#Биласизми
❗️Айрим ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганларга мукофот пули берилади
✅ Қонунчиликда бир қатор ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ваколатли органларга хабар берилганда ундирилган жаримадан
мукофот пули бериш белгиланган.
🔰 Хусусан:
🔹 йўл ҳаракати қоидаларига оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ejarima портали орқали хабар берилади ва
БҲМнинг 5 фоизи (15 минг сўм) миқдорида;
🔹 дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш ва шикастлашга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида Давлат экология қўмитасига хабар берилади ва
БҲМнинг 1 бараваригача (300 минг сўмгача) миқдорида;
🔹 коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар берилади, ҳуқуқбузарлик туридан келиб чиқиб
БҲМнинг 7 бараваригача (2 млн 100 минг сўмгача) миқдорда;
🔹харид чекларни бермасдан товар сотганлик ва хизматлар кўрсатганлик тўғрисида солиқ органларига махсус дастур орқали хабар берилади ва
жариманинг 20 фоизи миқдорида;
🔹давлат молиявий назоратига оид қоидабузарликлар тўғрисида “Давлат аудити” тизими орқали хабар берилади ва ундирилган жарималардан келиб чиқиб
мукофот пуллари тўланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot