Онанг келди деёлсангиз бўлгани
Илҳолик эхтимолидан танийман
Юз чақирим жойда турса кўргани
Онажоним рўмолидан танийман.
Биламан у дунёда ҳам қайғуриб
Тўхтамайди бўйларимдан ўргилиб,
Жаннатлардан мен томонга термулиб,
Болам деган ҳаёлидан танийман.
Қулларим арқонлаб қўйинг майлига,
Йиғлоқ кўзим боғлаб қўйинг майлига,
Фақат яқин келиб олсам ёнига,
Нафасларин шамолидан танийман.
Руҳи Хақнинг измидаю бир ёғи,
Элтиб турар меҳр тафтин қайноғи,
Пешонамга тегиб кетса бармоғи,
Кафтларининг оҳоридан танийман.
Қаторлашсак ўн икки жон иттифоқ,
Яшнаётган камолимиз кўрибоқ ,
Кўзларидан сизиб кетган йилтироқ,
Орзуларин уволидан танийман.
Оналарни суйиб қарайман бироқ,
Волидамни рухсорлари кўп мароқ,
Юзларига юзим қўйиб илиқроғ,
Нурли нурли жамолидан танийман.
@Yoshlar_uchun_yangiliklar