Yunusobod hokimligining rasmiy kanali


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Экономика


Yunusobod tuman hokimligining rasmiy telegram kanali/Официальный телеграм-канал администрации Юнусабадского района

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Экономика
Статистика
Фильтр публикаций


НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ

🔰Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгашининг III-чақириқ бешинчи сессияси ўтказилди. Унда Юнусобод тумани ҳокими Б.Абдувалиев, халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

🌀Сессияда Юнусобод туманини ижтимоий–иқтисодий ривожлантиришга оид 8 та масала муҳокама қилинди. Дастлаб, 2025 йилда Юнусобод туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури, туман маҳаллий бюджетининг 2025 йилда шаклланган қўшимча манбаларини харажатларга йўналтириш тўғрисида масалалар бўйича туман ҳокимининг Молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Авазбек Тўлаганов ҳисоботи тингланди.

Депутатлар ушбу масалалар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олди.

✅Сессия кун тартибида Инвестицияларни жалб қилиш ва экспорт кўрсаткичлари бўйича Юнусобод туманида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2025 йилда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида масала бўйича туман ҳокимининг Инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари Шерзод Эркинлар Алишер ўғли ҳисоботи тингланди.

💢Қайд этилганидек, туманда 2024 йилда 46 та инвестицион лойиҳани ишга тушириш натижасида
236,1 млн.долл инвестициялар ўзлаштирилиб, 2 375 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган. Амалда ойларида 54 та лойиҳа (117,3 %) ишга туширилиб, 2 475 та янги иш ўринлари яратилди. Қиймати 246,4 млн.долл. 2025 йилда 43 та инвестицион лойиҳани ишга тушириш натижасида 231,0 млн.долл инвестициялар ўзлаштирилиб, 2 457 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган.

Мазкур масала бўйича ҳам депутатлар ўзларининг фикр мулоҳазалари, таклифларини билдирди.

🖌Навбатдаги Юнусобод туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2024 йил давомида амалга оширилган ишлари ҳамда 2025 йилда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлари тўғрисида, тумани тиббиёт бирлашмасининг 2024 йил давомидаги амалга оширилган ишлари ҳамда 2025 йилда амалга оширилиши лозим бўлган
чора-тадбирлари тўғрисидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.
🌠Қизғин муҳокамалар жараёнида туман Санитария эпидемиология осойишталик марказининг 2024 йил давомида амалга оширилган ишлари ҳамда 2025 йилда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлари тўғрисида масала бўйича Санитария эпидемиология осойишталик маркази бўлим бошлиғи Зуфар Kодиров ҳисобот берди.

🔗Бундан ташқари Ёшлар ишлари агентлиги Юнусобод туман бўлимининг 2024 йил давомида амалга оширилган ишлари ҳамда 2025 йилда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлари тўғрисидаги масала бўйича Ёшлар ишлари агентлиги Юнусобод туман бўлими бошлиғи Муроджон Икромов ҳисобот бериб, депутатлар саволларига атрофлича жавоб берди.

🔽Сессия кун тартибидаги барча масалалар овозга қўйилиб, тақдлангач, халқ депутатлари Юнусобод туман кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.

Бизни https://yunusobodtumani.uz сайтида кузатинг

Каналга уланиш👇👇👇
|🕊Telegram |📱Facebook |📱Instagram


👇👇👇👇👇


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Интервью: Тян Шу Чун - «ТСC-НК-Инвесмент» компанияси раҳбари /Хитой/
#27jan #uzbekiston24

Бизни
https://yunusobodtumani.uz сайтида кузатинг

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram


Ёшга доир пенсиянинг ёшга доир нафақадан фарқи борми?

👨‍🦳 Бор. Қонунчиликка мувофиқ, ёшга доир пенсияга камида 7 йил иш стажига эга бўлган фуқаролар чиқа олишади. Бунда, ёшга доир пенсияга эркаклар 60 ёшдан, аёллар эса 55 ёшдан чиқишлари мумкин.

🧓 Ёшга доир нафақага эса 7 йилдан кам иш стажига эга бўлган фуқаролар чиқишлари мумкин. Бунда, ёшга доир нафақа ёши эркаклар учун 65 ёш, аёллар учун эса 60 ёш этиб белгиланган.

____

В чём разница между пенсией по возрасту от пособия по возрасту?

👨‍🦳 В соответствии с законодательством пенсию по возрасту могут получать граждане со стажем работы не менее 7 лет. Мужчины могут выйти на пенсию в 60 лет, а женщины – в 55.

🧓 На пособие по возрасту могут претендовать граждане со стажем работы менее 7 лет. При этом пенсионный возраст установлен на уровне 65 лет для мужчин и 60 лет для женщин.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

✅Бизни https://yunusobodtumani.uz сайтида кузатинг

Каналга уланиш👇👇👇
|🕊Telegram |📱Facebook |📱Instagram


Таълим муассасалари фаолияти ўрганилди

🔰Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгашининг Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси томонидан таълим муассасалари фаолияти ўрганилди.

🔍 Ўрганилган таълим муассасалари:

1️⃣ 80-сонли мактаб,
2️⃣ 5-сонли мактаб,
3️⃣ Кўзмунчоқ мактабгача таълим муассасаси.

✅ Ўрганиш давомида таълим муассасаларининг моддий-техник базаси, ўқувчиларга яратилган шароитлар ва муассасалардаги долзарб кўздан кечирилди. Ушбу жараён таълим сифатини ошириш ва болаларга қулай муҳит яратишга қаратилган.

Бизни https://yunusobodtumani.uz сайтида кузатинг

Каналга уланиш👇👇👇
|🕊Telegram |📱Facebook |📱Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва даромадларини ошириш бўйича янги ёндашувлар жорий қилинади


Манба: ПҚ-12-сон, 17.01.2025 йил.

Бизни https://yunusobodtumani.uz сайтида кузатинг

Каналга уланиш👇👇👇
|🕊Telegram |📱Facebook |📱Instagram


ЙИҒИЛИШДА ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ВАЗИФАЛАР БЕРИЛДИ

🖌Юнусобод туманидаги Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти 2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимини самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” қарор ижросини таъминлашга бағишлаган тадбир ўтказилди.

✅ Унда Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Азимов Жобир Одилович, Тошкент шаҳар прокурори Юлдашев Эркин Тўрақулович, Юнусобод тумани ҳокими Абдувалиев Бохадир Абдулхаевич ҳамда "Маҳалла еттилиги" иштирок этди.
⏫Йиғилишда қарорда белгилаб берилган вазифалар хусусида батафсил маълумот берилди. Қайд этилганидек, жиноят содир этилган ҳар бир маҳаллада криминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳамда жиноятларни барвақт профилактика қилишнинг маҳаллалар кесимида чораклик манзилли чора-тадбирларини белгилаган ҳолда маҳалла-туман-шаҳар даражасида унинг ижроси учун бевосита масъул раҳбарларни бириктириш ва аниқ соҳавий жавобгарликни юклаш зарур.

⭕️Сўзга чиққанлар криминоген вазият оғир маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларга сабаб бўлаётган асл омилларни аниқлаш ва барҳам бериш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чораларни кўриш бўйича кўрсатмаларини берди.

💢Йиғилишда мазкур қарор билан 2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича манзилли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.

🔰Муҳокама жараёнида маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳамда янгича ёндашувлар асосида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимини ташкил этиш бўйича манзилли чора-тадбирларнинг намунавий "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди.

📌Туман маҳаллаларида криминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини ошириш, бўйича манзилли чора- тадбирларнинг намунавий "йўл харитасини ишлаб чиқиш бўйича вазифалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Бизни https://yunusobodtumani.uz сайтида кузатинг

Каналга уланиш👇👇👇
|🕊Telegram |📱Facebook |📱Instagram



Показано 8 последних публикаций.