🤲 ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР ДУОСИ
📿 Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Лайлатул Қадр йигирма еттинчи кечадир”, дедилар (Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган).
📿 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Ё Аллоҳнинг Расули! Айтинг-чи, агар қадр кечаси қайси кеча эканини билсам, унда нима дейман?” дедим. У зот алайҳиссалом: “Аллоҳим! Албатта Сен афв қилувчисан. Афвни яхши кўрасан. Бас, мени афв қилгин”, дегин, дедилар (Имом Термизий, Насоий ва Ибн Можа ривояти).
🤲
Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва, фаъфу ъанний... Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Мени афв эт. Менинг аҳлим ва зурриётимни ҳам афв эт.
🤲
Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Мени онамни, отамни ва уларнинг ота-оналарини, ота-оналарининг ота-оналарини ҳам афв этгин.
🤲
Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг оға-иниларим, биродарларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин.
🤲
Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг тоғаларим, холаларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин.
🤲
Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг амакиларим, аммаларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин.
🤲
Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг дўстларим, ҳамкасбларим, қўшниларим, мени севган ва мен уларни севганларимни афв этгин...
🤲
Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Мени ҳаққимга ортимдан ғоибона дуо қилганларни ва мени дуо қилишга ундаганларни ҳам афв эт.
🤲
Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Бизни зиммамизда ғамхўрлик қилишимиз ва адо этишимиз лозим ҳақлари бўлган ва биз улар хусусида сусткашлик қилганларимизни афв эт.
🤲
Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Бизнинг вафот этган марҳумларимизни ва мусулмонларнинг марҳумларини афв этгин.
🤲
Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Барча ушбу дуоимни ўқиб “омийн” деб турганлари афв этгин.
🤲
Омийн, омийн, омийн.#
duo #qadr_kechasi #ramazon
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
⏺MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook