Тошкент вилоят прокурори ўринбосари
Э.У.Инамджанов Янгийўл шаҳрида бўлиб, шаҳар прокурори Э.Санокулов ва тегишли масъуллар билан биргаликда қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари, энергия тизимини барқарор ишлашини ва энергия ресурсларини аҳоли ҳамда иқтисодиёт тармоқларига узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш ишлари билан танишилди.
Хусусан, Янгийўл шаҳрини электр энергияси билан таъминловчи "Мустақиллик" маҳалласида жойлашган Янгийўл подстанциясига ўрнатилган янги куч трансформатори ҳамда "Файзли" маҳалласида жойлашган "РК-1" марказий қозонхонасининг бугунги иш фаолиятини ўрганди.
Шунингдек, ўрганишлар давомида "Янгийўлшаҳаргаз" таъминотида ҳам бўлиб, бўлимининг авария диспечерлик хизмати, бўлимнинг мавсумга тайёрлиги аҳволи ўрганилди. Ўрганишлар якунида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан масъулларга керакли кўрсатмалар берилди.
✨ Бизни кузатишда давом этинг!Каналга уланиш:
http://t.me/yangiyulshahar✉️
Telegram |🎞
Youtube|
📱Facebook |📥
Instagram | 🔖
Web-site