Xoliqberdiboy masjidi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Андижон шаҳридаги "Холиқбердибой" жоме масжидининг расмий телеграм канали.

👉Telegram: https://t.me/xoliqberdiboy
👉 Facebook: www.facebook.com/xoliqberdiboy.jomemasjidi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
#duo

وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُؤْمِنِينَ
1. "Ва мўмин қавмларнинг кўнгилларига шифо беради" (Тавба, 14).

يَا أَيُّهَا النَّاسُ قَدْ جَاءَتْكُمْ مَوْعِظَةٌ مِنْ رَبِّكُمْ وَشِفَاءٌ لِمَا فِي الصُّدُورِ وَهُدًى وَرَحْمَةٌ لِلْمُؤْمِنِينَ
2. "Эй одамлар! Сизга ўз Роббингиздан мавъиза, кўксингиздаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди" (Юнус, 57).

يَخْرُجُ مِنْ بُطُونِهَا شَرَابٌ مُخْتَلِفٌ أَلْوَانُهُ فِيهِ شِفَاءٌ لِلنَّاسِ إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآَيَةً لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ
3. "Уларнинг (асалариларнинг) қоринларидан одамлар учун шифо бўлган турли рангдаги шарбат (асал) чиқур" (Наҳл, 69).

وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآَنِ مَا هُوَ شِفَاءٌ وَرَحْمَةٌ لِلْمُؤْمِنِينَ
4. "Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз" (Исро, 82).

وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ
5. "Бемор бўлганимда менга шифо берадиган ҳам Унинг Ўзи" (Шуаро, 80).

هُوَ لِلَّذِينَ آَمَنُوا هُدًى وَشِفَاءٌ
6. "У, иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифодир" (Фуссилат, 44).

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy


Андижон   вақти  билан   
такбир вақтлари.

   🕋   Бомдод    04 : 45
                  
   🕋   Пешин      13 : 00

   🕋   Аср            17 : 15

   🕋   Шом          19 : 05

   🕋   Хуфтон      20 : 45


Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ҳадиси қудсийда: “Албатта ризқ эшиги етти осмоннинг устидан очиқдир. У Аршгача етиб борган. Ўша эшик туну кун ёпилмайди. Аллоҳ ҳар бир бандага нияти, сарф(-ҳаражат)и, садақа ва инфоқ қилишига қараб ўша ризқдан (Ерга) туширади. Бас, ким (садақани) кўпайтирса, унга ҳам (ризқи) кўпайтирилади. Ким камайтирса, унга ҳам камайтирилади. Ким (бермасдан, бахиллик қилиб) ушлаб қолса, ундан ҳам (барака ва кенг ризқ) ушлаб қолинади”, дейилган.

(Ҳаким Термизий ривояти)

•┈┈┈┈•✾•┈┈┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Telegram | Facebook


Репост из: Muslimun.uz
Имом-хатиблар учун йиғилиш ўтказилди

2024 йил 18 апрель куни Андижон шаҳридаги “Бош” (Девонабой) жоме масжидида вилоятда фаолият кўрсатаётган шаҳар-туман бош имом-хатиблари ва Андижон шаҳрида фаолият кўрсатаётган масжид имом-хатиблари учун йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов бошчилигида, Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Р.Б.Арзиев, шунингдек, ҳамкор ташкилот вакиллари ҳам иштирок этди.
Йиғилиш давомида имом-хатибларнинг фаолият самарадорлигини ошириш юзасидан бир қатор кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Вакиллик матбуот хизмати

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#taroveh_kechalaridan

Surayi Zumar

Ahmad Rizo Qori Go'zal Qiroati


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қалбга таскин бўлган суҳбатлар, соғинч тафтини босган меҳр ва уммат равнақи йўлидаги келишув - Жанубий Корея сафари


2024 йил 16-18 апрель кунларидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Жанубий Корея сафари тафсилотлари

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#xasta_qalblar_davosi

📖 Ҳуд сураси 109-123-оятлар
👤 Шайх Алижон қори

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy


#ҳадис 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, қиёмат куни сизнинг шафоатингиздан энг саодатманд бўладиган ким?» деган экан. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Абу Ҳурайра, сенинг ҳадисга ўта қизиқишингдан шу гапни сендан олдин ҳеч ким сўрамаслигини билган эдим. Қиёмат куни менинг шафоатимдан энг саодатманд бўладиган кимса «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни чин қалбдан (ёки нафсидан) ихлос билан айтган одамдир», дедилар».

(Имом Бухорий ривояти)

•┈┈┈┈•✾•┈┈┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Telegram | Facebook


Эй инсон! Бугун қайси солиҳ амалнинг ижроси сенга оғирлик қилиб турган бўлса, билиб қўй, эртага тарозингни босадиган амал ҳам худди шу бўлади.  
                                                           
Иброҳим ибн Адҳам

•┈┈┈┈•✾•┈┈┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Telegram | Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тонгда ўқиладиган дуо

اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

Ўқилиши: Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкан нушуур.

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз.

#дуо
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣

▶️ @Muslimuzz/featured' rel='nofollow'>YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook


Ҳар бир мусулмон билиши вожиб бўлган савол-жавоблар

Савол: Раббинг ким?
Жавоб: Аллоҳ.
Савол: Қайси динга эътиқод қиласан?
Жавоб: Ислом динига.
Савол: Пайғамбаринг ким?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Савол: Китобинг қайси?
Жавоб: Қуръони карим.
Савол: Кимнинг миллатидансан?
Жавоб: Иброҳим алайҳиссалом миллатиданман.
Савол: Бу дунёда кимсан?
Жавоб: Синов учун келган мусофирман.
Савол: Яшашдан мақсадинг нима?
Жавоб: Аллоҳ розилигига эришиш.
Савол: Аллоҳни қандай рози қилиш мумкин?
Жавоб: Аллоҳ буюрган амалларни бажариш, қайтарганларидан қайтиш, У Зот рози бўладиган тарзда яшаш билан.

Зиёвуддин Раҳимнинг “Ислом ақидаси” китобидан


🗣Ватандошлар билан мулоқот мавъиза, хатми Қуръон ва савол-жавоблар билан файзли бўлди

🕌 Бугун, 17 апрель куни Жанубий Кореянинг Кимхе шаҳридаги “ал-Бухорий” масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ватандошлар билан суҳбатлари ташкил этилди.

🌙 Муфтий ҳазратлари сўз аввалида уларга халқимизнинг саломларини етказиш баробарида илм олиш ва ҳалол ризқ талабида касбу ҳунар қилаётган мусофирларимиз эгаллаган билим-малакаси билан келгусида юртимиздаги турли соҳалар ривожи ҳамда аҳоли фаровонлигига ҳисса қўшишлари зарурлигига урғу қаратдилар. Шу боис, асл мақсад-муддаодан чалғимасдан бугунги мураккаб даврда турли фитна ва хуружлардан ўзларини муҳофаза қилишлари муҳимлигини таъкидладилар.

Учрашувда диёримизда амалга оширилаётган диний-маърифий жабҳадаги янгиланишларни сўзлаш баробарида ватандошларимизга яшаётган мамлакат қонун-қоидаларига амал қилиш, мусулмонлик одобига риоя этиш ва миллат шаънини сақлаш каби долзарб масалаларни ҳам баён этдилар.


🟢Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳамюртларимизнинг савол ва таклифларига жавоб бериб, ўзлари таълиф этган “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими”, “Раббоний нидолар”, “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ”, “Аллоҳ мени кўриб турибди” ва "Исломда Ватан тушунчаси" номли адабиётларни масжид кутубхонасига ҳадя қилдилар.

🤲 Учрашув якунидаги хатми Қуръон дуоларида Ҳақ таолодан бутун дунёга, хусусан, юртимизга тинчлик-фаровонлик, ватандошларимизга соғлик-омонлик ва илм ва касб-ҳунарларига қут-барака сўраб дуо қилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#safar #muftiy #janubiy_koreya
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ @Muslimuzz/featured' rel='nofollow'>YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌺 НАБИРАМ ОЛИМ БЎЛСА ЭДИ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


#Оят

Аллоҳ мўминлар ва мўминаларга остидан анҳорлар оқиб турадиган, мангу яшаладиган жаннат (боғ)ларидаги ёқимли масканларни ваъда қилди. Аллоҳнинг ризоси эса, (ҳаммасидан) буюкроқдир. Ана шу(лар) улкан ютуқдир.

Шарҳ: Ушбу оятни тафсир қилиб бериш сўралганида Расул (а.с.): “Жаннатда бир қаср бўлиб, унда етмишта қизил ёқутдан ясалган ҳовли бор. Ҳар бир ҳовлида етмишта яшил зумраддан ясалган хона бор. Ҳар бир хонада етмишта сўри бор. Ҳар бир сўрида етмишта ранги бир-бирига ўхшамайдиган пояндоз-кўрпача бор. Ҳар бир кўрпачада бир ҳур қиз бўлиб, у ўзига аталган аҳли жаннатга мунтазир бўлиб ўтирур”, – деб жавоб берган эканлар!

(Тавба сураси 72-оят)

•┈┈┈┈•✾•┈┈┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Telegram | Facebook


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Аллоҳ таоло кунимизни  файзли, баракали ва хайрли қилсин
!



Показано 16 последних публикаций.