Yoshlar kundaligi | Rasmiy


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot
Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot
Расмий веб сайт: yokun.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


#Фахр

🎖️ Эмануель Макрон Президентимизга Франциянинг энг олий давлат мукофоти “Фахрий легион” орденини топширди.

Хуш, бу орден аслида кимларга берилади?

Франциянинг энг олий давлат мукофоти — “Фахрий легион” ордени одатда Франция билан яқин ҳамкорликда бўлган, мамлакатнинг тарихий ва маданий тараққиётига сезиларли таъсир кўрсатган дипломатлар, давлат раҳбарлари ва олимларга топширилади.


😍🇺🇿Ўзбекистон етакчисининг бу унвони бутун халқимизнинг мукофотидир. Муборак бўлсин! Ёшлар, сиз билан фахрланади, жаноб Президент!

Yoshlar kundaligi


#камбағалликдан_фаровонлик_сари

❗️Миразиз Мирсултонов: Уларни фаровон ҳаёт кечириши учун биргаликда ҳаракат қилишга чорлаб қоламан

💠 Президентимиз ташаббуси билан бошланган “Камбағалликдан фаровонлик сари” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

✅ Мен ҳам юклатилган топшириқлардан келиб чиқиб, Бўка тумани Эзгулик маҳалласидан ўзимга бириктирилган Вали Акбаров, Аҳлиёр Исаев, Суюнқул Алматов, Райҳон Муродова, Дилором Ашурматова каби беш нафар оила вакиллари билан яқиндан мулоқот қилишга, амалий ёрдам берилишга ҳаракат қиляпман. Ҳозирда уларни тадбиркорлик қилиши, ташаббусларини амалга ошириш йўлида қатор ишларни бошлаб юбордик.

‼️ Фурсатдан фойдаланиб, “Камбағалликдан фаровонлик сари” Давлат дастури ижросини таъминлашда тизимдаги барча мутасаддиларни фаол бўлишга, ўзларига бириктирилган оилалар муаммоларини ҳал этиш йўлида бор имкониятларни сафарбар этишга чорлаб қоламан.

Yoshlar kundaligi


#Кайфият

«Опен бюджет» ҳақида мақоллар

▪️Бошингга қилич келса ҳам, опен бюджетга овоз бер.

▪️Овоз бермаганнинг асфальтланган кўчада юришини кўр.

▪️Овоз берганнинг бетига қарама.

▪️Дўст опен бюджетга овоз сўраганингда билинади.

▪️Опен бюджет билан обод кўчанг, гар бўлса у вайрона ҳам,
Гар смс бўлмаса, вайронадир кошона ҳам.

▪️Овоз берган кишини, тиллодан қил тишини.

▪️ Берилган овоз - отилган ўқ.

▪️Овозинг ҳалол бўлса кўчада бер.

▪️Йигит кишига 40 овоз ҳам кам.

▪️Олтин олма, овоз ол, овоз олтин эмасми?

▪️Оғзи қийшиқ бўлса ҳам, опен бюджетга овоз берган гапирсин.

▪️Опен бюджетдан аразласанг, кўчангга зарар...

✍️ Мақолларни изоҳларда давом эттиринг)

Yoshlar kundaligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Мунир_лаҳзалар

🎙Шоҳсанам ўзбекнинг қизи. Аммо бошқа тилдаги қўшиқларни ҳам маромига етказади. Ижроси дардли, овозининг ўзида қандайдир мусиқа бор.

◀️ Видеодаги ижрога ўзингиз баҳо беринг!

Yoshlar kundaligi


#Дунё_ёшлари

🇫🇷⚽️ ФРАНЦИЯ ЁШЛАРИ: УЛАР НИМА ИСТАШАДИ?

🗺 Ғарбий Европа давлатларидан бири бўлган Франция ўзининг бой маданияти, тарихий ёдгорликлари ва илғор илм-фан соҳаларидаги ютуқлари билан танилган. Париж шаҳри бутун дунёда санъат, мода ва гастрономиянинг маркази сифатида эътироф этилади. Францияда ўсиб-улғайган ёшлар нималар билан шуғулланади? Улар қандай таълим тизимида ўқишади? Уларнинг орзулари ва келажакка бўлган қарашлари ҳақида қуйида батафсил маълумот берамиз.

Ёшлар ва таълим

📝 Франция аҳолиси 67 миллиондан ортиқ бўлиб, уларнинг 40%ини 25 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Мамлакатда таълим сифати жуда юқори, кўплаб ёшлар халқаро миқёсда таълим олишни истайди. 2020 йилда 330 000 дан ортиқ француз талаба чет элда таълим олишмоқда.

Ўқитиш ва саводхонлик

📊 Франция таълим тизими тўрт босқичдан иборат: бошланғич таълим, ўрта таълим, олий таълим ва илмий тадқиқотлар. 3-18 ёшдаги болалар учун таълим мажбурий ҳисобланади. Францияда саводхонлик даражаси 99% дан юқори, ва 18 ёшдан юқори ёшларнинг ярмидан кўпи ўрта ёки ундан юқори таълимга эга. Францияда STEM (фан, технология, муҳандислик ва математика) соҳалари ёшлар орасида жуда оммалашган.

Франциядаги мактаблар ва олий ўқув юртлари

📚 Францияда 80 дан ортиқ олий ўқув юртлари мавжуд, улар халқаро миқёсда юқори рейтингларга эга. Парижда жойлашган Сорбонна университети, Sciences Po, ва École Normale Supérieure каби нуфузли олий ўқув юртлари бутун дунёда танилган. Давлат олий ўқув юртларида таълим бепул бўлиб, талабалар учун турли грантлар мавжуд.

“Comford” ҳаёт

📌 Францияда мактаблар ва олий ўқув юртларида таълим сифатини оширишга катта эътибор қаратилади. Мамлакатда бошланғич ва ўрта таълим мажбурий, ва ҳар йили таълим 180 кундан ортиқ давом этади. Франция ёшларининг энг кўп қизиқиши фан ва технология, санъат ва дизайн, иқтисодиёт ва ижтимоий фанлар соҳаларида.

📈 Франция яшаш сифати бўйича дунёда 20-ўринда туради. Мамлакатда ўқитувчилар ва илмий ходимларнинг бир йиллик маоши 40 000 евро атрофида бўлса, IT менежерларники 60 000 еврони ташкил этади.

Ёшлар ташкилотлари

🏛 Францияда Миллий ёшлар ташкилоти мавжуд бўлиб, у ёшларнинг ҳуқуқлари ва фаровонлигини ҳимоя қилиш, ҳамда ёшларни ижтимоий ва сиёсий жараёнларга жалб қилиш учун фаолият кўрсатади. Шунингдек, Францияда ёшлар учун турли маданий ва спорт тадбирлари ташкил этилиб, уларнинг жамиятга қўшилишига имконият яратилади.

Yoshlar kundaligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ташриф

Парижнинг энг гўзал ресторанларин,
Битта тандирингга алишмасман мен.


✍️ Муҳаммад Юсуф

🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда давлат ташрифи билан Францияда бўлиб турибди. Парижда Юртбошимизни тантанали кутиб олишди. Бундан ташқари ўша ерда истиқомат қилаётган ватандошларимиз ҳам Ўзбекистон етакчисининг йўлига пешвоз чиқдилар.

Yoshlar kundaligi


#Туйғу

Қучоғинг кўп юрту давлатлардан кенг,
Мен учун сен ўзинг битта жаҳонсан.
Ғазалим бешиги сулув Ғазалкент,
Байтларим сочилган Байтиқўрғонсан.


✍️Шеър: Эркин Воҳидов

📸Фото: Сухроб Боймирзаев

🖼️Образда: Анора Абдурашидова

Yoshlar kundaligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ифтиxор

Эйфел минораси атрофида янграётган ўзбек миллий мусиқаси ва рақси…😍

Yoshlar kundaligi


#Тайинлов

Тошкент вилоятида қатор тайинловлар амалга оширилди

➖ Икромов Дониёр Тулкунович
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Файзуллахўжаев Жасур Хакимович Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси

➖ Камолиддинов Фазлиддин Камолиддинович
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Тошкент ҳудудий филиали бошлиғи этиб тайинланди.

✊🏻 Масъул лавозимга келган барча вакилларни янги бошлаётган ишларида омад тилаймиз.


Yoshlar kundaligi


⚡️⚡️⚡️

МАРҲУМНИНГ ЁШИ ЙИГИРМА УЧДА ЭДИ...

"Чекиб олган ҳайдовчи қанча ёқилғи қолганини кўриш учун бензобак томон эгилди. Марҳумнинг ёши йигирма учда эди..."

О’ Генрининг ушбу ҳикояси анъанавий ҳикоячиликнинг тугун, кульминация ва ечимдан иборат энг қисқа ҳикоялар танловида ғолиб бўлган.


Тарқалса, "билмаганлар учун илм, чекадиганлар учун хулоса" бўлади деган мақсадда улашяпмиз.

Yoshlar kundaligi


#Биласизми

"Опен бюджет"га овоз бериш бошангани муносабати билан қуйидагиларни маълум қилмоқчимиз.

Мазкур жараёнда овоз йиғишга мажбурлаш мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида баҳоланади

Президентнинг тегишли
қарорига (ПҚ-117, 10.04.2023 й.) кўра, ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари доирасида бюджет ташкилотларининг раҳбар ходимлари томонидан мажбурий овоз йиғиш бўйича ходимларга топшириқ беришлари тақиқланади.

Бунда мажбурий овоз йиғишга мажбурлаш тегишли ташкилот ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланади. Агар сиз шундай ҳолатга дуч келсангиз 712000600 ишон телефонига хабар қилишингиз мумкин. Айбдорлар албатта жазоланади.

Маълумот ўрнида, овоз бериш 20 март, соат 23:59 га қадар давом этади.

Yoshlar kundaligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Мулоҳаза

📌 Бизнинг ўқишимиз, ўз устимизда ишлашимиз учун ҳозир ҳам уйда қуруқ нон билан аччиқ пиёзни чайнаб ўтирган ота-оналар етарли.

🔨 Фарзанди учун ёмғирли кунда оёғидан сув ўтса ҳам чуқур конларда, хашаматли хонадонларда турли юмушларни бажараётган Оталар йўқ деб ўйлайсизми?

🚀Ўрнингиздан туринг, қўзғалинг, дўстим! Эртага ота-онангиз тишлари тўкилиб, ошқозони яхши ишламайдиган бир аҳволида, томидан чакки ўтиб турган эски уйда, яна нон билан пиёз еб ўтирмаслиги учун сиз, ҳа ҳа, айнан сиз жавобгарсиз.

🎙Биз шу қўшиқ билан эслатдик холос. Хулосани ўзингиз чиқарасиз.

Yoshlar kundaligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ижтимоий_ролик

‼️
Вақтни беҳуда сарфлаб, телефон ва ундаги дастурларга фойда келтириш билан, ундан ўз фойдаси йўлида фойдаланишнинг фарқи бор.

🇨🇳Ҳозир аксарият одамлар Хитой ишлаб чиқарадиган телефонларни ишлатишади. Хитойликларнинг ўзи эса боласининг қўлига телефон эмас, китоб тутқазади. Бир қўлига ғишт, икинчисига китоб кўтартириб, йиғлатиб ўқитади. Натижада Хитойнинг фарзанди, телефонга вақт ўтказиш воситаси эмас, ишлаб чиқариш, одамларни бошқариш ва даромад олиш объекти сифатида қарайдиган уддабурон бўлиб етишади.

✅ Зойир Мирзаев
ўтган йили Тошкент вилояти бўйлаб "Телефонсиз мактаб" ташаббусини илгари сургани айни муддао бўлган эди. Умид қиламизки, келгусида мактаб ўқувчиларини телефондан узоқ тутиш амалиётига бутун Республика миқёсида эътибор қаратилади.

"Ёшлар кундалиги" юқоридаги видео орқали биргина зарарли оқибатни кўрсатди холос. Родиация, нурланиш, оммавий онгсизлашув, хотира пасайиши каби хатарли ҳолатлар ҳақида индамадик ҳалиям. Сиз бунга нима дейсиз?


Yoshlar kundaligi


#Туйғу

Кўнглимга орзулар солган қишлоғим,
Олис-олисларда қолган қишлоғим.
Келиб қоларми, деб ҳар саҳар, ҳар шом
Кўзлари йўлимда толган қишлоғим.


✍️Шеър: Равшан Файз

📸Фото: Отабек Турсунқулов
🖼️Образда: Анора Абдурашидова


Yoshlar kundaligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Санъат

💥Тасодифан яратилган қўшиқ ва француз продюсерлари билан имзоланган шартнома

Безори, "кўча" йигити образида "Салом алайкум, поцаны" қўшиғи билан ижтимоий тармоқни "портлатган" "Azamchik" тахаллусли ижрочини ёшлар яхши таниса керак.

⚡️"Azamchik" ким?

Исм-шарифи Аъзам Муллажонов. 1994 йил Фарғона вилоятида туғилган. Оилали, икки фарзанднинг отаси.

Болаликдан санъатга қизиқади, оиласидагиларнинг қаршилигига қарамай аввал мусиқа мактабини, кейин шу йўналишдаги коллежни тамомлади. Олий маълумотни ҳам мусиқа йўналишида олди. Институтни битириб, Қўқондаги мусиқа мактабида дарс бера бошлади.

Кўриниши "кучинский" бўлса ҳам Аъзам онасини қаттиқ яхши кўради ва ҳурмат қилади. Чунки ёлғиз боши билан фарзандларини вояга етказгани, ўқитгани, бу йўлдаги машаққатларни ўғил яхши билади.


💥 Уйғониб, машҳур бўлди

Аъзам аввалига мақом куйлаган, кейин эстрадага ўтган. Поп юлдузи Жастин Тимберлейкнинг фанати. Қўшиқларини оммалаштириш мақсадида безори йигити  образи ва shanson йўналишида қўшиқ қилиш ғояси туғилади. Бу иш беради. Камтарона студиясида тайёрланган қўшиқнинг ҳомаки варианти қисқа муддатда Тик-токда юз минг маротаба кўрилади. Тасодифан яратилган "Салом алейкум" қўшиғи эса ташриф қоғозига айланди.

Ҳозирги кунда уни Марказий Осиё, Саудия Арабистони, Россия, Туркия
ҳамда Италияда эшитишади. Қисқа вақт ичида хорижнинг кўп давлатларида концерт бера бошлади. Кейинроқ “Розалина”, “Дядя Вася” ва “Маргарита” қўшиқларини ҳам яратди.

Унинг бугунги чиқишлари Россиянинг машҳур рэп ва поп қўшиқчиси Моргенштер услубини ёдга солади.

🇫🇷 Чет эл билан шартнома

"Azamchik" франциялик продюсерлик компанияси билан тўртта қўшиқ ва иккита альбомни яратиб бериш учун шартнома имзолаган. Шартнома 105 минг АҚШ долларига баҳоланди. Яқинда Россияда навбатдаги концертини бериб қайтди.

❗️Аъзамнинг муваффақиятларида унинг мусиқий таълимни тизимли ўзлаштиргани, назария ва амалиётни бирлаштира олгани қўл келгани аниқ.

Аъзамчикни юлдузга айлантирган "Салом алейкум" қўшиғини тинглаб, баҳо беринг.

Yoshlar kundalogi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Тавсия

😍БАҲОРДА БОРИШ ШАРТ БЎЛГАН 10 ТА ЛОКАЦИЯ

Эртадан бошлаб юртимизда ростмона баҳор нафаси сезила бошлайди. Қишнинг дим ҳавосидан кейин, кўпчилик баҳорда қир-адирларга, боғу бўстонларга талпинади. Ўзбекистонда баҳор фаслида ташриф буюриш тавсия этиладиган 10 та жойни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. 🌷Наманган Гул байрами: Халқаро миқёсга кўтарилган ушбу байрам нафақат Наманганнинг, балки Ўзбекистоннинг ҳам рамзига айланган. Баҳор ойларидаги энг катта сайилда иштирок этинг.

2.⛰ Паркент, Красногорск: Карантиндан сўнг оммалашган бу масканда баҳорда тошкентликлар чодирлар қуриб дам олади. "Эски дўстлар" қўшиғи билан танилган бу жойда мадор сомса билан пикник қилиш айни муддао.

3. 🌸Қувада ўрик гуллаганда: Ўрик гуллаши – ўзбек халқининг энг гўзал ва романтик даври. Қийғос гуллаган боғлар бағрида табиатга сингиб, япон сакурасининг нафислигини ёдга солувчи манзарадан баҳраманд бўлинг.

4. 😍Паркент, Сўқоқ: Мадор сомса мавсуми: Мадор сомсанинг бетакрор таъмини тотиб кўриш учун Сўқоққа оилавий саёҳат қилинг. Сўрида ўтириб, тоғ ҳавоси ва булбулларнинг сайроғидан завқланинг.

5. 🌹Оҳангарон: Лолақизғалдоқ сайли: Галақудуқ ва Телов қишлоқларида лолақизғалдоқларнинг оловранг гиламини томоша қилинг. Миллий ўйинлар ва таомлардан баҳра олиб, баҳорнинг жозибасини ҳис этинг.

6. 🎶Сурхондарё: Бойсун баҳори: Анъаналар бешигида халқаро фольклор фестивалига ташриф буюринг. Бу ерда халқ оғзаки ижоди ва ҳунармандчилик намуналари билан танишиш имкони мавжуд.

7. ☺️Зарафшон водийси: Баҳорда яшил либосга бурканадиган Зарафшон водийсининг гўзал табиати ва меҳмондўст халқи билан танишинг. Самарқанд ва Жиззахнинг тарихий обидаларини зиёрат қилишни ҳам унутманг.

8.⛷ Чимён тоғлари: Қорли чўққилар, яшил ўрмонлар ва ранг-баранг гуллар билан безалган Чимёнда сайр қилинг. Тоза ҳаводан тўйиб нафас олиб, табиат қўйнида дам олинг ёки экстремал спорт турлари билан шуғулланинг.

9. 🌄 Термиз: Қадимий шаҳар баҳори: Термиз - Ўзбекистоннинг энг жанубий шаҳри. Баҳорда бу ерда ҳаво илиқ ва қулай бўлади. Қадимий буддавийлик ёдгорликларини зиёрат қилинг, Амударё соҳилида сайр қилинг ва Сурхон воҳасининг бетакрор табиатидан завқланинг.

10.😊 Хоразм, Хива: Қадимий Хива деворлари ортига саёҳат қилинг. Баҳорда бу шаҳар янада жозибали кўринади. Хоразмликларнинг меҳмондўстлигидан баҳраманд бўлинг.

Yoshlar kundaligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Кайфият

Бола пошшо бўлади. Қўл остида минглаб ходими бор катта раҳбарлар ҳам болага бош эгадилар. Нима дедингиз?😉

Yoshlar kundaligi


⚡️⚡️⚡️

🎉Бугун Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг туғилган куни. Шу муносабат билан, йил давомида "Ёшлар кундалиги" каналида тақдим этилган видеоларини жамладик.


📹Болага тегма, бола пошшо бўлади. Керак бўлса, ҳаммамиз айланиб ўтамиз...

📹Давлат билан олишганлар жуда катта хато қилади – Зойир Мирзаев

📹Чиқинг-да, ишланг, жўра. Сизга ёрдам бермаймиз.

📹Ўрдакчилик” ва “Асаларичилик” йўналишларига бағишланган ўқув семинари

📹Тинчлик - улуғ неъмат!

📹Зойир Мирзаев кўча ва географик объектларга ном беришдаги камчиликларга тўхталди.

📹ПРЕЗИДЕНТИМИЗ СИЁСАТИНИНГ ИСБОТИ БУ: ЗОЙИР МИРЗАЕВ

📹Паркентда снос: Зойир Мирзаев аҳоли билан учрашди

‼️Маълумот учун, Зойир Мирзаев 1968 йил 10 март санаси Самарқандда туғилган. 2021 йил 18 ноябрьдан буён Тошкент вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келмоқда.


Yoshlari kundaligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Мулоҳаза

◀️ Мулойимлик билан аччиқ ҳақиқат айтилибди. Даврон Кабуловнинг бу гапларига сиз нима дейсиз?

Yoshlar kundaligi


#Туйғу

Отлар туёғида эзилмас майса,
Майса қувонармиш отлар кўпайса...
Қувонар майсадек мулойим элим,
Элни эл қилгувчи зотлар кўпайса.


Шеър: Маҳмуд Тоир

Бугун Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев 57 ёшни қаршилади.


Yoshlar kundaligi

Показано 20 последних публикаций.