АМИРЛИК ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИЎзбекистон Республикаси Бирлашган Араб Амирликлари билан кўплаб соҳаларда ҳамкорлик қилиб келмоқда. Сўнгги пайтларда мамлакатимиздаги муқобил энергия ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларга катта сармоя киритиб келаётган араб давлати билан диний-маърифий, хайрия йўналишида ҳам мустаҳкам алоқалар ўрнатилмоқда.Кеча “Вақф” хайрия жамоат фонди вакилларининг Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Саид Матар ал-Қамзий билан бўлиб ўтган учрашувда хайрия йўналишидаги ҳамокрликни тизимли йўлга қўйиш, бу борада қилинадиган муҳим ишлар яна бир бор муҳокама қилинди. БААнинг мамлакатимиздаги элчихонасида бўлиб ўтган учрашувда фонд бошқаруви раҳбари Исохон Абдуллаев ва халқаро алоқаларни ривожлантириш бўйича мутахассиси Миржалол Қосимов иштирок этди.
Фонд раҳбари қабул учун элчи жанобларига миннадорлик билдириб, фонд томонидан бугунги кунда амалга оширилаётган хайрли ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди.
Ўз навбатида элчи жаноблари БАА давлатида ҳам бир қатор хайрия фондлари фаолият кўрсатаётганини қайд этиб, “Вақф” билан бу йўналишда ҳамкорлик қилиш мақсадга мувофиқ эканлигини билдирди. БААдаги хайрия муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатишда координатор бўлишга рози эканлигини таъкидлади.
Учрашув сўнгида эсдалик совғалари алмашилиб, катта хайрия лойиҳаларини амалга оширишдан икки томон ҳам хайрихоҳ эканлиги қайд этиб ўтилди.