"Voha" телеграм радиоси


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Қашқадарё оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг ''Воҳа'' телeграм радиоси таҳририятининг расмий канали.
Юртимиз ва воҳамиз ҳаётидаги муҳим воқеа ва ҳодисаларни аудио тарзида тингланг.
Мурожаат учун @bekpress га ёзинг. Тел: 95 680-50-50

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: QALB JAVOXIRI... SitoraiAxror
🎙 SitoraiAkhror - Qarz dunyo

✍Zuxriddin Karimov

@Qalb_javohiri
















Репост из: QALB JAVOXIRI... SitoraiAxror
🎙️SitoraiAkhror - Bir tabassum...

Kulib yashang, baribir tushunishmaydilar!
Faqat gunohkor ataydilar!

Kulib yashaymiz, o'zimizni baxtli his qiladigan makonlarda...
@QALB_JAVOHIRI


Репост из: QALB JAVOXIRI... SitoraiAxror
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ibrat uchun...

🎙SitoraiAkhror - Birovning xaqidan qo'rqmaydiganlar...

✍O'rmonjon Xolyigitov


Репост из: VOHANEWS - ахборот портали
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔺ЎҚИТУВЧИЛАР ФАОЛИЯТИГА АРАЛАШАОЛМАЙСИЗ..
ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИ ОЛИБ ҚЎЙИЛАДИ..?


Қонунчиликдаги энг сўнгги янгиликлар, кундалик ҳаётда дуч келинадиган ҳаётий масалаларга ҳуқуқий ечимлар, содда ва тушунарли тарзда ифодаланган видеоблоглар, муҳим маълумотлар жамланган инфографикалар, анимацион видеороликлар – барчаси "Ҳуқуқий ахборот" телеграм каналида!

Мазкур канал ўзбек, рус ва инглиз тилларида юритилади.

Адлия вазирлигининг телеграмдаги каналларига уланиш:

ўзбек тилида - @huquqiyaxborot

рус тилида - @pravoinf

инглиз тилида - @leginf

“Ҳуқуқий ахборот” билан муҳим янгиликлардан тезкор хабардор бўлинг.

Дўстларингизга ҳам улашинг: @huquqiyaxborot


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Президент ташриф буюрган маҳаллада ҳозир аҳвол абгор... 2 сектор муаммолар ечими билан қачон шуғулланади?
@teleradiouz_official


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ҚАРШИДА ЁШ ОИЛА ИККИ НАФАР НОРАСИДА ФАРЗАНДЛАРИ БИЛАН КЎЧАДА ҚОЛДИ. МУТАСАДДИЛАР БУНГА БЕФАРҚ...


Ишни “ёпди-ёпди” қилиш ва қўшимча дарс соатлари ажратиш эвазига – минг доллар...

👉🏻http://qashqadaryogz.uz/read/ishni-jopdi-jopdi-ilish-va-shimcha-dars-soatlari-azhratish-evaziga-ming-dollar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қарши шаҳар судялари ҳокимнинг қонунга зид ишини қўллаб қувватладими?

Қарши шаҳридаги “Насаф” телевидениесининг маъмурий биносини қуриш учун ажратилган ер майдони Президент фармонига зид, аукционсиз тадбиркорга бериб юборилди. Энди Қарши шаҳридаги ягона бўлган телеканал яна бошпанасиз қоляпти.

Қашқадарёликларга қўшилинг👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFJyERT5t0m4TRYWpA


Қашқадарё вилояти махсус комиссиясининг АХБОРОТИ
Вилоятда коронавирус инфекциясининг тарқалишни олдини олиш, пандемиянинг таъсирини юмшатиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш комиссиянинг 2020 йил 25 июлдаги 293-сонли йиғилиш баёни билан жорий қилинган чекловларга 3 августдан бошлаб бир қатор ўзгаришлар киритилди:
👉 автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишга, шунингдек, Қарши шаҳрига кириш-чиқишга фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 18.00 дан – 21.00 гача) тегишли ҳудуд доирасида фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.
👉 йўналишсиз таксилар сони бугунги кунга нисбатан 2 баробарга кўпайтирилади ва бутун сутка давомида ҳараткатланишига рухсат берилади. 👇
❗️бунда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши давомида сантария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш талаб этилади.
👉 Вилоят махсус комиссияси қарорида келтирилган чекловлар махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларига ҳамда Республика махсус комиссиясининг жорий йил 8 июлдаги қарори билан тасдиқланган айрим тоифадаги автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди. Яъни, махсус рухсатнома (стикер), айрим тоифадаги автотранспорт воситалари, "яшил йўлак" тизими, Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари автомашиналари ва вилоят ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқариш, тадбиркорлик ҳамда саноатни ривожлантириш бўйича тасдиқланган автотранспорт воситалари рўйхат асосида ҳаракатланиши мумкин. 
Аҳрор Содиқов, Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари - вилоят махсус комиссияси аъзоси.


#Расман
⚡️Қашқадарёда жорий қилинган карантин чекловларига ўзгаришлар киритилди

Батафсил:
👉 https://nnews.uz/?p=12944

Каналга уланиш:👇
https://t.me/nasafnewsuz


Қашқадарё вилояти махсус комиссиясининг АХБОРОТИ

Вилоятда коронавирус инфекциясининг тарқалишни олдини олиш, пандемиянинг таъсирини юмшатиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш комиссиянинг 2020 йил 25 июлдаги 293-сонли йиғилиш баёни билан жорий қилинган чекловларга 3 августдан бошлаб туман (шаҳар) ҳокимлари, ҳудудий махсус комиссия раисларига қуйидаги ваколатлар берилади:

👉 ўз ҳудудидаги буюм ва қурилиш моллари бозорлари, савдо, маиший хизмат, умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига фаолиятларини давом эттиришга индивидуал тарзда рухсат бериш (олдиндан тадбиркорга карантин талабларини тушунтириш ва кафолатини олиш орқали);

❗️бунда деҳқон, қурилиш бозорлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар, буюм бозорлари), сартарошхона ва гўзаллик салонларига кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчашни ташкил қилган ҳолда ишлаш кафолати олинади ҳамда жиддий назоарт қилинади.

👉 карантин талаблари ва чекловларига риоя этмаётган ташкилот ва муассасалар, савдо ва маиший хизмат объектларини белгиланган тартибда ҳудудий махсус комиссия қарори асосида, тўхтатиш;

👉 хизмат кўрсатувчи ходимларнинг шахсий ҳимоя воситалари (тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоп)дан фойдаланишини ва ижтимоий масофани (2 метр) сақлаган ҳолда хизмат кўрсатиш;

👉 эпедимиологик ҳолатдан келиб чиқиб, жорий қилинган карантин талабларини юмшатиш (постларни камайтириш, аниқ вақт учун чеклов ўрнатиш ва бошқалар)ни босқичма-босқич амалга ошириш;

👉 дезинфекция тадбирларига бирламчи тиббий билимга эга бўлган ишсиз фуқароларни, жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан шартнома асосида ишга қабул қилишни ташкил қилиш.

Шунингдек, вилоят Ички ишлар бошқармаси, вилоят Давлат солиқ бошқармаси, вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, туман (шаҳар)лар ҳокимлари қуйидаги назорат ишларини олиб боради:

👉 тадбиркорлар томонидан савдо мажмуалари ва дўконларда санитария-гигиена талабларини бузган сотувчиларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) мувофиқ жавобгарликка тортилиши бўйича тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш;

👉 озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар, шунингдек, биринчи навбатдаги зарур маҳсулотларнинг нархларини асоссиз равишда кўтарилишининг олдини олиш чораларини кўриш.

Аҳрор Содиқов, Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари - вилоят махсус комиссияси аъзоси.
👉 @vohaRadio


"ZOOM" дастури орқали ўтказилган вилоят махсус комиссияси йиғилиши сўнгида Зойир Мирзаев яна бир бор аҳоли ва масъулларга мурожаат билан чиқди:

Ҳурматли воҳадошлар, сектор ва ташкилот раҳбарлари!
Барчангизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йил 8 июль санасида ўтказилган видеоселектор йиғилишда таъкидланганидек, бу жуда мураккаб синов ва оғир курашда кўп нарса ўзимизга, ақл билан ҳаракатимизга, сабр-тоқатимизга, темир интизом билан қатъият ва жипсликда иш кўришимизга боғлиқ. Лекин, минг афсуски, аҳоли ўртасида кўпчилик мана шу талабларга тўла амал қилмаяпти.

Шундай экан, аҳоли эҳтиёжларини қондириш ёки иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида қабул қилинаётган бугунги юмшатиш чоралари "ҳаммаси ортда қолди", дегани эмас!

Ҳурматли раҳбарлар! Ходимларингизни карантин қиодалари талаблари асосида ишлашига шароит яратиб беринг.

Азиз воҳадошлар! Уйда қолинг, мақсадсиз кўчага чиқманг, ўзингизни ва оилангизни асранг.

Каналга уланиш: 👇
👉 https://t.me/qashqadaryopress

Показано 20 последних публикаций.

22

подписчиков
Статистика канала