VETLEGNEWS


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Природа


Ветеринария медицинаси ва чорвачиликка оид янгиликлар ва бошқа маълумотлар ҳақида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг "VETLEGNEWS" расмий каналида танишиб боринг.
Савол ва мурожаатлар юбориш учун
👉 @vetlegnewsbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Природа
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Давлатимиз раҳбарининг 30-январь куни “Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда “Чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш, соҳада юқори қўшилган қиймат яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинган эди.
Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси томонидан тайёрланган “Самарқанд янгиликлари” дастурида мазкур фармон ва қарорнинг мазмун-моҳияти ва чорвачиликдаги аҳамияти хусусида мутахассислар шарҳи билан танишасиз.


#рейд_тадбирлари

Маҳсулотлар сифати назорат қилинмоқда

Фарғона вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ Жамоат тартибини сақлаш бўлими Карантин гуруҳи ходимлари билан ҳамкорликда Бувайда туманидаги деҳқон бозорлари ва савдо ярмаркаларида назорат тадбирлари олиб бормоқда.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Давлатимиз раҳбарининг 30-январь куни “Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда “Чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш, соҳада юқори қўшилган қиймат яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинган эди.
“Ўзбекистон 24” телеканалининг Бухородан тайёрланган “Махсус репортаж” кўрсатувида мазкур фармон ва қарорнинг мазмун-моҳияти ва чорвачиликдаги аҳамияти хусусида илмий доира мутахассислари шарҳи билан танишасиз.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#миллий_либос_куни

Миллий кийимда келиш одатга айланган

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида ҳар жума миллий либослар куни ўтказилмоқда.
Яъни, ҳар жума куни устозу талабалар миллий либосда келиши одат тусига кирган.
Тасвирда: Халқаро ҳайвонлар соғлиги ташкилоти раҳбари Эммануела Субейран бошчилигидаги делегация аъзолари миллий либосларимиз билан таништирилмоқда.


Репост из: MTRK | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Axborot 24 | Tekshiruv laboratoriyalarida xalqaro standart talablari asosida tashqi baholash ishlari olib borildi
#8feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Telegram


Репост из: MTRK | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Axborot 24 | Yaylovlarni muhofaza qilish va chorvachilikni rivojlantirish bo‘yicha chora-tadbirlar belgilandi
#7feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Telegram




#тайинлов

Ветеринария илмий-тадқиқот
институтига директор тайинланди


Қўмита раисининг тегишли буйруғига асосан Хожиакбар Юлдашев Ветеринария илмий-тадқиқот институти директори лавозимига тайинланди.
Хожиакбар Юлдашев тайинловга қадар Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ҳузуридаги академик лицей директори лавозимида фаолият юритган.


#иқтибос

Халқаро молия институтларидан
350 миллион доллар жалб қилинади


"Сўнгги тўрт йилда чорвачиликни ривожлантириш учун халқаро молия институтларидан 700 миллион доллар олиб келинди, бу йил яна 350 миллион доллар жалб қилинади. Бунинг ҳисобига камида 20 мингдан зиёд ветеринарга эҳтиёж пайдо бўлади.
Биргина Бухорода 250 нафар ветеринарга талаб бор".
Йил якунигача хусусий ветеринария ва пара-ветеринария хизмати ҳажмини беш бараварга ошириш топширилди.

Президентимизнинг “Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиш” даги нутқидан.


#ҳудудларда

Ташкилий масала кўрилди

Қўмита раиси Баҳром Норқобилов ҳудудларда чорвачилик тармоқларини ривожлантириш ва давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-15 сон Фармони ва ПҚ-34-сон қарорининг мазмун моҳиятини жамоатчиликка тушунтириш мақсадида Самарқанд вилоятида бўлиб турибди.
Ташриф давомида ташкилий масала ҳам кўрилди.
Ветеринария илмий-тадқиот институти директори ветеринария фанлари доктори, профессор Бозорбой Элмуродов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод этилди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Давлатимиз раҳбарининг 30-январь куни “Чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш, соҳада юқори қўшилган қиймат яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинган эди.
“Ўзбекистон 24” телеканалининг “Ахборот 24” дастурида қарорнинг мазмун-моҳияти ва чорвачиликдаги аҳамияти хусусида сўз борди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#анжуман

Коррупция бўйича
ҳужжатлар моҳияти тушунтирилди


Қўмита ҳузуридаги Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат хавфсизлиги давлат марказида давлатимиз раҳбарининг “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонуни ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросига доир семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда қўмитанинг Коррупцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан коррупцияга қарши курашиш борасидаги кўрсатмалар, 2024 йилда аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари ҳамда бу борадаги меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.


Репост из: MTRK | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Axborot 24 | Hayvonlarni identifikatsiya qilish bo`yicha yagona davlat siyosati joriy etiladi
#6feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Telegram


#мулоқот

Муҳим масалада
мулоқот бўлиб ўтди


Жиззахда президентимизнинг 30-январь куни “Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда “Чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш, соҳада юқори қўшилган қиймат яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти хусусида учрашув бўлиб ўтди.
Унда чорвачилик ва унинг тармоқларида фаолият олиб бораётган тадбиркорларга фармон ва қарорда белгилаб берилган вазифалар, яратилган имтиёз ва қулайликлар, шунингдек мазкур ҳужжатларнинг ишлаш механизими хусусида тушунтириш берди.


#анжуман

Қонун лойиҳасининг аҳамияти
хусусида семинар бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасида “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўхатга олиш ва кузатиш тўғрисида” ги қонуни лойиҳасининг аҳамияти хусусида семинар бўлиб ўтди.
Анжуманда Қонунчилик палатасида иккинчи ўқишга тайёрланаётган мазкур қонун лойиҳасининг аҳамияти, чорва ҳайвонларини идентификация қилиш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиш, ҳайвонлар орасидаги юқумли касалликларнинг олдини олиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Давлатимиз раҳбарининг 30-январь куни “Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда “Чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш, соҳада юқори қўшилган қиймат яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинган эди.
“Ўзбекистон 24” телеканалининг Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетидан тайёрланган “Махсус репортаж” кўрсатувида мазкур фармон ва қарорнинг мазмун-моҳияти ва чорвачиликдаги аҳамияти хусусида илмий доира мутахассислари шарҳи билан танишасиз.

Показано 16 последних публикаций.