Yo'lda


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Эротика


Ўзбекистон йўллари ва транспорти, уларда содир бўлаётган турли ҳодисалар ҳақида хабар бериб борувчи тезкор медиа.
Каналимизнинг асосий вазифаси — йўллардаги вазият ҳақида сизни доимо огоҳ этиш ва хавфсизлигингизни таъминлашга ҳисса қўшиш.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Эротика
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇸 Илон Маск парвозларни тезлаштириш учун самолётларни Starship ракеталарига алмаштиришни илгари сурди

Ракета соатига 27 минг км тезлик билан ҳаракатланади ва бундай тезликда, масалан, Нью-Йоркдан Шанхайга парвоз 39 дақиқа, Лондондан Дубайга эса 29 дақиқа давом этади. Қисқа космик экскурция билан ракета парвозининг нархи 10 000 долларга етиши мумкин.

👉 @yoldauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🐂 Қашқадарёда Isuzu қўйлар подасини уриб юборди

17 октябрь куни соат 05:00 ларда Сурхондарё вилоятида яшовчи фуқаро А.С. бошқарувида бўлган Isuzu русумли транспорт воситаси билан Кўкдала тумани ҳудудидан ўтувчи А-378 Ғузор—Самарқанд автомобиль йўлининг 105-километрида бошқариб кетаётиб, Ғузор туманида яшовчи Ш.Т. ҳамда Қ.Қ.нинг 95 бош майда шохли молларини уриб юборган.

👉 @yoldauzb




⚠️Тошкент телеминораси қаршисида Toyota, Malibu-2 ва Cobalt тўқнашди

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳайдовчи Н.С. бошқарувидаги Toyota русумли, О.Ш. бошқарувидаги Malibu-2 ҳамда А.И. бошқарувидаги Cobalt русумли транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида Malibu транспорт воситасининг йўловчиси ва ҳайдовчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

👉 @yoldauzb




















🚈 “Тошкент — Бухоро — Тошкент” йўналишида янги поезд қўйилади

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33 йиллиги муносабати билан янги поезд қўйилиши режалаштирилган.

🚄Мазкур дизел поезди “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ ва “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ шартномаси асосида қурилган бўлиб, таркиби 12 та вагондан иборат, бундан 2 та ВИП, 4 та бизнес, 4 та эконом, 1 та ресторан ва 1 та дизел вагонлари бор. (Бизнес-класс ўриндиқлари йўналиш бўйича ўзгаради). Ҳозирда поезд мазкур йўналишда синовдан ўтказиш жараёнида.

🚉Поезд ҳаракат вақти 6 соатдан иборат бўлиб, 592 км масофани босиб ўтади. Янги дизел поезди синови якунлангач, яқин кунларда йўловчиларга фойдаланиш учун топширилади.

✅Вагонлар афзалликлари уларнинг қулайлигидан ташқари, ёзда совутиш тизими бошқа вагонлардан фарқли равишда улар тўхтаб турганда ҳам ишлашда давом этади.

👉 @yoldauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🤦🏻‍♂️Тошкентда Cobalt русумли автомашина ҳайдовчиси устунга урилиб, воқеа жойидан қочиб кетди

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида ЙТҲ содир бўлди: Cobalt русумли автомашина ҳайдовчиси бетон устун таянчига бориб урилган ва воқеа жойини тарк этган. Тўқнашув натижасида устун яроқсиз ҳолга келган ва бу фуқаролар хавфсизлигига хавф туғдирмоқда.

👉 @yoldauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Андижонда 3 500 долларга «гашиш» сотаётганлар ушланди.

Марҳамат туманида икки нафар фуқаронинг яшаш уйидан 594 грамм гиёҳвандлик моддаси топилган.

👉 @Burchak—  Энг тезкор янгиликлар фақат бизнинг каналда


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкент кўчаларида нимани репетиция қилишяпти шууунча одам???

👉 @yoldauzb


Тошкентда тунда Malibu қарама-қарши йўналишлар ўртасидаги темир устунга, Cobalt эса дарахтга урилди

Яккасарой туманида Malibu-2 қарама-қарши йўналишлар ўртасидаги темир устунга урилди. ЙТҲ сабаб ҳайдовчи ва йўловчи жароҳатланди. Мирзо Улуғбек туманида эса Cobalt йўл четидаги дарахт билан тўқнашган.

👉 @yoldauzb


Кичик ҳалқа автомобил йўлининг бир қисми вақтинча ёпилади

Олмазор туманида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади.

👉 @yoldauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🤬 Жазо муқаррар бўлмаган жамиятда билган *ўқини еб юрган яна бир террорчи

Тошкентдаги Абдурауф Фитрат ва Янгизамон кўчалари кесишмасидаги чорраҳада содир бўлган ҳолат. Светофорнинг қизил чироғини писанд қилмаган Tracker тўхташи учун унинг олдида турган машина ҳам ёрдам бера олмади. Пиёдалар йўлагини кесиб ўтаётган болаларни эса худо бир асраб қолди.

Бу кабиларга жазо кескин ва асосийси муқаррар бўлмаскан, улар бугун бўлмаса, эртага кимнингдир умрига зомин бўлиши ҳеч гап эмас, афсуски.

👉 @yoldauzb

Показано 20 последних публикаций.