Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Шу ердан кириб олиб, ўзингизга қулай йўл билан бизга боғланишингиз ва бизни излаб топишингиз мумкун.
👇👇👇
☎️🪪 https://yuridikmaslahat24.taplink.ws
Savollarga haq evaziga javob olish uchun Tel: ☎️+99899-106-70-35
☎️+99862-226-99-00

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций




Қонуннинг кучли қаноти!
Ҳар қандай низо ёки масалада юрист сизнинг ҳақ-ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишга тайёр. Ўз ҳуқуқингизни билинг ва ҳимоя қилинг!

https://t.me/Yuridik_Maslahat24


Ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш
Юристлар қонун доирасида тўғри ечим топишингизга ёрдам беради. Уларнинг маслаҳати мураккаб масалаларни ҳал қилишда ишончли манба! 🏛

https://t.me/Yuridik_Maslahat24


Репутацияни текширинг
Юристнинг олдинги мижозлари шарҳларини ўрганинг. Интернетдаги шарҳлар ва ижтимоий тармоқлардаги фикр-мулоҳазалар фойдали бўлиши мумкин.

Тажриба ва ихтисосликни аниқланг
Юристнинг қайси соҳада ихтисослашганини ва тажрибасини билиб олинг. Масалан, оилавий ҳуқуқ, меҳнат ҳуқуқи ёки бизнес ҳуқуқи бўйича тажрибаси бор-йўқлигини сўранг.

Маслаҳат олинг
Юрист билан учрашув ёки маслаҳат сессиясини ташкил қилинг. Бу унинг билим ва ёндашувини баҳолашга ёрдам беради.

https://t.me/Yuridik_Maslahat24


Юрист — бу ҳуқуқий билимларга эга бўлган, қонуний масалаларни ҳал қилиш, ҳуқуқий маслаҳат бериш ва ҳимоя қилиш билан шуғулланадиган мутахассис. Юристлар одатда суд-ҳуқуқ соҳаси, шартномалар, меҳнат ҳуқуқи, жиноят ёки фуқаро ишлари билан боғлиқ масалаларда ёрдам кўрсатади.

Сўзнинг келиб чиқиши лотинча "juris" сўзига бориб тақалади, бу "ҳуқуқ" ёки "қонун" деган маънони англатади.

https://t.me/Yuridik_Maslahat24


Репост из: Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi
👨‍⚖️ 🗣🗣🗣🗣🗣🗣🗣

❗️АЛИМЕНТ ПУЛИ НЕЧТА БОЛАГА ҚАНЧА ТЎЛАНИШИ КЕРАК ?

📄 Оила кодексининг 99-моддасига асосан,

➖ агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадидан қуйидаги миқдорларда:

✔️ 1 бола учун — тўртдан бир қисми;

✔️2 бола учун — учдан бир қисми;

✔️ 3 ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.

✅ Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

❗️ Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (Ҳозирги кунда 1 050 000 сўм)нинг 26,5 фоизи (278 250 сўм) дан кам бўлмаслиги керак. Яъни, алимент тўловчи ҳар бир нафар фарзандига энг камида манашу 278 250 сўмдан кам алимент тўлашга ҳақли эмас.

🕵️‍♂️🕵️‍♂️🕵️‍♂️🕵️‍♂️🟢

Сиз бизга телефон орқали мурожаат қилишни истасангиз, ёки
хақ эвазига маслахат олишни истасангиз
☎️ +99899-106-70-35 рақамига
☎️ +99862-226-99-00 рақамларига иш кунлари соат 09:30дан 17:00гача телефон қилиб боғланишингиз мумкин.

👉 😎 https://t.me/Yuridik_Maslahat24


#Mаълумот АЛИМЕНТ УНДИРИШ БЎЙИЧА АРИЗА БЕРИЛГАНДА ДАВЛАТ БОЖИНИ КИМ ТЎЛАЙДИ ?

Ўзбекистон Республикасининг 06.01.2020 йилдаги ЎРҚ-600-сон Қонунида,

➖ Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод этиладиган шахслар рўйхати келтирилган бўлиб, унга кўра, даъвогарлар — алиментлар ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан судларга мурожаат қилганида давлат божидан озод этилиши белгиланган.
Демак, алимент ундириш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилган шахслар давлат божи тўламайди. Божни жавобгар тараф тўлайди.

https://t.me/Yuridik_Maslahat24


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️ 1 декабрдан ипотека кредитларини расмийлаштириш бошланади!

Якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун 120 млн сўмгача, 20 йилгача муддатда ипотека кредитлари ажратиш йўлга қўйилди. Ушбу кредитни олиш учун "маҳалла еттилиги" тавсияси талаб этилади.

Шунингдек, ҳар бир маҳалла учун чекланган лимит қўйилиши кутилмоқда.

Ушбу кредит Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан камбағал бироқ, етарли доимий даромадга эга оилалар учун ажратилади.

https://t.me/Yuridik_Maslahat24


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хотинжон - қайсарсан аммо ЭНГ ИСТАРАЛИ аёлсан
Сени жуда кўп xафа қиламан,
Лекин ишон СEНИ ЮРАКДАН ЯХШИ КЎРАМАН!

Видеони ўз эгасига юбориб қўйинг

https://t.me/Yuridik_Maslahat24


🇺🇿 Бугун ватанимиз байроғи қабул қилинган кун!!!

1991 йил 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган кун.

Барча юртдошларимизни ушбу сана билан табриклаймиз! Ўзбекистондаги тинчлик ва осойишталик бардавом бўлсин, байроғимиз баланд-баландларда ҳилпирайверсин!
🇺🇿🤲

https://t.me/Yuridik_Maslahat24


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мен ўзимга зўр бир машғулот ўйлаб топдим, Фарзанларим учун ҳам, соғлиғим учун ҳам, энг мухими ишлашга ҳам халақит қимаган холда, ишларга хам улгирган холда учтаси бирданига, бўлган машғулот

🎥🎥🎥🎥🙂🙂🙂

М. Салаев Юристан чин-хазил аралаш кун видеоси,

https://t.me/Yuridik_Maslahat24




#yurist_hazili

Эр – юрист.

Хотин – юрист.

Эрнинг отаси – вилоят прокурори.

Эрнинг онаси – бир туманда суд раиси.

Эрнинг катта акаси – юридик фанлари доктори.

Хотиннинг отаси – тергов бошқармаси бошлиғи.

Хотиннинг онаси – Арбитраж суди судьяси.

Хотиннинг акаси – халқаро даражадаги юридик компания бошлиғи.

Хотиннинг синглиси – вазирликда юридик бошқарма раҳбари.

Э худо, ишқилиб бу эр-хотин урушиб қолмасинда!


https://t.me/Yuridik_Maslahat24


1. Давлат муассасалари
Давлат идоралари ва ташкилотларида, хусусан, маҳкамалар, аэропортлар, вокзаллар каби объектларда суратга олишга чекловлар қўйилган. Бу жойларда суратга олиш учун расмий рухсат олиш зарур.

2. Ҳарбий ва стратегик объектлар
Ҳарбий қисмлар, сарҳад ҳудудлари, муҳим объектларда (масалан, электростанциялар, дамбалар) суратга олиш ман қилинган. Бундай жойларда суратга олиш давлат хавфсизлигига таҳдид сифатида қаралади.

3. Шахсий мулк ва хусусий ерлар
Шахсий мулк ва хусусий жойларда, масалан, ҳовлиларда ёки уйларда суратга олиш учун эгасининг розилиги зарур. Эгасининг рухсатисиз суратга олиш қонунга хилоф ҳисобланади.

4. Жамоат жойлари
Жамоат жойларида (боғлар, кўчалар, умумий маданий объектлар) суратга олиш, одатда, рухсат этилган. Лекин, одамларнинг шахсий ҳаётига аралашмаслик учун суратга олишда эҳтиёт бўлиш лозим.

5. Ишхона ва таълим муассасалари
Кўпгина иш жойлари ва мактабларда суратга олиш иш берувчининг ёки муассаса раҳбарининг рухсати билан амалга оширилади. Баъзи таълим муассасаларида талабалар ёки ходимлар рухсат бермаган ҳолларда суратга олиш мумкин эмас.

Эслатма: Қонунбузарликка йўл қўймаслик учун ҳар доим белгиланган қоидаларга риоя қилинг ва рухсат талаб қилинган жойларда расмий рухсат олинг.

@Yuridik_Maslahat24


ПИНФЛингизни (ЖШШИР) ёддан биласизми?

Билмасангиз, осон эслаб қолиш йўлини ўргатаман. Янги турдаги ID картангизни орқа томонида ПИНФЛингиз кўрсатилган, лекин паспорт ҳар доим ҳам ёнингизда бўлмаслиги, телефондан кўраман десангиз “зарядка” қолмаган бўлиши мумкин.

Демак:

1. ПИНФЛнинг биринчи рақамини (жами 14 рақамдан иборат бўлади) эслаб қолинг;

2. Ундан кейин туғилган сана ой ва йилингизни рақамларда қуйидаги форматда териб чиқинг хххххх (мисол учун 2000 йил 25 мартда туғилгансиз, шунда 250300 бўлади);

3. Қолган еттита рақамни (ҳаммада ҳар хил бўлади бу рақамлар, энг асосийси шуларни эслаб қолиш керак) телефон рақамни эслаб қолгандай эслаб қолинг, мисол учун сизда охирги 7 та рақам 2260987 бўлса, шуни 226-09-87 деб эслаб қолсангиз бўлади.

Маълумот Фойдали бўлган бўлса, хурсандман.

📤📤📤📤

https://t.me/Yuridik_Maslahat24


“Чиқиндидан қарздорлар “свет”га тўлов қилолмайди”

Ижтимоий тармоқлар орқали “ахлатдан қарздорларнинг электр энергияси узилади” деган мавзу кўплаб мухокамаларга сабаб бўлмоқда.

Хўш, тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган янги тизим қандай ишлайди? Эндиликда чиқиндидан қарзи борлар электр энергиясига тўлов қила олмайди. Қарздорлик сўндирилгач, бу чеклов олиб ташланади. Президентнинг тегишли фармонига кўра, шу йил 1 ноябрдан бошлаб чиқиндидан 3 ой қарздорлиги борлар, 2025 йил 1 январдан эса 1 ой қарздор бўлган фуқаролар электр энергияси истеъмоли учун тўловни амалга ошира олмайди. Бунинг тартиби қандай ишлайди? 1 июндан чиқиндидан қарздорлиги 6 ой, 1 ноябрдан 3 ой ҳамда 2025 йил 1 январдан 1 ойлик қарздорлиги ҳосил бўлган абонентларга шу тизимни жорий қилиш кўзда тутилган. Бунда 2023 йил 31 декабргача бўлган қарздорликка бу тизим татбиқ этилмайди, яъни 2024 йил 1 январдан бошлаб чиқиндидан шаклланган қарздорликларга электр энергия билан ҳамкорликдаги тизим ишга туширилади.

Масъулларнинг қўшимча қилишича, айни чекловни ўрнатиш учун Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги, Рақобат тўғрисидаги ҳамда электр энергетикаси тўғрисидаги қонунларнинг айрим моддаларига ўзгартириш киритиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирда ўзгартириш киритиш юзасидан тегишли ҳужжатлар ташкилотларга киритилгани маълум қилинди.

Шундан хулоса қилиш мумкинки, хисобингизда маблағингиз бўла туриб, чиқиндидан қарздорлигингиз бўлса электр энергияси таъминоти тўхтатилмайди, лекин хисобингиздаги маблағ тугаган вақтда чиқиндидан қарздорлигингиз сўндирилмаган бўлса у холда электр энергияси учун хисобингизни тўлдира олмайсиз. Бундай холатда аввало чиқиндидан қарздорлик сўндирилиб, сўнгра электр энергияси учун тўловни амалга оширишингиз мумкин бўлади.

https://t.me/Yuridik_Maslahat24


My.gov.uz​ портали орқали давлат хизматларидан онлайн фойдаланинг!

💻 my.gov.uz/oz/service/308 — Кира қилиш учун лицензия варақасини олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/357 — Электрон рақамли имзо олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/913 — Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/853 — Автотранспортни онлайн суғурталаш;

💻 my.gov.uz/oz/service/412 — Ўзбекистон Республикасидан чиқишига вақтинча чеклов қўйилганлиги ҳолатини текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/491 — Ўз ўзини банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/263 — Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/486 — Нафақа тайинлаш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/378 — Паспортни ID картага алмаштириш учун ариза юбориш;

💻 my.gov.uz/uz/service/498 — UzAuto Motors AJ орқали автомобил сотиб олиш учун навбатни текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/418 — Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга ариза бериш

💻 my.gov.uz/uz/service/745 — "Аёллар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/748 — "Ёшлар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/743 — Темир дафтарида фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/587 — “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” га кириш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/654 — Aвтотранспорт воситаларининг тақиқини текшириш;

💻 my.gov.uz/oz/service/938 — Кредит тарихи ўрганилганлиги бўйича огоҳлантирувчи «СМС-хабарнома» олиш.

💻 Oilakredit.uz — оилавий тадбиркорлик бўйича кредит олиш учун ариза бериш бўйича;

💻 online-mahalla.uzушбу рўйхатда кўрсатилган йўналишлар учун субсидия олиш мумкин;

💻 ipoteka-bozori.uz янги тартибдаги ипотека кредитлари;

💻 Subsidiya.mf.uz — субсидия расмийлаштириш бўйича;

💻 smart-market.uz —  йирик ишлаб чиқарувчи, улгуржи савдо, етказиб берувчи корхона ва ташкилотлар учун ўз маҳсулот ҳамда хизматларини эркин сотиш ҳамда кредит олувчилар учун маҳсулот етказиб берувчи фирмани эркин танлаш имконияти мавжуд.

💻 talim-krediti.uz ёки talim-krediti.mf.uz таълим кредити олиш учун;

💻 Infokredit.uz ёки my.gov.uz — кредит тарихини билиш учун;

💻 bank-kredit.uz  —"20 тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастури доирасида кредитга ариза бериш;

💻 portal.infokredit.uz — Юридик шахслар кредит тарихи ҳақидаги маълумотни олиши учун.

📱my.gov.uz иловасини юклаб олиш: Google Play ёки App Store

Биздан маслахат олиш учун https://t.me/Yuridik_Maslahat24


https://t.me/Yuridik_Maslahat24


Юристлар ёрдамида қонуний ҳимояни танланг
Иш ва мол-мулк ҳимоясидан тортиб оилавий масалаларгача – ҳар бир ҳолатда ҳуқуқий ёрдам ва маслаҳат олишингиз мумкин. Профессионал юристлар адолатга эришишда сизни қўллаб-қувватлайди.

https://t.me/Yuridik_Maslahat24


❗️❗️❗️🚨🚨🚨ℹ️ℹ️ℹ️📸

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш нимага асосан ва қайси ҳолларда амалга оширилади, шу ҳақда маълумот берсангиз.
З.Ахмирзаева, Жиззах шаҳридан


🖌Жавоб:

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 12-боби, 79-моддасига асосан ота-она (улардан бири) ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа, узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса, ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса, муттасил ичкиликбозлик ёки гиёвандликка мубтало бўлган бўлса, ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

Савол: Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш қайси орган ёки ким томонидан амалга оширилади?

🖌Жавоб:

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш суд тартибида амалга оширилади. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишлар ота (она)нинг (уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг), прокурорнинг, шунингдек вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мажбурияти юклатилган орган ёки муассасаларнинг (васийлик ва ҳомийлик органи, вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссиялар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар муассасалари ҳамда бошқа муассасаларнинг) даъвосига биноан кўрилади.

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишлар прокурор ҳамда васийлик ва ҳомийлик органи иштирокида кўриб чиқилади.

Суд ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда боланинг таъминоти учун ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган
ота-онадан (уларнинг биридан) алимент ундириш масаласини ҳал қилади.
Агар суд ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақидаги ишларни кўришда ота-она (улардан бири)нинг ҳаракатида жиноят аломатлари мавжудлигини аниқласа, бу ҳақда прокурорга хабар бериши шарт.

Суд ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин уч кун ичида ушбу қарорнинг кўчирмасини боланинг туғилганлиги давлат томонидан рўйхатга олинган фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига юбориши шарт.

Савол: Ота-она,ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда қандай ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқади?

🖌Жавоб:

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-она қайси болага нисбатан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлса, шу болага нисбатан бўлган қариндошлик фактига асосланган барча ҳуқуқлардан, шу жумладан ундан таъминот олиш, шунингдек болали фуқаролар учун қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар ва нафақалар олиш ҳуқуқларидан маҳрум бўлади.

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ота-онани ўз боласига таъминот бериш мажбуриятидан озод қилмайди.

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-онанинг (улардан бирининг) бундан кейин бола билан биргаликда яшаш-яшамаслик масаласи суд томонидан уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.

Ота-онаси (улардан бири) ўзига нисбатан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бола, агар у фарзандликка олинган бўлмаса, турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини ёки турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади, шунингдек ота (она)си ва бошқа қон-қариндошлари билан туғишганлик фактига асосланган барча мулкий ҳуқуқларини, жумладан мерос олиш ҳуқуқини сақлаб қолади.

Болани ота ёки онасига беришнинг имконияти бўлмаган ёки ота-онанинг ҳар иккаласи ҳам ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган тақдирда, бола васийлик ва ҳомийлик органининг қарамоғига олиб берилади.

Ота-она (улардан бири) ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда болани фарзандликка олишга ота-она (улардан бири) ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори чиқарилган кундан кейин камида олти ой ўтгач йўл қўйилади.
—————————————
📤📤📤📤

Хулоса сиз бундай вазиятда судга хужжат киритиш учун юристлардан маслаҳат олиб иш юритишингиз мумкин.

https://t.me/Yuridik_Maslahat24


⚠️ШАХСНИ ШАРМАНДА ҚИЛАДИГАН УЙДИРМАЛАР ТАРҚАТИШ БИЛАН ҚЎРҚИТИБ УНДАН ПУЛ ТАЛАБ ҚИЛГАН ШАХС ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ!

📃 19.01.2024 йил кунги ЎРҚ-899-сон Қонун билан
Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришга кўра:

❗️Жабрланувчининг ахборот ресурсини йўқ қилиш, ўзгартириш, эгаллаб олиш ёки тўсиб қўйиш, уни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб мулк талаб қилиш ҳам
товламачилик сифатида жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

📃 Юқоридаги Қонун билан киритилган ўзгартириш Жиноят кодексининг 165-моддасидан ўрин олган.

Ушбу малумотни сақлаб қўйинг. Ва ёшларга эслатма сифатида жўнатинг.

👉 https://t.me/Yuridik_Maslahat24
href='' rel='nofollow'>

Показано 20 последних публикаций.