❄️ Ҳурматли ҳамкасблар!
Мана 2024 йил ҳам ўз якунига етиб бормоқда. Бу йил барчанинг ҳаётида имкониятларга ва бир қатор ютуқларга бой йил бўлди десам муболаға қилмаган бўламан.
Ҳа демай 2024 йилни юрагимизда ўзгача туйғулар билан кузатиб, 2025 йилни катта умид-орзулар билан кутиб оламиз. Кириб келаётган янги 2025 йил билан барчангизни чин юракдан муборакбод этаман.
Сизларга мустаҳкам соғлик, ишларингизда улкан муваффақиятлар, оилаларингизга тинчлик-тотувлик, хонадонларингизга файзу барака тилайман. Янги йилдаги орзу ниятларингиз, мурод мақсадларингиз ижобат бўлсин.
Янги йил бахтли, омадли, ютуқларга бой йил бўлсин.
Тизимизда янги-янги ташаббуслар кўрсатиб, ислоҳотларни амалга оширишда бор куч ва ғайратни ишга солиб, биргаликда катта муваффақиятларга эришишда сизларга ишонаман.
Янги йилингиз муборак бўлсин, азиз ҳамкасблар!
Ҳурмат билан
Марям Ахмедова
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари-оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси