Қорхат бу турур
Қорни ёғдирган худойимнинг ўзи,
Хат бориб тегсин, кийим-бошнинг сўзи.
Ҳожи бобо, биласиз, эгнимда йўқ,
Ўз пулимга олгали қўйнимда йўқ.
Гупписизлик, қўл-оёғим бўлди ланг,
Пилтасиз дўппи кийибман, бош яланг.
Хизматингиздан мудом айрилмадим,
Буйруғингиздан қиё қайрилмадим.
Тонг саҳардан кечгача изғийман,
Худди чўлтоқ бир шипирғи - тўзғийман.
Жон бобо. раҳм айлангиз аҳволима.
Қолмангиз ўлсам қотиб, уволима.
Бир иложини қилинг, Ҳожи бобо,
Етги марта ҳаж ато қилсин худо, -
деб ёздим, етим шогирдингиз”.
Nuriddin📹uktamov