб қуриладиган уй-жойлар учун

🏚 ипотека кредити бўйича биринчи 5 йил ниҳоясига етгандан кейинги бутун муддат учун ҳисобланадиган фоиз тўловлари ёш оилаларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

🏪 кредитдан фойдаланишнинг биринчи 5 йили давомида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада белгиланади.

🏫Ипотека кредити бўйича биринчи 5 йил ниҳоясига етгандан кейинги бутун муддат учун ҳисобланадиган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдордаги фоизларнинг 25 фоизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари ҳисобига тўланади.

🏦Ипотека кредитини олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади

1️⃣ сўралаётган кредит суммаси кўрсатилган ҳолда кредит олишга буюртманома;

2️⃣ сотиладиган квартиранинг олди-сотдиси тўғрисидаги дастлабки шартнома, квартирага эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини илова қилган ҳолда;

3️⃣ ариза берувчининг ва у билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг даромадлари тўғрисида охирги 12 ой учун иш жойидан (доимий иш жойи мавжуд бўлганда) берилган маълумотномалар ёки ариза берувчининг ва унинг оила аъзоларининг охирги 12 ой учун даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг уларнинг яшаш жойидаги давлат солиқ органи томонидан тасдиқланган нусхалари;

4️⃣ ариза берувчининг оиласи таркиби тўғрисида яшаш жойидан берилган маълумотнома;
аризачининг паспорт нусхаси;

5️⃣ Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг тавсияномаси.

⏳Ипотека кредити олиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан 30 иш кунидан ошмаслиги керак.

📩 Саволни: @yuristgamurojaat_online га юборинг

Каналга уланиш учун:👇👇

👉 @yuristxizmatii


🏛SAVOL: Men kantrakt asosiga uqishga kirdim 1 kurs men turmushga chiqaman yosh bolaliman uqishni online yoki boshqa iloji bormi men uqishim uchun bolamga qaraydigan odamim yuq qaynona qaynotam kasal qari kishi men qishki perevod olmoqchidim Zavuchni bumadi lekin óqishim uchun nima qilishim kerak sharoitim oĝir bulmasa kunduzgi òqirdim menga maslahat bering

✅ JAVOB: O‘zbekiston Respublikasi oliy ta’lim muassasalari talabalariga akademik ta’til berish to‘g‘risidagi NIZOMga asosan O‘zbekiston Respublikasi oliy ta’lim muassasalari talabalariga akademik ta’til quyidagi hollarda berilishi mumkin:

1⃣harbiy xizmatni o‘tash uchun;

2⃣salomatligini tiklash uchun;

3⃣homiladorlik va tug‘ish uchun;

4⃣bolalarni parvarish qilish uchun;

5⃣oilasining betob a’zosini (otasi, onasi yoki ularning o‘rnini bosuvchi shaxslar, turmush o‘rtog‘i, farzandi) parvarish qilish uchun
.

🔰Ushbu Nizomning 11-bandiga asosan Akademik ta’til beriladigan talabalar arizasiga (ixtiyoriga) ko‘ra oliy ta’lim muassasasi rektori (direktori)ning buyrug‘iga muvofiq, uning o‘qishi akademik ta’til muddatiga ta’limning sirtqi yoki masofaviy yoki eksternat ta’lim shakliga o‘tkazilishi mumkin.
Bunda oliy ta’lim muassasasida muayyan bakalavriat ta’lim yo‘nalishi (magistratura mutaxassisligi) bo‘yicha sirtqi yoki masofaviy ta’lim shakli mavjud bo‘lgan taqdirda talabaning o‘qishi arizasiga ko‘ra belgilangan muddatga ushbu ta’lim shakliga o‘tkaziladi.

📚Demak siz o'qishingizni sirtqi yoki masofaviyga o'tkazishingiz mumkin lekin bunda siz o'qiyotgan yo'nalishda sirtqi yoki masofaviy ta'lim berish mavjud bo'lishi kerak.


📩 Саволни: @yuristgamurojaat_online га юборинг

Каналга уланиш учун:👇👇

👉 @yuristxizmatii


⚡️ Ўзбекистонда C1 даража учун инглиз тилидан тест синови форматига ўзгартиришлар киритилди

Бу ҳақда Давлат тест маркази ахборот хизмати хабар берди.

❗️Киритилган ўзгартишларга кўра:

➖ Тинглаб тушуниш бўлими 5 қисмга ажратилди. Бўлимга муқобил жавобли тест топшириқлари билан биргаликда мослаштиришни талаб қилувчи тест топшириқлари киритилди.

➖ Ўқиш бўлимида бериладиган бадиий матнлар чиқариб ташланди.

➖ Лексик ва грамматик компетенциялар бўлими 3 қисмга ажратилди. Бўлимга муқобил жавобли тест топшириқлари билан биргаликда мослаштиришни талаб қилувчи тест топшириқлари киритилди.

➖ Ёзиш бўлимида топшириқлар учун белгиланган баллар нисбати ўзгарди: 1-топшириқ учун 10 балл, 2-топшириқ учун 15 балл, 3-топшириқ учун 5 балл тарзида қайта тақсимланди.

@yuristxizmatii


⚡️⚡️МУҲИМ

КОНТРАКТ ТЎЛОВЛАРИ 1 МАРТГА ҚАДАР УЗАЙТИРИЛДИ

🔰 Кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари, шунингдек, олий ва профессионал таълим муассасаларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда Республика таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилар ўқиши учун контракт миқдорини тўлашнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 марти этиб белгиланди.

➡️ Ушбу муддат қуйидагилар:

➖тўлов-контракт асосида олий таълим муассасаларига талабаликка (магистратура, бакалавр) тавсия этилганлар;

➖тўлов-контракт асосида профессионал таълим муассасалари (техникум, коллеж)га ўқувчиликка тавсия этилганлар;

➖ табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилганлар;

➖ ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар учун амал қилади.

@yuristxizmatii

Показано 20 последних публикаций.

715

подписчиков
Статистика канала