ОТА-ОНАМ СОВҚОТДИМИКАН...Туғилади шу онда бир шеър,
Хотиржамлик бермайди ҳислар.
Аяжоним совқаттимикан,
Ўтиб кетса эди бу қишлар.
Олиб келай десам кўнмайди,
Совуқ эмас, дейди дадам ҳам.
Шаҳарларга ҳавас қилмайди,
Нетай менинг қалбимда алам.
Ўтираман иссиқ уйларда,
Ўғилларим кийимсиз ётар.
Тахмондаги тахлам кўрпага,
Куя тушган, чанг босиб ётар.
Яқинлашиб келади тонг ҳам,
Қайноқ сувни очаман секин.
Ўша онда, қорли ҳовлида,
Дадам нима қиляптийикин!
Телефоним жиринглаб қолар,
Аям дейди, тинчмисан, болам.
Соғ бўлсанг бас, келиб ўтирма,
Эҳтиёт қил ўзингни ҳар дам.
Тиқилади бўғзимга недир,
Яна ютиб қўяман секин.
Кўчаси лой ўша қишлоқдан
УЛАР нега чиқмайдийикин?!
Дада келинг дегим келади,
Кўнмаслигин яхши биламан.
Бир кун иссиқ уйимни ташлаб,
Мен ҳам қишлоғимга бораман!
👉
@Xabarlar24officialБатафсил
https://t.me/+vIV3J7QmtzY5NWJi