Хазрати Билол


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


"Хазрати Билол" жомеъ масжиди

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#ибрат

Ҳаётда бирор муваффақиятга эришмоқчи бўлганлар учун олтин тавсиялар

— Катта нарсаларни орзу қилинг, лекин кичик қадамлар сизни уларга олиб боришини
ёдда тутинг.
— Йиқилмаганлар эмас, йиқилиб қайта тура олганлар буюкдир.
— Хар бир йиқилиш сизга кўтарилиш учун яна бир имконият эканлигини эсдан чиқарманг!
— Аллоҳ бир эшикни беркитса, сенга ундан афзал эшикларни очади, берк эшик олдида туриб қолма!
https://t.me/wwwxazratibilol


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


#ибрат

1.
Сирингни икки кимсадан бошқаси билмасин. Сен ва Роббинг.
2.
Дунёда икки кишининг розилигини олишликда ҳарис бўл. Онанг ва Отанг.
3.
Қийинчилик ва мусийбатларга икки нарса билан Аллоҳга сиғин. Сабр ва намоз.
4.
Икки нарсадан ҳеч қўрқма. Ризқ ва Ажал. (чунки ризқинг ва жонинг Аллоҳга омонат.)
5. Икки нарсани ҳеч эслама. Бошқасига қилган яҳшилик ва бошқасидан кўрган ёмонлик.
6.
Икки нарсани ҳеч унутма.  Роббингни ва Охиратни.
ㅤㅤㅤ
https://t.me/wwwxazratibilol


#ибрат

Ҳикоя қилинишича, бир киши Қуръонни ёдлай олмасада такрор ўқийверар экан. Кунларни бирида кичик ўғли унга:
– Отажон, ёдлай олмаганингиздан кейин ўқийверганингиздан нима фойда?! – дея саволга тутди.
Отаси:
– Ўғлим, агар мана бу кўмир ташиш учун хосланган бўш саватга сув тўлдириб олиб келсанг, айтиб бераман, – деди.
– Тўлдириш мумкин эмас-ку, – деди ўғил.
– Сен ҳаракат қилиб кўр, – деди.

Ўғил саватни анҳорга ботириб сув олди-да отасининг олдига тез олиб боришга ҳаракат қилди. Етиб келгунича бўшаб қолди.
– Фойдаси йўқ, – деди.
– Сен яна ҳаракат қилиб кўргин, – деди.

Иккинчи, уч, тўрт ва бешинчи бор ҳаракат қилди. Лекин, сувни етказиб кела олмасдан ҳориқиб:
– Тўлдириб келишлик умуман мумкин эмас, – деди.
– Саватда бирон ўзгариш сездингми? – деб сўради отаси.
Ўғил шунда пайқаб:
– Ҳа, отажон! Сават кўмирнинг таъсиридан қоп-қора эди, ҳозир эса сув сабабли топ-тоза бўлиб қолди, – деб жавоб қилди. Шунда ота:
– Ҳа, ўғлим. Худди шундай. Дунё ишлари ҳам қалбимизни кўмир каби қорайтириб юборади. Қуръонни ёдлай олмасанг-да, ўқийверишлик эса анҳор сувидек қалбни тозалаб, ювиб туради, – деди.

https://t.me/wwwxazratibilol


#ибрат

• Суннат уйқу — қуёш кўтарилиб то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги уйқу. У «қайлула» дейилади. Қайлула ақлга қувват бўлади.
• Бидъат уйқу — пешин намози вақтида пешинни ўқимасдан ухлаш.
• Телбалик уйқуси — аср намозидан кейинги уйқу. Бу руҳий хасталик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.
• Уқубат уйқу — хуфтонни ўқимасдан ухлаш. Натижада хуфтон қазо бўлиб, уқубатга сабаб бўлиши мумкин.
• Одатий уйқу — хуфтондан бомдодгача.
• Надомат уйқу — тонг саҳар вақтида ва илмий мажлис вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади.
• Ғафлат уйқу — тонг отганида ухлаб ётиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳога «Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади», деганлар.
• Фақирлик уйқуси — бамдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, қашшоқликка, қарздорликка сабаб бўлади. Бу уйқуни яна бошқа бир манбада Аллоҳнинг лаънати ёғилиши эҳтимоли борлигидан «лаънат уйқуси» деб ҳам айтганлар. (Аллоҳ сақласин)
• Хусрон (зарар) уйқуси — ибодатдан сўнг дуо ва зикрларда ухлаб қолиш. Яна бир ривоятда жума кечасидаги уйқу.
• Роҳат уйқу — касал ва гўдакларнинг меъёрдаги уйқуси. Яна бир ривоятда пешин намозидан кейинги уйқуни ҳам шундай деганлар.
• Ибодат уйқу — олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади.
• Каромат уйқу — тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш.
https://t.me/wwwxazratibilol


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Репост из: Хазрати Билол
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🔸 Жума учун ғусл қилиш.

🔸 Хушбўй нарсалар суртиш.

🔸 Чиройли кийимлар кийиш.

🔸 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🔸 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🔸 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🔸 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🔸 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🔸 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
🕊 Жума муборак! 🕊


Репост из: Хазрати Билол
📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📌 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

🌸🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🌸🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Репост из: Хазрати Билол
#ибрат

Бир кишини Аллоҳ олти қиз билан ризқлантирган эди. Хотини еттинчисига ҳомиладор бўлганида, эри ўғил бола туғилишини истагани учун хотини қиз туғиб қўйишдан хавфсирар эди. Агар хотин еттинчисини ҳам қиз туғса, эр хотинига талоқ беришга азму қарор қилди. Эр ўша кеча ухлаб, туш кўрди. Тушида қиёмат қоим бўлиб, унга дўзах яқинлаштирилибди. У кишини дўзах эшикларидан бирига олиб борилса, тўсатдан бир қизи чиқиб, отасини мудофаа қилар ва отасини дўзахга киришига монеълик қилар эди. У киши қизларининг тўсқинлиги сабаб, ҳатто, жаҳаннамнинг олти эшигидан ҳам қутилиб қолди. Олдинда еттинчи эшик турар эди. У бу ҳолатдан саросимага тушди. Нияти ва азму қароридаги хатосини билди. Бу қилган ишидан пушаймон бўлди. Роббисига дуо қилиб: "Аллоҳим! Мени еттинчи қиз билан ризқлантир", дея ёлворди....

Ҳадисда шундай дейилади: "Кимга қизлар ато қилиниш билан синовга учраса ю, у бунга сабр қилса, дўзахдан тўсиқ бўлади".

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда:

https://t.me/wwwxazratibilol


НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2025йил 31январь
📅 1446йил 1Шаввол ойи санасига
🗺 Жарқурғон тумани Хазрати Билол жомеъ
масжиди учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

╭─━━━━━━⊱☪️⊰━━━━━━─╮
⏳ Бомдод - 06:35
⏳ Пешин - 13:05
⏳ Аср - 16:25
⏳ Шом - 18:10
⏳ Хуфтон - 19:45
╰─━━━━━━⊱☪️⊰━━━━━━─╯

═════════❖═════════

https://t.me/wwwxazratibilol


Репост из: Хазрати Билол
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 Тахажжуд намозини ўқишни ўрганамиз…
Ғафлатда қолманг…

Яқинларга жўнатинг👇🏽

@Militsiya_Uzb👈🏽


Репост из: Хазрати Билол
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Репост из: Хазрати Билол
Дуо ижобат бўладиган вақтлар:

– Саждаларда;
– Туннинг охирида;
– Фарз намозига азон айтилганида;
– Ёмғир ёғаётганда;
– Жума кунидаги бир пайтда (яъни, икки хутба оралигида);
– Одамларнинг маййит вафот этгандаги дуоси;
– Мусулмоннинг ўз биродари ҳаққига дуоси;
– Мазлумнинг дуоибади;
– Қадр кечасидаги дуо.👇
ㅤㅤㅤㅤhttps://t.me/wwwxazratibilol


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Эшитинг

Агар Ота ҳурмат қилинмаса у оиладан ҳеч қачон яхши фарзанд чиқмайди. Ҳақ гап!!


#ибрат

• Энг яхши кун гуноҳсиз ўтган кунингдир!
• Энг яхши совға ўзинг билмаган ҳолингда сенинг ҳаққинга дуо учун кўтарилган қўлдир!
• Энг яхши қалб ростгўйлик аримайдиган қалбдир!
• Энг яхши одам сени ҳаргиз унутмайдиган одамдир, чунки у сени Аллоҳ учун яхши кўради.
• Яхшиликлар билан ўтган кунингизнинг яхшиликларини Аллоҳим яна ҳам зиёда қилсин.

Кунингиз хайрли ўтсин!


https://t.me/wwwxazratibilol


ИХЛОС СУРАСИНИНГ ФАЗЛИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан юриб борар эдим. У зот бир одамнинг «Қул ҳуваллоҳу аҳад. Аллоҳус Сомад» деб, қироат қилаётганини эшитиб:
«Вожиб бўлди», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, нима вожиб бўлди?» дедим.
«Жаннат дедилар».
Термизий ривояти

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўн марта ўқиса, Аллоҳ унга жаннатдан бир уй қуради», дедилар».
Имом Аҳмад ривоят қилган.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/wwwxazratibilol


​​МУСИЧА, КАБУТАРНИНГ АХЛАТИ КИЙИМГА ТЕГСА
#поклик

❓1512-CАВОЛ: Мусича ва кабутарларнинг ахлати кийимга тегса, нажосат ҳисобланмайди, деб эшитдим. Шу ростми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, тўғри. Сабаби гўшти ейиладиган паррандаларнинг тезаги пок ҳисобланади. У теккан кийим билан намоз ўқиш шак-шубҳасиз жоиз. Кабутар, мусича, чумчуқ, олақанот, қалдирғочларнинг тезаги пок ҳисобланади. Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг устига кабутар тезак ташлаганда, тош билан артиб юбориб, намоз ўқиганлар. Агар нажосат бўлганида ювиб кейин намоз ўқир эдилар (“Фатҳу бобил иноя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


"Омадим бор экан" , дема.
- Балки "Аллоҳ муваффақият берди" , дегин.

"Тўғри топдим" , дема.
- Балки "Аллоҳ тўғирлади" , дегин.

"Ўзим эришдим" , дема.
- Балки Аллоҳ ризқлантирди , дегин.

"Бирор ишни аниқ бажараман" дема.
- Балки "Аллоҳ ҳоҳласа (инша Аллоҳ)", дегин.

Якинларингизга хам улашинг.

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ

©️MubashshirAhmad👇🏻👇🏻
https://t.me/wwwxazratibilol


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
https://t.me/wwwxazratibilol


#ибрат

Намозда бўлсанг, қалбингни эҳтиёт қил!
Одамлар орасида бўлсанг, тилингни эҳтиёт қил!
Бировнинг уйида бўлсанг, кўзингни эҳтиёт қил!
Вақтлироқ тур, умрни эхтиёт қил!
https://t.me/wwwxazratibilol

Показано 20 последних публикаций.