Бир киши сафарга кетаётиб, йўлда Вабони учратиб қолибди. — Қаерга кетаяпсан? — сўрабди вабо.
— Зиёратга. Сен-чи? — Сенинг юртингга, беш минг кишини олиб кетишга, — дебди вабо.
Ҳар ким ўз йўлида кетибди. Йил ўтиб, улар яна ўша жойда кўришиб қолишибди. — Сен алдадинг, — дебди зиёратчи вабога — Беш минг кишини олиб кетаман деб, юртимдан эллик беш минг одамни олиб кетибсан! — Йўқ, — эътироз қилди вабо, — Мен ростдан ҳам беш минг кишини олиб кетдим. Қолгани қўрққанидан ўлди... Қиссадан ҳисса: Одамни касалликдан кўра, ваҳимаси ўлдиради. Оллох барчамизга сабр каноат берсин. 🙏
@wolfuzrap