Фильтр публикаций


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди


“Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-443-сон, 18.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди.

🗓 2025/2026 ўқув йилидан:

🔹спорт мактабларини спорт турларига ихтисослаштириш амалиёти жорий этилади;

🔹спорт мактабларида оммавий спорт бўйича тренер-селекционер лавозими жорий этилади;

🔹ҳар бир оммавий спорт бўйича тренер-селекционерга 5 тагача маҳалла ва унинг ҳудудидаги давлат таълим муассасалари бириктирилади;

🔹оммавий спорт бўйича тренер-селекционер ўзига бириктирилган ҳудудда “Беш ташаббус олимпиадаси”, “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларини ўтказиб боришга масъул ҳисобланади.

2025/2026 ўқув йилидан ҳудудлардаги олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар фаолияти қуйидаги янгича тартибда ташкил қилинади:

➖спорт турлари бўйича маҳорат мактаблари ташкил қилинади;

➖маҳорат мактаблари фаолияти спорт турлари бўйича иқтидорли ёш спортчиларни саралаб олиш ва уларни терма жамоаларга асосий номзод сифатида тайёрлашга йўналтирилади ҳамда алоҳида спорт турларига ихтисослаштирилади;

➖маҳорат мактаблари ўқувчи-спортчиларининг умумий контингенти жами 150 нафардан кўп бўлмаган миқдорда 7–11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади;

➖маҳорат мактаблари ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган 11-синф битирувчиларига давлат намунасидаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади;

➖маҳорат мактабларида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


⚡️2024- йилнинг январь-октабр ойларида Юқори Чирчиқ туманида чакана савдо товар айланмаси ҳажми 777,9 млрд сўмни ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 110,7 % ни ташкил этди.

Шу жумладан:

📊Йирик корхоналар савдо товар айланмаси – 136,1 млрд сўм

📊Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик савдо товар айланмаси – 641,8 млрд сўм

Бундан ташқари:

📊Аҳоли жон бошига чакана савдо айланмаси - 5,5 млн сўм


📇 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram 🌐WebSayt
📸 Instagram 📱 Facebook


#радар

⚡️Болалар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида Юқори Чирчиқ туманидаги мактаб қаршисига "радар" мосламаси ўрнатилди.

🛣 Содир
бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари таҳлили ҳамда аҳоли томонидан келиб тушаётган мурожаатлар асосида Юқори Чирчиқ туманидаги 4-сонли мактаб олдидан ўтган маҳаллий аҳамиятдаги 10V136 "Янгибозор қ. — Қирғизовул қ. — Аччиқсой қ. — Паркент ш." автомобиль йўлининг 2-километрида ҳаракат тезлигини назорат қилувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситаси ўрнатилди.

📇 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram 🌐WebSayt
📸 Instagram 📱 Facebook


➡️“Маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш тизмини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари” ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокими ўринбосари Улуғбек Полатов ўзига бириктирилган Қангли маҳалласидаги 5 нафар оилаларга байрам муносабати билан бир марталик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt


➡️ «Янги йил» байрамини муносиб кутиб олиш, кўтаринки рухда ўтказиш ва аҳоли кайфиятини кўтариш мақсадида Юқори Чирчиқ туман "Дехқон бозорида" 2024 йил 20-декабрдан 2024 йил 5-январга қадар арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этиш белгиланган.
✅ “Деҳқон бозори”да ташкил этиладиган ярмаркаларда асосий турдаги қишлоқ хўжалиги, мева-сабзавот, чорвачилик, паррандачилик, қандолат ва бошқа турдаги маҳсулотлар бугунги кундаги баҳосидан камида 20 фоиздан 30 фоизгача арзонлаштириб сотиш йўлга қўйилади.
✅Шу муносабат билан бугун "Дехқон бозори" да Ишчи гуруҳи томонидан тайёргарлик ишлари ўрганилди. Шунингдек, мавжуд камчиликларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.

📇 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram 🌐WebSayt
📸 Instagram 📱 Facebook


➡️ Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг 2024 йил 13 декабрь кунидаги 2/8-5965-сонли кўрсатма ижросини таъминлаш, шунингдек «Янги йил байрами» ва «Президент арчаси» тадбирига муносиб тайёргарлик кўриш ҳамда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни олдини олишда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими куч воситаларининг шайлигини текшириш мақсадида «Саф кўриги» ўтказилди.                  

✅ Юқори Чирчиқ туманида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва улар содир бўлганда оқибатларини бартараф этиш мақсадида ташкил этилган йиғинда, команда белгиланган вазифаларни бажаришга тайёр деб баҳоланди.

📇 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram 🌐WebSayt
📸 Instagram 📱 Facebook



Показано 7 последних публикаций.