#насиҳатларгулдастаси
Муфтий Муҳаммад Шафеъ қоддасаллоҳу сирроҳДевбанддаги “Дорул улум” номини эшитган бўлсангиз керак. Охирги пайтда Аллоҳ таоло бу идорани уммат учун раҳмат қилиб қўйди. У ердан саҳобаи киромларни ёдга соладиган одамлар етишиб чиқдилар.
Мен падари бузрукворим Муфтий Муҳаммад Шафеъ қоддасаллоҳу сирроҳдан эшитганман. Девбанддаги “Дорул улум”нинг аввалги даврида устозларнинг бир одатлари бор эди: “Дорул улум”га бирор меҳмон бирортаси билан учрашиш учун келса, келган вақтини қайд қилинар, кейин ой охирида, фалон-фалон кунларда меҳмон билан машғул бўлдим, шунча вақт “Дорул улум” ишидан чалғидим, шунинг учун менинг маошимдан кесиб олинсин, деб илтимоснома тақдим қилар эдилар.
Ҳозирги кунда ойликни оширишни сўраганлари ҳақида кўп эшитасиз. Лекин, мен идорага тегишли муддатда шунча вақтни шахсий ишимга сарф қилдим, шу сабабли маошимдан қирқиб олинсин, деб илтимос қилган бирор кимса ҳақида эшитмайсиз. Бу ишни фақатгина бир кун Аллоҳ таолонинг ҳузурида туришни ўйлаган шахсгина қила олади. Бугун ҳар бир шахс уятдан бошини эгиб қарасин, ишчилар ва ходимлар қанча вақтни виждон ила ўз вазифаларини адо этишга сарф қиляпти? Бугун ҳар жойда фасод тарқаган. Халқ саргардон ва идоранинг ташқарисида қуёшда турибди. Масъуллар эса, ўзининг салқин хонасида гап сотиш билан банд, чой ичяпти, нонушта қиляпти. Бу тарздаги ишларда бир тарафдан, маош ҳаром бўляпти ва иккинчи тарафдан халқни сарсон қилиш гуноҳи ёзиляпти.
“Насиҳатлар гулдастаси”дан.Манба