Харажатлар


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Асосий канал: @tayinlov
Бу ерда республика ва вилоят даражасидаги давлат бюджети харажатлари, тўғридан-тўғри тузилган давлат харидлари ҳақида очиқ маълумотлар бериб борилади.
Боғланиш учун: @tayinlov_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


💲Наманган вилояти ҳокими 2024 йил 4 ноябр куни пул ажратиш ҳақидаги фармойишни имзолади:

📍 вилоятни комплекс ривожлантириш, мавжуд салоҳияти, ресурслари ва захираларидан самарали фойдаланиш бўйича стратегик ёндашувларни шакллантириш мақсадида ҳудудларни таҳлил қилиш ҳамда истеъмолчиларнинг кайфияти индексини тузиш учун 80 млн. сўм.

#Наманган

Канални кузатиш: @xarajatlaruz


💲Хоразм вилояти ҳокими 2024 йил 4 ноябр куни пул ажратиш ҳақидаги фармойишни имзолади:

📍 Шимоли-ғарбий ҳарбий округи “Янгиариқ” дала-ўқув майдонида Ўзбекистон ва Франция ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида ўтказилган қўшма тренинг билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 11 млн. сўм.

#Хоразм

Канални кузатиш: @xarajatlaruz


💲Сирдарё вилояти ҳокими 2024 йил 4 ноябр куни пул ажратиш ҳақидаги фармойишларни имзолади:

📍 маданият бошқармаси, маданият бўлимлари ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашучун 216 млн. сўм;
📍 сув хўжалиги объектларида “Ақлли сув” қурилмаларини ўрнатиш, Гулистон шаҳрида мелиоратив тик қудуқларни таъмирлаш-тиклаш ишларини бажариш ва электр қурилмаларини сотиб олиш учун 1,5 млрд. сўм.

#Сирдарё

Канални кузатиш: @xarajatlaruz


💲Тошкент вилояти ҳокими 2024 йил 1 ноябр куни пул ажратиш ҳақидаги фармойишларни имзолади:

📍 Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг 75 йиллиги байрам тадбирида комбинатнинг раҳбар ва ишчи-ходимларини рағбатлантириш, эсдалик совғалари билан тақдирлаш мақсадида 7 дона 43 дюмлик телевизор харид қилиш учун 25,2 млн. сўм;
📍 вилоят ҳокимлигига 2 дона югуриш йўлакчаси ва 2 дона велодренажёр харид қилиш учун 76 млн. сўм;
📍 вилоятда ўтадиган ҳоким ва сектор раҳбарларининг сайёр қабуллари сифатини яхшилаш мақсадида 1 дона 65 дюмлик телевизор харид қилиш учун 27 млн. сўм;
📍 Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмаси таркибидаги 69-сонли оилавий поликлиникада аҳолига тиббий хизмат самарадорлигини ошириш мақсадида рақамлаштириш ва ахборот тизимларини йўлга қўйиш учун 6 дона компютер, жалюзи пардалари, мебел жиҳозлари билан таъминлаш учун 80 млн. сўм.

#Тошкентвилояти

Канални кузатиш: @xarajatlaruz


💲Фарғона вилояти ҳокими 2024 йил 1 ноябр куни пул ажратиш ҳақидаги фармойишни имзолади:

📍 Қўқон шаҳрида "Фарғона — водий гавҳари. Инвестиция ва туризм истиқболлари" мавзусидаги халқаро форумни ўтказиш учун 470 млн. сўм.

#Фарғона

Канални кузатиш: @xarajatlaruz


💲Тошкент вилояти ҳокими 2024 йил 31 октябр куни пул ажратиш ҳақидаги фармойишни имзолади:

📍 шахмат бўйича вилояти ҳокими кубоги очиқ турнирини ташкил этиш, ғолиб ва совриндорларни мукофатлаш учун 118,5 млн. сўм.

#Тошкентвилояти

Канални кузатиш: @xarajatlaruz


💲Жиззах вилояти ҳокими 2024 йил 31 октябр куни пул ажратиш ҳақидаги қарорни имзолади:

📍 Жиззах шаҳрида велоспорт бўйича барча ёш тоифалари ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаларини ўтказиш учун 200 млн. сўм.

#Жиззах

Канални кузатиш: @xarajatlaruz


💲Сирдарё вилояти ҳокими 2024 йил 30 октябр куни пул ажратиш ҳақидаги фармойишни имзолади:

📍 “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш 800 млн. сўм.

#Сирдарё

Канални кузатиш: @xarajatlaruz


💲Жиззах вилояти ҳокими 2024 йил 29 октябр куни пул ажратиш ҳақидаги фармойишни имзолади:

📍 вилоятдаги Халқ қабулхонасининг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш, муассаса учун ажратилган бинода жорий таъмирлаш ишлари учун 195,5 млн. сўм.

#Жиззах

Канални кузатиш: @xarajatlaruz


💲Тошкент вилояти ҳокими 2024 йил 29 октябр куни пул ажратиш ҳақидаги фармойишларни имзолади:

📍 Халқ депутатлари вилоят кенгаши котибияти ходимларини ҳар ой рағбатлантириб бориш учун 185,3 млн. сўм;
📍 "Нурафшон бизнес сити" ҳудудида "Тиббий чақирув пункти" (Колл марказ) қуриш учун 10 млрд. сўм;
📍 вилоят ички ишлар органлари ходимлари, фахрийлар ва хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини мукофотлаш учун 200 млн. сўм;
📍 "Ёшлар кундалиги" медиа лойиҳасини 2024 йилда амалиётга жорий этиш сарф-харажатларини қоплаш учун 375 млн. сўм.

#Сирдарё

Канални кузатиш: @xarajatlaruz


💲Сирдарё вилояти ҳокими 2024 йил 29 октябр куни пул ажратиш ҳақидаги фармойишларни имзолади:

📍 халқаро даражадаги спорт мусобақасининг ташкилий харажатларини қоплаш учун 192 млн. сўм;
📍 вилоятдаги ижтимоий соҳа муассасаларини 2024-2025 йилги куз-қиш даврида барқарор ишлашига тайёрлаш учун туман ва шаҳарларга 3,8 млрд. сўм;
📍 вилоят ҳарбий-маъмурий сектори фаолиятини ташкиллаштириш учун 4 млрд. сўм;
📍 ОИВ инфекцияли шахсларни аниқлаш учун тест тўпламлари, дори воситалари, тиббий буюмлар ва профилактик воситаларни харид қилиш учун 67 млн. сўм.

#Сирдарё

Канални кузатиш: @xarajatlaruz


💲Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши 2024 йил 28 октябр куни пул ажратиш ҳақидаги фармойишни имзолади:

📍 ички ишлар органлари ходимлари куни байрамини ташкиллаштириш учун 130 млн. сўм.

#Қорақалпоғистон

Канални кузатиш: @xarajatlaruz


💲Сирдарё вилояти ҳокими 2024 йил 28 октябр куни пул ажратиш ҳақидаги фармойишни имзолади:

📍 Сирдарё туманидаги IT-шаҳарчасининг бино ва иншоотларини барпо этиш, жиҳозлаш учун 700 млн. сўм.

#Сирдарё

Канални кузатиш: @xarajatlaruz


💲Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши 2024 йил 26 октябр куни пул ажратиш ҳақидаги қарорларни имзолади:

📍 Футбол ассоциацияси вилоят бўлимининг иш ҳақи ва сақлаш харажатлари учун 260 млн. сўм;
📍 вилоят паралимпия бўлимининг иш ҳақи харажатлари учун 200 млн. сўм;
📍 вилоят кураш федерацияси бўлимининг иш ҳақи ва тадбир харажатлари учун 260 млн. сўм;
📍 вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ходимларини мукофотлаш учун 300 млн. сўм;
📍 ёқилғи харажатлари учун 150 млн. сўм;
📍 болалар майдончаси қуриш ва лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш учун 900 млн. сўм;
📍 вилоят прокуратураси ҳудудида "Меҳмонхона" бино иншоотларини қуриш учун 500 млн. сўм;
📍 "Динамо" спорт мажмуасини қурилиш, таъмирлаш, лойиҳалаш ишларига 300 млн. сўм;
📍 Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармага 8,3 млрд. сўм;
📍 Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тасарруфидаги Болаларни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармасига 800 млн. сўм;
📍 вилоят ҳокимлиги қўриқлаш хизматидан бўлган қарздорлиги учун 500 млн. сўм;
📍 ҳарбий маъмурий сектор жамғармасига — миллий гвардия учун 150 млн. сўм.

#Андижон

Канални кузатиш: @xarajatlaruz


💲Халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгаши 2024 йил 26 октябр куни пул ажратиш ҳақидаги қарорларни имзолади:

📍 Лондон шаҳрида бўлиб ўтган BTM London халқаро туризм ярмаркасида вилоят делегациясининг иштирокини таъминлаш учун 77,3 млн. сўм;
📍 вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг гемото-онкология бўлими учун зарур бўлган жиҳозларни харид қилиш учун 265,8 млн. сўм.

#Жиззах

Канални кузатиш: @xarajatlaruz


💲Қашқадарё вилояти ҳокими 2024 йил 26 октябр куни пул ажратиш ҳақидаги қарорларни имзолади:

📍 Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитаси вилоят бўлими ходимларини 2024 йил 4-чорак сақлаш билан боғлиқ харажатлар учун 86 млн. сўм;
📍 маданий мерос объектларида тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш учун 270 млн. сўм.

#Қашқадарё

Канални кузатиш: @xarajatlaruz


💲Бухоро вилояти ҳокими 2024 йил 25 октябр куни пул ажратиш ҳақидаги фармойишни имзолади:

📍 Жондор ва Шофиркон туманларидаги "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш учун 200 млн. сўм.

#Бухоро

Канални кузатиш: @xarajatlaruz


💲Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши 2024 йил 25 октябр куни пул ажратиш ҳақидаги қарорни имзолади:

📍 Бектемир тумани “Аёллар дафтари”даги хотин-қизларга асосий ёрдамлар учун 1,5 млрд. сўм;
📍 Сергели туманига 2,9 млрд. сўм;
📍 Янгиҳаёт туманига 3,5 млрд. сўм;
📍 2024-2025-ўқув йили учун ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида 150 нафар талаба қизга базавий тўлов контракти учун 1,3 млрд. сўм;
📍 "Ҳумо Арена" муз саройида ўтган "Наврўз" умумхалқ байрами тадбирлари учун 2,3 млрд. сўм.

#Тошкент

Канални кузатиш: @xarajatlaruz


💲Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши 2024 йил 25 октябр куни пул ажратиш ҳақидаги қарорни имзолади:

📍 “Ипак йўли” ЭИЗ ДУК дирекциясига замонавий маъмурий бино қурилиши учун 1,9 млрд. сўм.

#Андижон

Канални кузатиш: @xarajatlaruz


💲Навоий вилояти ҳокими 2024 йил 25 октябр куни пул ажратиш ҳақидаги фармойишни имзолади:

📍 вилоят кенгашининг 2023 йиллик фаолияти ҳақидаги тўпламини чоп этишдан юзага келган қарздорликлар қоплаш, кенгашнинг 5 йиллик ва сенаторлик фаолияти якунлари бўйича қўлланма чоп этиш учун 47 млн. сўм;
📍 депутатларни маънавий, моддий рағбатлантириш мақсадида вилоятда ташкил этиладиган тадбирни ўтказиш билан боғлиқ тадбир харажатлар учун 60 млн. сўм;
📍 мактабларда таълим олаётган ижтимоий аҳамиятга муҳтож оила фарзандларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун 287 млн. сўм.

#Навоий

Канални кузатиш: @xarajatlaruz

Показано 20 последних публикаций.