ТОНГГИ САЛОМЛАР ВА НАМОЗ ВАКТЛАРИ☘🌸


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Семья и дети


Бисмиллахи Рохманир Рахим. Бу каналда хар кун тонгги саломлар хайрли тун ва намоз вактлари эфирга узатилади.

Reklama uchun: 👉 @Bekadminisator

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Семья и дети
Статистика
Фильтр публикаций


Жавоби топилмаган «машхур» савол!😇

Қордан оппоқ тунда қора, Йейиш харом ичиш ҳалол.
Қуронда бор беш хариф яни «м» билан бошланиб «т» билан тугайд.!!!

Эркак киши кунига уч марта, аёл киши умрида бир марта фойдаланади. Бу нима?

Мана шу саволни жавобини ҳеч ким топа олмаяпти🤯


❕Ўзингизни синаб кўринг👇


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
😭Ошхонамдаги ювиш қийин бўлган ёғлардан жуда ҳам чарчаган эдим...

Менинг бувим 17 йил ресторанда идиш ювувчи бўлиб ишлаган. У менга идишлардаги ёғларни йўқ қилишнинг энг арзон ва самарали усулини айтиб берди. Синаб кўрдим ва мен ҳайратда қолдим! Натижани ўзингиз видеода кўриб турибсиз! 😍

Бу воситанинг нархи атига 10 минг сўм экан. Унинг тайёрланиш усули қуйидагича...👇


ТАХОРАТСИЗ ОҒИЗ ЁПИБ ҚЎЙДИМ БУ МУМКИН ЭМАСМИ ?😨

Рамазон ойида ҳаммани қизиқтирган

— рўзадор сўкинса рўзаси бузиладими 👀
— сахарлик қилмай оғиз ёпса бўладими?
— ухлаб қолса нима қилиш кк?
— тахоратсиз оғиз ёпса рўзаси ўтадими?:


Саволларига аниқ тўлиқ жавоблар
бу ерда  ✅👇


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎉 ҚАДРЛИ, ҚАДРДОНИМ БУГУНГИ ҚУВОНЧЛИ КУН

4 - М А Р Т 🎉

ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🎊
УМРИНГИЗ УЗОҚ, РИЗҚИНГИЗ БУТУН БЎЛСИН!
ОИЛАНГИЗ БАХТИГА ДОИМ СОҒ-У САЛОМАТ БЎЛИНГ🥰


👑 ТОНГГИ САЛОМЛАР
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/Xayrli_tongg

6.1k 0 227 21 19

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ.
АСТАҲФИРУЛЛОҲ!
СУБҲАНАЛЛОҲИ! АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!
ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛАҲ!
АЛЛОҲУ АКБАР!

Муҳаммад алайҳиссаломнинг мўъжизалари ва оила аъзолари.

— Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам мўъжизалар кўрсатганмилар?

— Ҳа. «Сийари набий» ва «Таворихи анбиё» китобларида бу ҳақда кўп баён қилинган.

Биринчиси:

Кофирлар у кишини синамоқ учун мўъжиза сўрашганида, ойни икки бўлакка бўлиб кўрсатганлар.

Ойнинг бир бўлаги тоғнинг бир томонида, иккинчи бўлаги бошқа томонида кўринган.

Иккинчиси:

Муҳаммад алайҳиссалом Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) билан Маккадан Мадинага келганларида Абу Айюб Ансорий икки кишилик таом келтирганлар.

Ўшанда Муҳаммад алайҳиссалом Абу Айюбга Мадина шаҳри улуғларини мажлисга чақиришни буюрганлар.

Бир юз саксон киши йиғилган ва ҳаммалари таомни тановул қила бошлаганлар.

Аммо мўъжиза туфайли таом сира камаймаган.

Учинчиси:

Ҳудайбия саҳросида уруш пайти саҳобалар ташна бўлишади.

Шунда Расули акрам алайҳиссалом дуо билан сув чиқарадилар.

Жами аскарлар тўйиб сув ичадилар.

Тўртинчиси:

Яна ўшандай ҳолатларнинг бирида Расули акрам алайҳиссалом ярим коса сувга бармоқларини соладилар ва косага сув тўлиб, етмиш-саксон киши у сувдан ичадилар.

Бешинчиси:

Набий алайҳиссалом уч юз кишилик мажлис чақирадилар.

Бир кичик лаганда хурмо қўядилар, мажлис аҳли хурмодан қанча тановул қилса ҳам ҳеч тугамаган.

Олтинчиси:

Муҳаммад алайҳиссаломнинг олдиларига бир яҳудий аёл заҳарланган гўшт келтирганида, гўшт: «Мен заҳарланганман», деган экан.

Еттинчиси:

Бир бўри, эчки ва туя Пайғамбаримизнинг мўъжизалари туфайли тилга кирган.

Саккизинчиси:

Бир киши:

«Пайғамбар эканлигингизга гувоҳингиз борми?» деб сўраганида, бир дарахт Расул алайҳиссаломнинг ёнларига келиб шаҳодат калимасини айтган ва қайтиб жойига бориб турган.

Тўққизинчиси:

Хандақда уруш пайти бир дона арпа нонига барака келиб, минг киши тўйган.

Ўнинчиси:

Ҳунайн урушида Расул алайҳиссалом душман қўшинига бир ҳовуч тупроқ сепганларида, уларнинг кўзларига тупроқ тўлиб, мағлубликка гирифтор бўлган эди.

Ўн биринчиси:

Ул зот тасбеҳ ўгирганларида, тасбеҳ тошларидан «Субҳаналлоҳ», деган овоз эшитилган.

Ўн иккинчиси:

Муҳаммад алайҳиссалом қариндошларининг хайр-дуоларини қилиб турганларида, уйнинг деворларидан «Омин» деган овоз эшитилган.

Ўн учинчиси:

Муҳаммад алайҳиссалом жума куни суяниб хутба ўқийдиганлари хурмо ёғочидан айрилганларида, у ёғоч устун ғамгин йиғи овози чиқарган.

Ўн тўртинчиси:

Муҳаммад алайҳиссаломнинг энг катта мўъжизалари Қуръони каримдир.

— Муҳаммад алайҳиссаломнинг ота-боболари кимлар?

— Оталари Абдуллоҳ, унинг отаси Абдулмуттолиб, унинг отаси Ҳошим, унинг отаси Абдуманнофдир.

Оналари Омина Ваҳоб исмли кишининг қизидир.

— Муҳаммад алайҳиссаломнинг дастлабки хотинлари ким?

— Ҳазрати Хадичаи Кубро розиаллоҳу анҳодир.

— Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари нечта эди?

— Уч ўғил, тўрт қизлари бўлган. Ўғиллари Қосим, Иброҳим, Абдуллоҳ; қизлари Руқия, Зайнаб, Уммукулсум, Фотимадир.

"Ибодати Исломия" китобидан.

👑 ТОНГГИ САЛОМЛАР
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/Xayrli_tongg


🚷 Ким Таҳоратсиз ҳолда Оғзини ёпган бўлса эшитиб қўйсин!

Таҳоратсиз оғиз ёпиб бўлмайдими ?
Буни кўпчилик рўзадорлар билишмас экан. Ҳозироқ пасдаги тугмани босиб жавобини билиб олинг!👇

ЖАВОБИ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Уйқусини бедор қилиб Рўза тутаман деган Пайғамбаримиз умматларига
Ассалому Алайкум ва рахматуллоху ва баракатух

Сени дея бедор бўлдик,
Амр этдинг ➖лаббай дедик.
Саҳарларда номинг ила,
Сабрлардан гуллар тердик.
🌸🕊
Қалбингиздаги иймон қуёш нурлари каби қайноқ, савобларингиз ёмғир томчилари каби баракотли бўлсин. Ҳақ субҳонаҳу ва таоло сизу биздан рўзаларимиз ва ибодатларимизни қабул қилиб, дуоларимизни мақбул айласин!

Саҳарлик дастурхони атрофида йиғилганлар ҳақига фаришталар истиғфор айтсин!

Хузурли саҳарликлар тилаймиз!
Бугунги куннинг файзу баракоти аъло кайфият хамиша ҳамрохингиз бўлсин азизларим !

👑 ТОНГГИ САЛОМЛАР
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/Xayrli_tongg

26.7k 0 1.4k 33 27

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рамазоннинг 4-куни Муборак бўлсин🌸🤲

Ассалому алайкум Қадрли Диндошим кириб келган Моҳи Рамазон муборак бўлсин!✨

Бу ой сиз учун энг унутилмас ой бўлсин, рўза мукаммал тутишингизни Аллоҳнинг ўзи осон қилсин, сабри жамил ато айласин. Бу рамазон уйингизга нур, қалбингизга ҳузур бахш этсин!🤲

Рамазонда жамики ўйлаган, истаган эзгу орзу-ниятларингиз, истакларингиз ва дуоларингиз ижобатига эришинг. Амийн🤲

👑 ТОНГГИ САЛОМЛАР
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/Xayrli_tongg


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙🌸🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🕋🌸🌙

🍃•🌹Иймонинг нуридан қалбингиз тўлсин
🍃•🌹Кўнгил шодлигидан кўзингиз тўлсин
🍃•🌹Шундай қутлуғ кунда эй биродарим
🍃•🌹Рамазоннинг 4-куни муборак бўлсин!.

🌸•Бугун барқ урар фалакда иймон.
🌸•Бугун ушалмоқда жамики армон.
🌸•Бугун ижобатдир ҳар қайси тилак.
🌸•Кириб келган "РАМАЗОН" ойининг 4-куни муборак.

🕋🌙 РАМАЗОННИНГ 4 - КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

👑 ТОНГГИ САЛОМЛАР
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/Xayrli_tongg


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
👉Рўза тутаман деб саҳарликга уйғонганларга, Аллоҳнинг саломи, жаннат бўлсин!!!✨✨✨

🌟Рамазоннинг 4-куни муборак бўлсин!!!🌟

🌙Аллоҳ барчамизга чиройли сабр берсин🤲

Саҳарликга уйғонган яқинларингизга улашинг!!!

👑 ТОНГГИ САЛОМЛАР
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/Xayrli_tongg


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✨🌸✨АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌙
ХАЙРЛИ ТОНГ
РАМАЗОННИНГ 4-КУНИ
МУБОРАК
МЕХРИБОНЛАРИМ!✨🌸

🕋Ширин ҳаётингиз маънога тўлсин!
🕋Истаган ниятингиз ижобат бўлсин!
🕋Чеҳрангиз сўнмасин, ҳамиша кулсин,
🕋РАМАЗОН ойи муборак бўлсин!

🌙 РАМАЗОННИНГ 4-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲

🕋 Аллоҳнинг саломи
🕋 Пайғамбар ﷺнинг дуолари
🕋 Қуръоннинг нури
🕋 Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!✔️

👑 ТОНГГИ САЛОМЛАР
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/Xayrli_tongg

21.6k 1 1.5k 1 19

Фақат аёллар учун "Ўзбек қория"лари дастуридан туҳфа!🎁

♦️Учинчи пора.

30 кунда 30 порани тингланш ҳам хатм қилган савобни олади Иншша Аллоҳ

👑 ТОНГГИ САЛОМЛАР
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/Xayrli_tongg


✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨ХАЙРЛИ ТУН ЯКИНЛАРИМ😉😘😉✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 Х А Й Р Л И Т У Н

🌙🌹Рамазон ойида рўза тутиб Аллохни ризолигини олаётган ДИНДОШИМ

🌙🌹Мехрингиз олдида эгиб бошимни.
Тангридан умрингиз тилаб юраман.
Юраги покиза хазрати инсоним.
Сизни, ха айнан сизни АЛЛОХ учун яхши кўраман!!!

👑 ТОНГГИ САЛОМЛАР
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/Xayrli_tongg


#OVCHI

#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA
#No_16
2-фасл


-у ўйлаганингиздек қиз эмас ҳамма қизлар мендан ўзини олиб қочади!-деди укаси йиғлаб-аҳволимга қаранг..мендек йигитга ким қарарди? У эса мендан жирканмайди.
Фаррух столга бир мушт урди.
-чиройингни севадиган қизни пишириб ейсанми? Сафира сени севмайди у учун хўраксан холос!
Укасини кўзлари олайди.
-асло ундай деманг у ҳақида!
Фаррух укасини кўзи орқага кетаётганига қўрқув билан ёнига борди.
-тинчлан! Бўлди Фирдавс тинчлан..
Фаррух укасини бағрига босди.Дорисиз анча яхши бўлиб қолганди..Сафира ҳаддидан ошди!

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Салима ая Наргизани чалғиши учун болалар кийим дўконига олиб борди.Наргиза эрталабки олган тинчлантирувчи уколлар ёрдамида анча ўзига келиб қолган бўлсада ҳатти-ҳаракатларини тўлиқ бошқара олмаётганди.Кўпроқ қиз бола кийимларга қаради.Пушти рангли кийимлар..бежирим кўйлакчалар.Барчаси бир-биридан ажойиб.Салима ая келини чалғиётганини кўриб севинди.Зора фарзандини соғлигини ўйлаб ўзини қўлга олса..Салима ая ёшгина,гўзал келинига ичи ачиб қаради.Ёлғизлик Аллоҳга ҳос..қанийди фарзандим билан қўша қариганда.Салима ая ҳожи ота қўнғироқ қилгани учун ташқарига чиқиб кетди.Наргиза оқ туфличани айлантириб кўраркан жилмайди.
-бунча нафиссан!-деди туфличани қучиб.Сўнг уни олиш учун четга олди.
‐менимча қизимизга буниси ярашади!
Ёнидан узатилган қўлга қараб қўрқиб кетди.
-сиззз!-деди шайтонни кўргандек қўрқув билан боқаркан.
-ҳа жоним мен!-деди Шербек паст овозда-танла ўзим олиб бераман.
Наргизани асаби таранглашди.
-ҳозироқ кет бу ердан!
-сабрим тугаябди! Қайнонажонингга фарзанд меники эканлигини айтсам нима бўларкина?
Шербекни айёр кўзларида ғолибона жилва акс этди.


#OVCHI


#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA
#No_15
2-фасл


-ўғлим сени ҳам роса сарсон қилябмиз! Раҳмат..
Фаррух оппоқ рўмолда турган жуссаси кундан кун кичрайиб бораётган аёлга меҳр билан қаради.
-ўғлим дейсизу яна ҳижолат бўласиза? Оналарни ўғлида ҳаққи бўлади шундай экан мени ёнимда ҳижолат бўлманг!
Салима ая йигитни гапларидан кўзига ёш келди.
-уйга кир ўғлим чой тайёр!
-бошқа сафар холажон!-деди Фаррух рад этиб-бугун ҳожи отани борар жойлари кўп.
Салима ая қўлини дуога очиб Фаррухни узоқ дуо қилди.Фаррух кўзларини юмиб дуо қилаётган аёлга бир зум тикилиб қолди..умри давомида ҳеч кимга ўрганиб қолмасликка ҳаракат қиларди.Чунки инсонлар ўзгарувчан..ҳозир эса беихтиёр қўлини дуога очди.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Фаррух уйга бозорлик қилиб кириб келаркан укасини кайфияти яхшилигини кўриб севинди.
-бугун байрамми?-деди жилмайиб.Озғин бўйи узун жуда ҳам озғинлигидан юзини суяклари ҳам билиниб турадиган укаси жилмайди.
-бугун эрта келибсиз!
-албатта ахир сен билан анчадан бери бирга ўтириб суҳбатлашмадик.
Фаррух укаси ёқтирган меваларни чиқарди.
-ака..биласизми мен бир қиз билан учрашяпман!-деди укаси болаларча жилмайиб.Фаррух ҳайрон бўлиб нимчасини ечди.
-ким экан у мени укамни қалбини эгаллаган?
Укаси жилмайиб мевани идишга солдида
-сиз уни танийсиз!-деди.
Фаррух диванга ўтириб энергетик ичаркан жиддий нигоҳда боқди.
-мени қиз бола танишим йўқку!
-ака Сафирани эсдан чиқардингизми?
Фаррух ўрнидан туриб кетди.Асабийлашиб укасини ёқасига ёпишди.
-эсинг жойидами? Уни қанақа қизлигини билмайсанми?
Укаси акасига қўрқув билан қаради.
-ака оғрияпти!
Фаррух сўкиниб уни қўйиб юборди.
-у сени бошингни айлантиришга қачон улгурди?


#OVCHI


#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA
#No_14
2-фасл



Машиналар шиддат билан ўтаётган йўл томон қадамларини илдамлатаркан узоқдан ўзига сигнал бераётган машинани кўрди.
-ҳой ахмоқ!
Кимдир уни қўлидан куч билан тортди.Наргизани ёнгинасидан машина ғизиллаб ўтиб кетди.
-менга қара!-деди Фаррух уни йўлак томон судраркан.Наргиза ундан қўлини тортди.
-мени қўйиб юборинг!
Фаррух унга нафрат билан боқди.
-ҳозир нима қилмоқчи эдинг?
Наргиза кўзидан ёш оқиб алам билан боқди.
-сизга нима?
Фаррух ғазабини жиловлашга уринди.
-ўлгинг келяптими? Яхши сени ўз қўлларим билан ўлдираман фақат биринчи болани туғасан!
Наргиза телбага қарагандек қаради.
-нима?
-ахир болада нима гуноҳ тўғрими? Дўзахга ёлғиз ўзинг бор айтишларича у ер ўзини ўлдирганларни жуда илиқ кутиб оларкан!
Наргиза асабий йиғлади.
-устимдан кулябсизми?
-одамларни сендан ўлиб қутулишга мажбур қиладиган даражада жирканчсан!-деди Фаррух аямай.
Наргиза ортга тисарилди.
-менга яқинлашманг!
Фаррух беписанд кулди.
-ўлим қанақа бўлишини биласанми ўзи? Ўлим то сени топмагунча сен уни излама..йўқса ўлиминг азобли бўлади.Жаҳаннам ҳақида нима биласан? Бу дунёни жаҳаннам дейсанми..бу ерларда оғриққа чидай оласан аммо у ерда онт ичаман бир дақиқа ҳам яшай олмайсан..одамларни фарёдларини сени юрагингни тешиб юборади бу ердаку яқинларинг бор аммо у ерда сен на ўзингга на бировга ёрдам бера оласан!-деди Наргиза томон юриб.
Наргизани юрагига қўрқув ўрмалаб ўзига келгандек бўлди.
-мен ҳозир...-дея ўзидан нафратланиб кетди.Ахир ўзини ўлдириш энг катта гуноҳ у эса ҳозиргина шу ишга қўл урмоқчи бўлди..қўллари билан юзини тўсиб йиғлай бошлади.
-мен ақлдан озябман!
Фаррух жойида тўхтаб овозини пасайтирди.
-шунчаки тақдирга тан бер ва яша!
Наргиза қўлларини туширди..Қаршисида Абдуллоҳни жилмайган юзини кўрди.
-сиззз!-деди йиғлаганча жилмаяркан.Фаррух Наргизага ҳайрон қаради.
-мени кўргани келдингизми?-деди Наргиза Абдуллоҳни юзини ушлаб.Фаррух ортга тисарилиб уни қўлини туширди.
-нима ақлдан оздингми?


#OVCHI

#No_13
#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA
2-фасл



Фаррух соатига қаради.7:00.Бугун вақтлироқ келиб қўйибди.Ҳеч қиси йўқ.Машинага суяниб Абдуллоҳни уйига атрофга боқди.Ҳаммаси ҳашаматли уйлар.Бойлик ҳам бахт келтирмас эканда..Бир пайт дарвоза очилиб қора рўмолли ҳижоб ўраган,узун ва кенг қора либос кийган Наргиза кўринди.Дарбадарлардек яна оёқяланг кетиб борарди..Фаррух бир зум нима қилишни билмай турдида секин келинчакни ортидан юрди.Наргиза атрофдагиларни сезмасди..шу қадар ўз ўй-ҳаёлларига чўмгандики бу дунёда мавжудлигини ҳам унутиб юборганди гўё..
Фаррух изма-из қадам босиб бораркан атрофда одамларни Наегизага ғалати қараётганини сезди.
-хоним балки уйга қайтарсиз!-деди уни ортидан.Наргиза оҳиста ўгирилиб қаради.Қоп-қора кўзида марвариддек ёш оқиб тушди.
-ортимдан нега келябсиз?
Фаррух паст овозда тушунтирди.
-Салима ая ҳавотир олади илтимос қиламан қайтинг!
Наргиза йиғлаб юборди.
-мен уни ўлганига ишонмайман!
Фаррухни нигоҳлари бироз юмшади.
-лекин бундай қилиш шарт эмас! Ахир уларга азоб берябсиз..ҳожи она ва ҳожи ота ёлғиз сиз туфайли қаддини тик тутиб турибди!
Наргиза ўйчан қиёфада туриб сўнг яна йўлида давом этди.Фаррух ҳам уни ортидан бораверди.
-яна қабрга борасизми?-деди узоқдан.Наргиза анча юриб яна ортига ўгирилди.
-сиз кимсиз? Мен билан нима ишингиз бор?
-сиз биланку ишим йўқ аммо бошлиқни ота-онаси билан ишим бор улар сиз деб азият чекиши менга ёқмаябди!
Наргизани тиниқ юзини яна кўз ёшлар ювди.
-ҳар куни ўлиш нима эканлигини биласизми? Мен ҳар куни ўляпман..эрталаб тириламан сўнг ўламан..бу азоб! Уни кўриш учун нима қилай экан? Ўлсам уни кўраманми? Машина уриб кетганда уни жони азоблангандир...
Наргиза шундай дея йўл томон шиддат билан кета бошлади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌹 МЕХР

Аёлга бир мехринг кифоя 
Олиб берманг дунё молини 
Сўраманг хам хол ахволини 
Ширин сўзга берар жонини.
~~
Аёлга бир мехринг кифоя 
Кўлларидан олма юмушин 
Олтин қилма майли турмушин 
Уни дегин Олтин кумушим.
~~
Аёлга бир мехринг кифоя 
Райхоним деб сила бошини 
Сундирмагин қалб қуёшини. 
Яширади кўздан ёшини.
 ~~
Аёлга бир мeхринг кифоя 
Гул узатма Сен гулим дeгин 
Ёритгувчи ой йулим дегин 
Аёлга бир мехринг кифоя.
 ~~
Қувончлардан осмон бўлади 
Ярим кўнгли завққа тўлади 
Хижронларда баргдек сўлади 
Аёлга бир мехринг кифоя...

👑 ТОНГГИ САЛОМЛАР
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/Xayrli_tongg

5.9k 0 127 11 22
Показано 20 последних публикаций.