Хоразм вилояти судлари | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Хоразм вилоят судларининг расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хоразм вилоят судларининг одил судловни таъминлашдаги фаолияти ҳақида репортаж

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari


Гурланда аҳолининг мурожаатлари ўрганилди

Хоразм вилоят суди ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида аҳолининг мурожаатларини “маҳаллабай” ўрганиш мақсадида шаҳар ва туманларда оммавий сайёр қабуллар давом этмоқда.

Навбатдаги қабул жараёнлари Гурлан туманидаги «Навбаҳор» маҳалласида бўлиб ўтди. Унда вилоят суди раиси Ш.Камолов ҳамда вилоят маъмурий суди раиси Ж.Султановалар иштирок этиб, аҳолининг судга доир мурожаатларини эшитишди.

Оммавий сайёр қабул давомида аҳолига муржаатларининг ечими юзасидан зарур бўлган ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Судда кўрилиш лозим бўлган масалалар бўйича фуқароларга судга даъво ариза киритиш тартиби тушунтирилди.

Жараёнларда ҳеч кимнинг масаласи эътибордан четда қолмади. Қабуллардан мақсад ҳам туманларда истиқомат қилувчи аҳолини овора қилмасдан, яшаш ҳудудларига бориб мулоқотлар ўтказиш ва мурожаатларини ҳал этиш бўйича аниқ йўналиш беришдир.

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
БРИФИНГ / Хоразм вилоят суди раисининг ўринбосари - жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Улуғбек Бакдурдиев жиноят ишлари бўйича судларнинг 2025 йил биринчи чорагидаги фаолияти ҳақида ахборот берди

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari


Репост из: Олий суд | Расмий канал
Бугун Олий судда “Санкт-Петербург давлат университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Олий суд ҳамда олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали ўртасида имзоланган юридик кадрларни тайёрлаш соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида меҳмонларга мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан “Рақамли суд” концепцияси асосида судлар фаолиятини рақамлаштириш, одил судлов самарадорлигини ошириш, судларни юқори малакали профессионал кадрлар билан комплектация қилиш, тизимли равишда уларнинг билим ва касбий кўникмаларини ошириб бориш юзасидан кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берилди.

Шу билан бирга, томонлар замонавий билим ва кўникмаларга эга кадрларни ҳамкорликда тайёрлаш, назария билан амалиётнинг узвийлигини таъминлаш, ўқув жараёнига катта билим ва тажрибага эга судья ва суд аппарати ходимларини жалб қилиш, шунингдек амалиётчилар ва олимлар ўртасида суд тизими ривожи йўлида манфаатли мулоқотни йўлга қўйишга келишиб олди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram




Репост из: Олий суд | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, “Тараққиёт стратегияси” маркази ва Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси қўшма лойиҳаси доирасида «Суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлаш: тeргов судьялари ваколатлари ва фаолиятининг асосий йўналишлари» номли амалий – ўқув қўлланма нашр этилди.

Мазкур қўлланмада “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида суд ҳокимиятининг мустақиллигини янада мустаҳкамлаш ва жиноят иш юритувида инсонпарварлик тамойилларини кенг тадбиқ этиш мақсадида 2025-йил 1-январдан бошлаб миллий амалиётга киритилган тергов судялари институтининг ваколатлари ва фаолиятининг асосий йўналишлари ёритилган.

Амалий – ўқув қўлланмада Олий суднинг тадқиқот материалларидан, статистик таҳлилларидан ва экспертларнинг амалий тажрибасидан фойдаланилди.

Ушбу қўлланма тергов судьялари, судьялар ва суд ходимлари, шунингдек, юридик соҳада фаолият юритаётган мутахассислар учун мўлжалланган.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
БРИФИНГ / Хоразм вилоят суди раисининг ўринбосари - иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Илёс Тешаев иқтисодий ишлар бўйича судларнинг 2025 йил биринчи чорагидаги фаолияти ҳақида ахборот берди

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хоразм вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро суди томонидан шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда оилавий низоларнинг олдини олиш юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari


Репост из: HURRIYAT_UZ_РАСМИЙ_ КАНАЛ
✔️ Биласизки ман ҳам мана бир нечта ойлардан буён турли мавзуларга оид суд жараёнларда тингловчи сифатида иштирок этмоқдаман, судларда бўлаётган жараёнларни кузатар эканман гувоҳлар ва бошқа иштирокчиларнинг турли фикрлари сўзлари инсонни ўйлантираркан.
Судъяларимиз кунига нечта нечта иш кўриб, одамлар ичидаги дардини ва бир бирига қўяётган айбловларни оқдан қорага ажратиши жуда катта маънавий сабр ва кучни талаб этишини ҳис қилдим. Қозилик касби менимча дунёдаги энг машшақатли касб бўлса керак! Инсонлар тақдири ва уларнинг қонун олдидаги жавобгарлиги ёки оқланиши учун чиқарадиган хукмларни албатда минг бора субъектив ва объектив доирада чиқариши лозимлигини тушуниб етдим. Судья бўлиш мақоми хаммага хам берилмаган, уларга соғлик ва машаққатли ишларига сабр тилагим келди.

HURRIYAT UZ. #_блогер.

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | @HURRIYAT_UZ


Терроризмни молиялаштирган шахсларга суд ҳукми ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Янгибозор туман судида 1993 йилда Хоразм вилоятида туғилган, оилали, 2 нафар фарзанди бор, маълумоти ўрта-махсус, муқаддам судланган М.К. ҳамда 2000 йилда Жиззах вилоятида туғилган, маълумоти ўрта-махсус, муқаддам судланган Д.Л.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155-3-моддаси(Терроризмни молиялаштириш) 1-қисми ва 244-2-моддаси(Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) 1-қисми билан жиноят иши кўриб чиқилди.

Судда аниқланишича М.К. 2023 йилда мавсумий ишлаш учун меҳнат мигранти сифатида Россия Федерациясига бориб, ёлланма иш фаолияти билан шуғулланиб келиши давомида “Youtube” видеохостинги орқали турли хил тақиқланган диний экстремистик каналларга обуна бўлиб, ушбу каналлардаги видеофайлларни томоша қилиб келган. “Тавхид ва жиход катибаси” халқаро террорчилик ва экстремистик ташкилотига хайрихоҳлик билдириб, ташкилотнинг ғояларини қўллаб қувватлашни бошлаган ҳамда терроризмни молиялаштириш каби жиноятларни содир этган.

Д.Л. 2019 йил август ойидан бошлаб мавсумий ишлаш учун меҳнат мигранти сифатида Россия Федерациясининг турли ҳудудларида, шунингдек Қозоғистон Республикаси ҳудудида ёлланма иш фаолияти билан шуғулланиб келиши давомида “Youtube” видеохостинги, “Tik Tok” мессенжерида турли хил тақиқланган диний экстремистик маърузаларини томоша қилиб келган. “Тавхид ва жиход катибаси” халқаро террорчилик ва экстремистик ташкилотига хайрихоҳлик билдириб, ташкилотнинг ғояларини қўллаб қувватлашни бошлаган ҳамда терроризмни молиялаштириш каби жиноятларни содир этган.

Суд ҳукми билан М.К. ҳамда Д.Л.лар ЖКнинг 155-3-моддаси 1-қисми ва 244-2-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларга ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида узил-кесил 10 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
СЎРАНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ | Судда фуқарони бедарак йўқолган деб топиш тартиби қандай?

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari


ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН !

Хоразм вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамда вилоят судлари ва адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан 4 апрель куни Гурлан туманида соат 10:00да оммавий сайёр қабул ўтказилади.

Манзил: Гурлан туманининг "Навбаҳор" маҳалласида жойлашган спорт мажмуаси биноси.

Каналга уланиш: @Xorazmviloyatisudlari



Показано 13 последних публикаций.