Янгича "Мингбулоқ"


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.
Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


“Сен қулсан” – Косонда келинини мунтазам хўрлаб келган қайнота ва қайнона ҳамда уларнинг ўғли озодликдан маҳрум қилинди

Уч нафар вояга етмаган фарзанди бўлган келин ҳудуддаги фермер хўжаликлари далаларида ишлаб, кунига 60 минг сўм атрофида пул топган. Топган пули қўлидан тортиб олинган ҳолда мунтазам калтаклаб келинган аёл бу тазйиқларга чидай олмасдан ўз жонига қасд қилиб, вафот этган. Суд қайнота ва қайнона, шунингдек, аёлнинг турмуш ўртоғи ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш жиноятини содир қилган деб топди.

Жиноят ишлари бўйича Косон туман судининг 2025 йил 3 февралдаги ҳукми билан Баҳодир Тожиев, Ботир Саноев ва Шойира Боймуродова Жиноят кодексининг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 2-қисми “а, в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилган.


@yangicha_mingbuloq


🇷🇺🇺🇿Россиядаги ўзбекистонликлар жиддий огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси мамлакатда ноқонуний юрган ўзбекистонликларни ҳуқуқий мақомини зудлик билан ҳал қилишга чақирди.

Назорат қилинадиган шахслар реестрига кирганлар 30 апрелгача ҳуқуқий ҳолатини ҳал қилиши ёки чиқиб кетиши керак. Реестрда бор-йўқлигини Россия ИИВ сайти орқали текшириш мумкин.


@yangicha_mingbuloq


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Уйчи туманида маст ҳолда машина бошқариб уч кишининг ўлимига сабабчи бўлган 19 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди. Суд уни 6 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Қайд этилишича, 19 ёшли йигит 2024 йил 29 октябрь куни дўстлари билан тунги клубда спиртли ичимлик истеъмол қилган. Сўнгра ўзига тегишли бўлмаган Captiva`ни ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаса-да соатига 100 км тезликда бошқарган.

Учқўрғон-Уйчи-Наманган йўлида у Cobalt билан тўқнашган. Оқибатда Cobalt ичида бўлган уч нафар шахс воқеа жойида вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судида ўтказилган суд мажлисида йигит Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлиши) билан айбдор деб топилди.

Суд унга 6 йилга озодлиқдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. 

@yangicha_mingbuloq


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
I Халқаро Наманган Авто фестивали | 2025 йил 22 февраль куни Afsonalar vodiysi тематик паркида ўтказиладиган йирик тадбирда RETRO, LUXURY ҳамда TUNING қилинган автомашиналар билан иштирок этишни истагида бўлган автоҳаваскорлар https://t.me/namavtofest_bot орқали рўйхатдан ўтган ҳолда қатнашишлаои мумкин!

Рўйхатдан ўтишнинг охирги муддати 19 февраль 20:00 гача, автомобиллар 20 февраль 20:00 гача паркка жойлаштирилиши керак.

Фестивалга фақат рўйхатдан ўтиб, стикер олган уловлар киритилади

@yangicha_mingbuloq


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
БОЛАЖОНЛАР ҲАМ НАВОИЙ БОБОЛАРИНИ ЖУДДДДАЯМ СЕВИШАДИ...

@yangicha_mingbuloq


Пара таэквондочиларимиз Туркияда ғолиб бўлди

Туркиянинг Анталия шаҳрида пара таэквондо бўйича “Turkish open” халқаро турнири бўлиб ўтди. G2 таснифига кирувчи ва Паралимпия ўйинларига рейтинг очколари тақдим этувчи мусобақада 27 та мамлакатдан 180 нафар пара таэквондочи иштирок этди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/686291

@yangicha_mingbuloq


10 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 10 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ёғингарчилик (ёмғир,қор) бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-2, кундузи 3-5 даража илиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/686231

@yangicha_mingbuloq


#Диққат
Энди Ўзбекистонда қиш қорсиз бўлади: Ўзбекистон кейинги 30 йил давомида қорсиз қолиши мумкин.

Энди қиш анча иссиқроқ бўлади ва ёзда қурғоқчилик тез — тез учрайди, буларнинг барчаси глобал исиш ва иқлимнинг кескин ўзгариши туфайли – 2025-йилда кўплаб ёнғинлар ва сув танқислиги кутилмоқда, энди ҳар йили ҳарорат рекордлари янгиланади - дейди экологлар.

@yangicha_mingbuloq


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Биласизми

❗️Ота боболаримиз нима учун бунчалар ақлли ва билимга ўта ташна бўлишган, чунки улар қишин ёзин РАЙХОН ўсимлигини истеъмол қилишган

Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг!

@yangicha_mingbuloq


Ўзбекистонда Аи–80 бензинидан фойдаланиш ва сотиш 2025 йил охиригача чекланади

Бунда аҳолини сифатли, экологик тоза ва арзон ёқилғи билан таъминлаш учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилади.

@yangicha_mingbuloq


Аксириш пайтида бурнингизни асло ёпманг.

☑️Аксириш пайтида чиқадиган ҳаво тезлиги 120 м/с.га етиши мумкин.

☑️Шунинг учун ҳеч қачон бурнингизни ёпиб, аксиришни ушлаб туришга уринманг - бу қулоқ пардасини ёриб юбориши мумкин.

❗️Яқинларга ҳам улашинг

@yangicha_mingbuloq


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тўрақўрғонлик Ислом Полвон улоқ-кўпкарининг ғолиби бўлди!

Куни кеча бўлиб ўтган нуфузли улоқ-кўпкари мусобақасида Тўрақўрғонлик Ислом Полвон ўз маҳорат ва жасурлиги билан ғолибликни қўлга киритди. Улоқ майдонида кучли рақиблар билан баҳсга киришган Ислом Полвон мусобақа давомида маҳоратли ҳаракатлари билан алоҳида ажралиб турди.

Мусобақа натижаларига кўра, у ғолиб деб эътироф этилди ва бош соврин – Spark автомобилини қўлга киритди. Бу юксак ғалаба нафақат унинг шахсий муваффақияти, балки Тўрақўрғон спортчилари шарафини янада юксалтирган муҳим воқеа бўлди.

Ғолибни муборакбод этамиз! Унинг келгуси мусобақаларда ҳам улкан зафарларга эришишини тилаймиз!

@yangicha_mingbuloq


Банан - тишларни оқартиради

Банан истеъмол қилгач, унинг пўстлоғини ташлаб юборишга шошилманг. Унинг ёрдамида тишларни оқартириш мумкин.

Тишларнинг юқори ва пастки қисмига банан пўстлоғини яхшилаб суртамиз, токи тишлар тўлиқ банан қолдиқлари билан қоплансин. Тишларни 10 дақиқа шу ҳолатда қолдирамиз. Сўнгра илиқ сувда чайиб оламиз

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

@yangicha_mingbuloq


Қаро кўзум, келу мардумлуғ эмди фан қилғил,
Кўзум қаросида мардум киби ватан қилғил.

Юзунг гулига кўнгул равзасин яса гулшан,
Қадинг ниҳолиға жон гулшанин чаман қилғил.

Таковарингға бағир қонидин ҳино боғла,
Итингға ғамзада жон риштасин расан қилғил.

Фироқ тоғида топилса туфроғим, эй чарх,
Хамир этиб, яна ул тоғда кўҳкан қилғил.

Юзунг висолиға етсун десанг кўнгулларни,
Сочингни боштин аёғ чин ила шикан қилғил.

Хазон сипоҳиға, эй боғбон, эмас монеъ,
Бу боғ томида гар игнадин тикан қилғил.

Юзида терни кўруб ўлсам, эй рафиқ, мени
Гулоб ила юву гул баргидин кафан қилғил.

Навоий анжумани шавқ жон аро тузсанг,
Анинг бошоғлиғ ўқин шамъи анжуман қилғил.

Алишер Навоий


📽 https://youtu.be/zZz20xoIctI

Батафсил: https://uza.uz/posts/686188

@yangicha_mingbuloq


9 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 9 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор), туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-4, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/686100

@yangicha_mingbuloq


Кобулда Навоий ва Бобурга эҳтиром кўрсатилди

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида Ўзбекистон элчихонаси билан ҳамкорликда Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг илмий ва маданий меросига бағишланган тадбир ўтказилди, дея хабар берган маҳаллий "Bakhtarnews" ахборот агентлиги.

Батафсил: https://uza.uz/posts/686102

@yangicha_mingbuloq


Қуръони Каримнинг ўзбек тилидаги тўртта таржимаси топилди

Тарихда буюк ҳукмдорлар Қуръони Карим қўлёзмаларини нафақат кўчиртириш, балки унинг маъносини англашга ҳам алоҳида эътибор қаратишган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/686128

@yangicha_mingbuloq


❗️ Жадидлар ким ва улар нималарга қарши бўлишган?
Масалан Фитрат домла:


1. Дабдабали тўй ва ўлим маросимларига;
2. Диний фанатизмга;
3. Чопон салла кийиб, калиш судраб жулдирвоқи бўлиб юришга;
4. Диний схоластикага асосланган эски мадраса ва мактаб тизимига;
5. Хотин қизларнинг паранжи кийишига;
6. Одамларни палон шаҳарлик, палон қишлоқлик деб камситишга.

Улар нимани ëқлашган?
1. Яхши илм олишни;
2. Замонавий музика, опера балет симфониялар ва театр;
3. Завод ва фабрикалар атрофида шаҳарлашишни;
4. Замонавий кийиниш (Шляпа¸ фрак ва капалакнусха галстук тақиб юришган);
5. Хусусий мулкка асосланган капитализм тизимини;
6. Турк тилини;
7. Миллат бойлигини сандиқлардан чиқариб банклар ëрдамида ишлатишни;
8. Туркистон бирлигини.
(Жадидлар каналидан олинди)

@yangicha_mingbuloq


Кечаси 6 соатдан кам ухлаш эрта ўлим ва юрак хасталиклари хавфини оширади.

Шифокорларнинг таъкидлашича, уйқу етишмаслиги когнитив функция ва маҳсулдорликни ҳам камайтириши мумкин.

Сурункали уйқусиз одамларда юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфи 48 фоизга юқори.

@yangicha_mingbuloq


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диққат
‼️ Руҳан соғлом бўлган боланинг 3 белгиси

Фарзанд тарбиялаётган ота-оналарга юборамиз.

@yangicha_mingbuloq

Показано 20 последних публикаций.