Ёшлар | Наманган

@yoshlarmatbuoti خوش می آید 68
آیا این کانال شماست؟ برای ویژگی های اضافی مالکیت را تأیید کنید

Veb-sayt: www.ittifoqtv.uz
Facebook: www.facebook.com/yi.namangan
Instagram: www.instagram.com/press.service.nam.yi
Youtube: https://www.youtube.com/c/YoshlarittifoqiNamanganviloyatKengashi
Murojaat uchun @oybek_creator manziliga xabar yuboring
ژئو و زبان کانال
ازبکستان, ازبکی


ژئو کانال
ازبکستان
زبان کانال
ازبکی
رسته
اخبار و رسانه ها
اضافه شده به شاخص
01.01.2019 10:24
17 Mar, 12:22 (224 روز پیش)
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ ЯНГИЧА ЁНДАШУВИ

Бугунги кунда юртимизда коррупция, “маҳаллийчилик”, “уруғ-аймоқчилик”, порахўрлик каби иллатларга қарши курашиш тобора долзарб масала эканлиги такрор ва такрор қайд этилмоқда. Дарҳақиқат, жамият тараққиёти ва халқ фаровонлиги, аҳолининг яхши турмуш шароитларида ҳаёт кечиришини таъминлашда жирканч иллатга қарши курашиш Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг энг муҳим ҳамда устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Бу борада давлат хизматлари агентлигида хам муайян ишларга қўл урилган. Коррупция балоси аллақачонлардан буён фуқаро ва давлат хизматчисининг қўштирноқ ичида “иш битиришига кўмакчи” бўлиб хизмат қилиб келган. Аммо, ҳозир у замонларда қилинган жирканчликларга асло ўрин йўқ.

Агентликнинг Наманган вилоят бошқармаси туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказида фаолият олиб бораётган ишчи-ходимларнинг ножўя хатти-ҳаракатларига барҳам бериш, турли кўнгилсиз холатларни олдини олиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Шулардан бири бошқарма ва туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази ходимларининг иш столида уларнинг оилавий сурьати ўрин олган. Биламизки, биз бирор бир ташкилот ёки идорада фаолият олиб боришимизнинг бош негизи бу Ватанга муносиб хизмат қилиш, ҳалол рисқ топиб, яхши ҳаёт кечиришдир. Шундан келиб чиққан ҳолда хар бир ходимнинг қаршисида турган расмлар уни бир дақиқага бўлса ҳам ёт ғояларга алданиб қолишига йўл қўймайди.

Шунингдек, коррупция билан боғлиқ холатларга дуч келган фуқаронинг ишини тезроқ битириб бериш илинжида ножўя
хатти-ҳаракат қилаётган ходимнинг биринчи ҳаёлини тартибга солувчи куч бу унинг ота-онаси ва фарзандларидир. Шу маънода ҳам биз ишхона, уй ҳамда хар биримиз учун муқаддас саналган оила уйғунлигини акс эттиришга ҳаракат қилдик. Бу орқали бошқарма ва марказ ходимларини жирканч иллатдан узоқроқ юришларига ҳамда шу азиз Ватанга садоқат билан хизмат қилишга ундадик.

Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими