Вакциналарни сақлаш тартиблари:
Вакциналар эритувчиларини музлатиш мумкин эмас, уларни +2 °С дан +8 °С градус гача бўлган ҳароратда сақлаш лозим. Эритувчиларини хона ҳароратида ёки совутгичда бўш жой бўлса, унинг ичида сақлаш мумкин. Эмлаш кунида эритувчилар совутгичда +2 °С градусдан +8 °С градусгача бўлган ҳароратда сақланиши лозим.
ВГ В, АКДС, АДС, АДС-М, АД-М ва ротовирусга қарши вакциналарни музлатиш қатъиян ман этилади, уларни совутгични ўртасидаги полкада сақлаш керак. Шолга қарши вакцинани музлаган ҳолда сақланишига фақат ДСЭНМларда рухсат этилади.
Фойдаланишга яроқсиз вакциналар:
физикавий хусусиятларга мос келмаса;
ампула бутунлиги бузилган бўлса;
флакон ёки ампуладаги ёзув белгилари йўқ бўлса ёки ноаниқ бўлса;
яроқлилик муддати ўтган бўлса;
совуқлик тизимига риоя этилмасдан сақланган ёки ташилган бўлса, айниқса, музлаган бўлса (интикатор кўрсатгичлари бўлса)
+8 °С ва юқори ҳарорат таъсирида бўлган, флакондаги индикатор ранги (III-IV даражада) ўзгарган бўлса барча вакциналар йўқотилади.
Фойдаланишга яроқсиз холга келиб қолган вакциналарни йўқ қилиш учун уч киши (УАШ, бош ҳамшира, ўрта тиббиёт ходими)дан иборат комиссия тузилиб, далолатнома ёзилади. Далолатномада препаратни фойдаланишдан чиқариб ташлаш сабаблари кўрсатилади.
Муассаса бош врачи буйруғи билан эмлашда фойдаланилган шприцларни, игналарни ва бошқа инъекция материаллари йиғилган махсус каробкаларни йўқ қилиш учун махсус ўқитилган, сертификати бўлган ўрта тиббий ходим ёки кичик тиббий ходим тайинланади.
@Xamshiralaruchun каналига аъзо бўлинг!
https://telegram.me/+g2l7HvteQaY1ODFi