Қарши шаҳрининг Хонобод ва Алишер Навоий кўчаларидан ўтувчи диаметри 800 мм бўлган ичимлик суви тармоғини янгилаш ишлари бошландиХабарингиз бор, Қарши шаҳрининг Хонобод йўли кўчасидан ўтган диаметри 820 мм бўлган ва айни кунларда ўта таъмирталаб бўлган сув қувурини янгисига
алмаштириш учун "Қашқадарё сув таъминоти" АЖ директори Бекзод Шойимов, вилоят ҳокими
Муротжон Бердиалиевичдан маблағ сўраган ва бу масала ечилиши ҳақида ижобий жавоб олган эди.
Ушбу кўчалардаги яроқсиз ҳолатга келган сув қувурларининг алмаштирилиши натижасида, шаҳарнинг
эски шаҳар қисмидаги маҳаллалар ва Мағзон, Хонтепа, Каманди, Қиличбек қўрғонча ҳамда Бўстон маҳалаларининг ичимлик сув таъминоти янада яхшиланади.
Энг асосийси бу ишлар якунлангач, сув қувурларига юқори босим билан сув етказиб бериш имконияти пайдо бўлади.
Тарихий иш деса ҳам бўлади. Сабаби, шу билан шаҳар бўйлаб янгидан қурилган халқасимон сув қувурларини тортиш лойиҳаси якунига етади, бизнингча.
Президентимизга раҳмат алоҳида қўллов учун, сув пулини ва солиқларни вақтида тўлайдиган азиз халқимизга ҳам раҳмат. Давлат бой бўлса имконсиздек кўринган ҳар қандай лойиҳани амалга ошириш мумкин. Қарши шаҳри бўйлаб янгидан қурилган халқасимон сув лойиҳаси бунинг исботи.
https://t.me/qarshiliklar