Аббосиньо кўрсатаётган ўйин хурсанд қилиш билан биргаликда, тобора хавотирга ҳам солмоқда. Бир бошидан тушунтираман.Алан Дзагоев кўпчиликни ёдида бўлса керак. вундеркинд футболчи сифатида "ёриб чиққан", аммо ТОП клубларга ўтишни пайсалга солгани учун Россияда қолиб кетган эди. Яқинда, уни Аббос хақида билдирган фикрига кўзим тушиб қолди. Шу йилни август ойидаги интервюдан парча:
Аббос Европа ТОП клубларига йўл олса хайрон бўлмайман. Ха, бу "Барселона" бўлмаслиги мумкин, аммо камида "Реал Соседад" даражасидаги жамоа бўлиши аниқ. У шу темпда ўйнаса, бир икки йилда ЦСКАдан кетиши аниқ.
ЦСКА "Зенит" ва "Спартак"дан етакчиларини жуда ҳам ардоқлаши билан кескин фарқ қилади. Дзагоев, Акинфеев, ака-ука Березуцкийлар ва бошқа ўнлаб номларни келтириш мумкин. "Харбийлар" фалсафаси хам ўзгачароқ. Бугун Файзуллаев анча танаффусдан сўнг даврага "тулпорлар" қахрамони сифатида кириб келди ва бу планкани махкам ушлаб келмоқда. ЦСКАнинг ўз етакчиларини деярли трансферга қўймаслиги ва РПЛдаги ижрочилар танқислиги фонида Аббосни 10-15 миллион еврога қўйиб юбориши хақиқатдан йироқ.
Файзуллаевни ЦСКА билан контракти 2026-йилнинг 30 июн санасигача амалда бўлади. Демак, "Наруто" кучлироқ чемпионатга йўл олишини 3 та варианти бор:
1.Унинг трансфери учун 15-20-30 миллион атрофида таклиф этидаган жамоа чиқса;
2. Келаси мавсум шартномани узайтиришдан бош тортса, клуб 5-6 миллион эвазига қўйиб юборишга мажбур бўлиши мумкин;
3. Контрактни узайтирмай, охиригача ўйнаб бериш ва эркин агент сифатида каттароқ жамоага йўл олиш
Аббосни олдиндаги икки йил давомида қабул қиладиган қарорлари стратегик жихатдан келажагига таъсир қилади.
Менимча, энг зўр вариант бу Москва клуби билан шартномани узайтимасдан, 2025-йил ёзида кучлироқ чемпионатга йўл олиш. Оврўпада, "ёш иқтидорли" деган унвон 18 ёшдан катталарга қўлланилмайди.
@Yahyoxoja_konkret