Xitob.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


“Саъдулла ота” жоме масжиди расмий канали.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Fitrat.uz
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025/1446 ЙИЛ 29 ЯНВАРЬ ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     06:16
⏰ ҚУЁШ -    07:37
⏰ ПЕШИН - 12:41
⏰ АСР -        15:54
⏰ ШОМ -      17:39
⏰ ХУФТОН -18:
55

Улашинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
​​АВТОМАТ ҚУРИЛМАЛАР ОРҚАЛИ САВДО ҚИЛИШ
#савдо

❓1539-CАВОЛ: Ҳозирги кунда айрим жойларда ўрнатилган автомат қурилмалар орқали савдо қилиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ушбу савдо тури таотий савдоси (“сотдим” ва “сотиб олдим”, деган сўзлар ишлатилмасдан харидор товарнинг нархини бериши, сотувчи эса товарни топшириши)дир. Ушбу қурилмалар сотувчи томонидан жамоат жойларига ўрнатилади, ичига маҳсулотлар солиниб, қулфлаб қўйилади. Нархлар рўйхати илиб қўйилади. Ким ушбу қурилма ичидаги бирор нарсани сотиб олмоқчи бўлса, махсус жойга пул киритади. Қурилма автоматик равишда сўралган маҳсулотни чиқариб беради. Унинг жоизлигига уламолар иттифоқ қилишган. Унда қурилма пулни қабул қилиш ва маҳсулотни топширишда сотувчининг ўрнида бўлади. Харидор маҳсулотнинг пулини қўйганда, қурилма маҳсулотни чиқариб бериши –сотувчининг маҳсулотни беришидир. Шунда савдо таотий битими билан дуруст бўлади ("Фиқҳул буюъ" китоби). Валлоҳ аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
​​ТИШГА ПЛОМБА ҚЎЙИШДАН ОЛДИН ТАҲОРАТ БЎЛИШИ ШАРТМИ?
#поклик

❓1538-CАВОЛ: Тишимни даволатдим. Таҳоратим бор эди, лекин шифокор тишимни тозалаётганда қон чиқиб кетди. Шундан кейин пломбалаб қўйди. Энди таҳоратларим чала бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар зарурат туфайли тиш қоплатиш ва қоплама (пломба) қўйишни жоиз дейишган. Чунки буни даволаниш деб ҳисобланади. Бу ҳолатда бемор таҳоратли, пок бўлиши шарт қилинмаган. Тиш, қоплама қўйдиргандан кейин таҳорат ёки ғуслда оғзини чайқаганда қопланган тишнинг устини ювиш остини ювиш ўрнига ўтади. Чунки уламолар жароҳат устига бирор нарсани боғлаш вақтида таҳоратли бўлиш шарт эмас, дейишган. Қопланган тиш ва пломбалар ҳам мана шу ҳукмга тушади (“Ал-лубоб фи шарҳил китоб” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ФАРЗАНДЛАР ОМОНАТДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: Fitrat.uz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

УЙДА БИР НЕЧТА МУСҲАФ БЎЛИШИ

CАВОЛ: Уйда бир қанча Қуръон китоблари бор. Кўпроқ биттасидан фойдаланаман. Бошқаларини ҳам ўқишим керакми ёки биттасини ўқиётганим кифоя қиладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусҳафи шарифнинг эҳтиромига зид иш қилинмаса, уйда бир нечта мусҳафлар туришининг зарари йўқ. Нечта мусҳаф бўлса, ҳаммасидан ўқиш керак деган талаб ҳам йўқ. Чунки киши ўзига қулай ва кўзи ўрганган битта мусҳафдан қироат қилиши мумкин. Агар ҳаммасидан ўқиб турса ёки хатм қилишда ҳаммасидан фойдаланса, нур устига нур бўлади. Уламоларимиз одамлар ўқий олмаса ҳам, хайр-барака умидида уйида мусҳаф сақласа бўлади, дейишган. Жумладан, “Фатовои Қозихон” китобида бундай дейилган:

رجل أمسك المصحف في بيته و لا يقرأ قالوا إن نوى به الخير و البركة لا يأثم بل يرجى به الثواب

“Уйида мусҳаф тутган, лекин ўқимайдиган киши ҳақида уламолар: “Агар у бу иши орқали хайр-баракани ният қилган бўлса, гуноҳкор бўлмайди, балки бундан савоб умид қилинади”, дейишган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: Fitrat.uz
#Ҳадис

Иёз ибн Ҳимор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта Аллоҳ таоло менга тавозуъли бўлмоқни ва бирор киши бошқа бир кишига жабр қилмаслигини ҳамда мақтанмаслигини ваҳий қилди», деб айтдилар.

Имом Муслим ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
​​ЗАКОТНИ ЁШ БОЛАЛАРГА БЕРСА БЎЛАДИМИ?
#закот

❓1537-CАВОЛ: Бир дўстимнинг ўзи ҳам, аёли ҳам вафот этиб, ёш болалари қолган. Закотимни шу болаларга берсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар дўстингиз болалари балоғатга етган (ёки балоғатга яқинлашиб қолган) ва камбағал бўлса, закот олиши дуруст. Шунингдек, балоғатга етмаган бўлса-да, берилган пулни зое қилмайдиган, алдовга учмайдиган ва қабз (қўлга олиш)га ақли етадиган бўлса ҳам жоиздир. Агар мазкур шартларга тўғри келмайдиган ҳолатда бўлсалар, васий (яъни уларга қараб турувчи шахс)га етим бола учун, деб берса бўлади. Васий закотни уларга ишлатади (“Фатовои Қозихон” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: Fitrat.uz
#Ҳадис

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифа киши борки, Аллоҳ қиёмат кунида уларга гапирмайди ва уларни оқламайди ҳамда улар учун аламли азоб бордир», деб уч бора шу сўзни айтдилар. Шунда Абу Зарр розияллоҳу анҳу: «Ҳасрат-надоматда қолгурлар, улар кимлар ўзи?» деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кийимларини мутакаббирлик учун узун қилиб киювчилар, миннат қилувчилар ва молини ёлғон қасамлар билан ўтказувчи кишилар», деб айтдилар.

Имом Муслим ривояти.


Муслимнинг бошқа ривоятларида «Иштонини ва кўйлагини такаббурона узун қилиб киювчилар» бўлиб келган.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: Fitrat.uz
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025/1446 ЙИЛ 27 ЯНВАРЬ ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     06:17
⏰ ҚУЁШ -    07:39
⏰ ПЕШИН - 12:41
⏰ АСР -        15:52
⏰ ШОМ -      17:36
⏰ ХУФТОН -18:52


Улашинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ИСРО ВА МЕЪРОЖ ВОҚЕЪАСИ (давоми бор)

Исро ва Меърож ҳодисаси юз бергани ҳақида Ислом умматида мутлақо ихтилоф йўқ. Бу ҳақда Қуръони каримда: «(Ўз) бандаси (Муҳаммад)ни, унга мўжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжидул Ҳаромдан (Қудсдаги) Биз атрофини баракотли қилган Масжидул Ақсога тунда сайр қилдирган Зотга тасбеҳ айтилур. Дарҳақиқат, У эшитувчи ва кўрувчидир» (Исро, 1), дейилган.

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

2025 йил 27 январь – Ражаб ойининг 27 куни – Меърож кечасидир.

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Fitrat.uz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЗАКОТ ФАҚАТ РАМАЗОНДА БЕРИЛАДИМИ?

CАВОЛ: 1. Закот фақат Рамазонда бериладими? 2. Ажратилган закот суммасини бир нечта одамга бўлиб берса бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. 1. Закотни фақат Рамазонда эмас, бошқа ойларда ҳам бериш мумкин. Чунки закотнинг фарз бўлиши Рамазонга эмас, йил тўлишига боғлиқ ҳисобланади. Кўпчиликнинг Рамазонда закот бериши бу ойда ажри кўп бўлгани учундир. Аслида шахснинг закотга оид мулки (тилла, кумуш, нақд пул, тижорат моллари, яйловдаги чорвалари) нисобга етиб, қамарий ҳисобда бир йил тўлганда берилади. Узрсиз кечиктириш гуноҳ ҳисобланади.

Бу гап барча фиқҳий манбаларимизда айтиб ўтилган. “Фатовои Оламгирия”да бундай дейилган:
ومنها حولان الحول على المال العبرة في الزكاة للحول القمري كذا في القنية

“Закотнинг шартларидан бири молга бир йил тўлган бўлишидир. Закотда қамарий йил эътиборга олинади”.

“Мабсути Сарахсий”да бундай дейилган:
وَلَيْسَ فِي أَقَلِّ مِنْ مِائَتَيْ دِرْهَمٍ زَكَاةٌ فَإِذَا بَلَغَتْ مِائَتَيْ دِرْهَمٍ وَحَالَ عَلَيْهَا الْحَوْلُ فَفِيهَا خَمْسَةُ دَرَاهِمَ

“Икки юз дирҳамдан оз маблағдан закот берилмайди. Қачонки маблағ икки юз дирҳам етса ва бир йил тўлса, ундан беш дирҳам закот беради”.

2. Закотни бир неча кишига бўлиб бериш мумкин. Фақат бир неча кишига бўлиб берганда, ҳар бир кишининг олган улуши бир кунлик эҳтиёжига етадиган бўлиши мустаҳаб ҳисобланади. "Мухтасарул-виқоя" китобида: "Бир кишига закотдан бир кунга етарли, яна ўзгалардан сўрашга ҳожат қолдирмайдиган миқдорда бериш мустаҳабдир", – дейилган. Бир кун тўлиқ сўрашдан беҳожат бўлиш деганда фақатгина фақирнинг ўзи эмас, балки унинг аҳли аёлини ҳам бир кунлик сўрашдан беҳожатлиги назарда тутилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
​​ҲАЖ ВА УМРАДАГИ ЖАРИМАЛАРНИ КЕЙИНРОҚ ТЎЛАШ МУМКИНМИ?
#Ҳаж_умра

❓1536-CАВОЛ: Умра ва ҳажда хато қилиб, жарима тўлайдиган бўлиб қолса-ю, тўлашга маблағи бўлмаса, уйга қайтгандан кейин тўлаб қўйса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Умра ва ҳажда хатолар туфайли зиммага тушган жарималарни шу заҳотиёқ тўлаш шарт қилинмаган. Кейинроқ тўласа ҳам бўлади. Аммо жарима жонлиқ сўйиш бўлса, унинг пули бирор ишончли одамни вакил қилиб, у орқали Маккага юборилади ва жинояти учун қўй сўйдирилади. Агар жинояти садақа тўлайдиган жиноят тури бўлса, ўз юртида адо этиши мумкин (“Фатҳи бобил иноя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: Fitrat.uz
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025/1446 ЙИЛ 26 ЯНВАРЬ ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     06:18
⏰ ҚУЁШ -    07:40
⏰ ПЕШИН - 12:41
⏰ АСР -        15:50
⏰ ШОМ -      17:35
⏰ ХУФТОН -18:51


Улашинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
​​НОТЎҒРИ САВДОДА ТОВАРНИ СОТУВЧИГА ҚАЙТАРИШ
#савдо

❓1535-CАВОЛ: Мен бир танишимга бир йилдан кейин янги Дамас автомашинаси олиб бериш шарти билан миниб юрган Дамас машинамни бердим. Кейин билсак, бу келишувимиз тўғри бўлмаган экан. Савдони бузиб, машинамни қайтиб олишим керак экан. Танишим эса Дамасни ўша вақтдаёқ 7500 га сотиб юборган. Шу боис ўзини қайтариб бера олмайди. Аммо ҳозирги кунда ўша ҳолатдаги Дамас бозорда 5500 бўляпти. Биз қандай йўл тутайлик. Агар пулини олсам, 7500 ни оламанми ёки 5500 ни олайми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу тузилган савдо келишуви ҳақиқатда нотўғри тузилган ҳамда буни фосид (шаръий қоидаларга зид) савдо дейилади. Фосид савдонинг ҳукми эса, икки томон савдони бузиб, олган нарсаларини дарҳол ўз эгаларига қайтаришдир. Агар харидор сотиб олган товарини сотиб юборган ёки бошқа шаклда йўқотган бўлса, қийматини тўлайди. Қийматини тўлашда товарни қабул қилиб олган кундаги қиймати эътиборга олинади. Шунга кўра саволдаги ҳолатда агар Дамаснинг бозор қиймати биринчи харидор қабул қилиб олган кунда 7500 бўлса, шу қийматни олади. Аммо анашу кундаги дамаснинг ҳақиқий қиймати 7500 юқори ёки кам бўлса, нарх-наводан хабардор кишилар иштирокида ҳақиқий қиймати белгиланади ва шу қийматни олади. Бу масалани ўзаро розилик билан маълум бир суммага келишиш ёки ўрнига бошқа бир товар бериш орқали ҳал қилса ҳам бўлади (“Раддул муҳтор”, “Жавҳаратун наййира” китоблари).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: AHLI SUNNA | Расмий канал
#Мазҳабсизлик

Ҳанафийлик мазҳаби

Мазҳаб асосочиси Aбу Ҳанифа Нўмон ибн Собит бўлиб, “Имом Aъзам” лақаби билан шуҳрат қозонган. У зот Куфа шаҳрида (699-767) таваллуд топиб, ўша ерда вафот этган. Устози Шаъбийдан калом, ҳадис, тафсир, фиқҳ илмларини мустаҳкам эгаллаб, улар орасида айниқса фиқҳ илмига катта қизиқиш билан қарайди. Aбу Ҳанифа яшаган давр Умавийлар ва Aббосийлар сулоласининг давлат бошқаруви вақтларига тўғри келди. Aбу Ҳанифа Қуръони карим, сунна, саҳобийлар сўзлари, қиёс, истеҳсон, ижмо, урф каби фиқҳий манба ва услубларга кўра ҳукум чиқарган. Aбу Ҳанифа асос солган ҳанафийлик мазҳаби саккизинчи аср ўрталарида тарқала бошлаб, нафақат Куфа, балки, Ироқ, Жазоир, Тунис, Марокаш, Индонезия, Малазия, Эрон, Мовароуннаҳр, Хуросон, Aфғонистон, Ҳиндистон, Покистон, Туркия ва бошқа мамлакатларга тезда тарқалиб улгурди.

Имом Aбу Ҳанифа асос солган ҳанафий мазҳаби Ироқнинг Куфа шаҳрида юзага келиб, Мовароуннаҳрнинг йирик шаҳарлари - Самарқанд ва Бухорода ўз тараққиётининг чўққисига кўтарилди. Мўтадиллиги, миллий урф-одатларга бағри кенглиги, турли минтақалардаги шарт-шароитларга мос келиши ва бошқа омиллар туфайли ҳанафийлик кўплаб мусулмон мамлакатлари халқлари томонидан қабул қилинган. Ҳозирда мусулмонларнинг тақрибан 47% ҳанафий мазҳабига эргашадилар.

Имом Aбу Ҳанифадан таълим олган шогирдлар замонасининг етук пешволари бўлиб етишган. Aна шундай шогирдлардан бири Aбу Юсуф бўлиб, Ҳорун ар-Рашид даврида қозилик вазифасида ишлаган. Иккинчи шогирди имом Муҳаммад ибн Ҳасан ўз навбатида устозидан олган барча илмини имом Шофиъийга ўргатган. Ҳадисларни саралашга моҳир бўлган, ҳар бир масалани далиллай оладиган Зуфар ибн Хузайл ҳам имом Aбу Ҳанифанинг кўзга кўринган асҳобларидандир. Яна бир шогирди Ҳасан ибн Зиёд И. A.нинг "Aдаб ал-кади" ("Қозининг одоби"), "Aннафақот" ("Нафақалар"), "Фароиз" ("Мерос илми") каби китобларини ёзиб тугатди.

Имом абу Ҳанифанинг ўғли Ҳаммод ва набираси Исмоил ҳам шаръий илмлар борасида йетук алломалар еди, улар турли шаҳарларда қозилик мансабида ишлашган. Ҳуросонда биринчи бўлиб ҳадисни ёзиб олган Aбдуллоҳ ибн Муборак ҳам имом Aбу Ҳанифадан таълим олган.

Дунёнинг кўпгина жойларида, жумладан, Марказий Осиё мамлакатларида мусулмонлар имом Aбу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг мазҳаби қоидалари асосида ибодат қилиб келмоқдалар.

©️Саматов A.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ЖАННАТНИ ВОЖИБ ҚИЛУВЧИ АМАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Fitrat.uz
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025/1446 ЙИЛ 25 ЯНВАРЬ ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     06:18
⏰ ҚУЁШ -    07:41
⏰ ПЕШИН - 12:40
⏰ АСР -        15:49
⏰ ШОМ -      17:34
⏰ ХУФТОН -18:50


Улашинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМ ЖАБРОИЛ АЛАЙҲИССАЛОМНИ АСЛ ҲОЛИДА КЎРГАНМИЛАР?
#сийрат

❓1534-CАВОЛ: Пайғамбаримиз алайҳиссалом Жаброил алайҳиссаломни асл суратида кўрганмилар?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа кўрганлар. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломни асл суратларида икки марта кўрганлар. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилган узун ҳадисда бундай деганлар:
“Лекин у зот Жаброил алайҳиссаломни икки марта ўз суратида кўрганлар”. Кўплаб уламолар икки мартанинг бир мартаси Расулуллоҳ ерда, Жаброил алайҳиссалом уфқда бўлган ҳолатда, иккинчиси Исро ва меърож кечаси Расулуллоҳ осмонга кўтарилганларида Сидратул мунтаҳо олдида Жаброил алайҳиссаломни кўрганлар, дейишган (“Умдатул қорий” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
ЁШ БОЛАНИНГ АЗОНИ
#азон #намоз

❓1533-CАВОЛ: Уйда намоз ўқисак, балоғатга етмаган ўғлим азон айтади. Шу азон билан фарз намозини ўқисак бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ўғлингиз айтган азон билан фарз намозларни адо қилсангиз бўлади. Чунки балоғатга етмаган, аммо ақли расо, яхши-ёмонни ажратадиган болалар айтган азон билан фарз намозларни ўқиш жоиз (“Иноя шарҳул ҳидоя” китоби).
Лекин балоғатга етган киши азон айтгани афзал. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#муфтий_минбари

📹 СЎЗДА ҲАМ ҒУЛУ КЕТМАНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Тил офатлари силсилавий суҳбатлар
3-қисм


🔗 Улашинг: @diniysavollar

Показано 20 последних публикаций.