"Farg'ona suv ta'minoti" MChJ rasmiy kanali


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


“OʻZSUVTAʼMINOT” aksiyadorlik jamiyatining rasmiy Farg'ona boʻlimi telegram kanali
🤖Murojaat uchun: @suvmuammobot
73-241-65-20
73-241-65-21
📍Facebook: facebook.com/UzSuvTaminot
📍Twitter: twitter.com/UzSuvTaminot
📍Instagram: instagram.com/UzSuvTaminot

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💧Қувасой шаҳрида истиқомат қилаётган 12 мингдан зиёд аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишлари


💧Яккатутда 1300 дан ортиқ хонадонга тоза ичимлик суви етиб борди

📑Учкўприк туманида “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”
ҳамда аҳолини ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган дастурлар доирасида “Яккатут” маҳалла аҳолисини узлуксиз тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида, 6 км сув тармоқларини тортиш, 1 дона янги сув қудуғини қазиш, 2 дона янги сув минорасини ўрнатиш, замонавий энерго тежамкор сув кўтариш насоси ўрнатиш ишлари якунланди.

📈Мазкур ишлар натижасида мазкур қишлоқда истиқомат қилувчи 6 минг 100 нафардан зиёд аҳолининг муаммосига ижобий ечим топилиб, хонадонларга тоза ичимлик суви кириб борди.

Ахборот хизмати


⚡️Доимобод қишлоғидаги 3 000 дан зиёд фуқаролар доимий тоза ичимлик суви билан таъминланди

🔰Фарғона вилоятида аҳолини айниқса энг олис ҳудудларда истиқомат қилаётган фуқароларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш, сувнинг сифатини яхшилаш, сув истемъолини ҳисобга олишнинг замонавий инновацион тизимларини жорий этиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

💧Ҳусусан, Данғара тумани Доимобод қишлоғи аҳолисини узлуксиз тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида, Инвестиция дастурига асосан 2.5 км сув тармоқларини тортиш, 1 дона янги сув қудуғини қазиш, янги сув минорасини ўрнатиш, замонавий энерго тежамкор сув кўтариш насоси ўрнатиш ишлари якунланди.

✅Бугунги кунда Доимобод қишлоғи аҳолиси сифатли тоза ичимлик суви билан таъминланиб, пудратчи корхона томонидан ҳар бир хонадонни марказий тармоққа улаш ва сув ўлчаш ускуналарини ўрнатиш ишлари якуний босқичларда амалга оширилмоқда.

Ахборот хизмати


Репост из: UzArgument
argos.uz saytida Prezident huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi tomonidan hokimlar reytingi e’lon qilindi. Siz ham o’z reytingizni belgilang. (1)
Опрос
  •   Andijon viloyati - Shuxrat Abdurahmonov
  •   Farg’ona vil - Xayrullo Bozorov
  •   Namangan vil - Shavkat Abdurazzoqov
  •   Toshkent vil - Davron Xidoyatov
  •   Sirdaryo vil - G’ofurjon Mirzayev
  •   Jizzah vil - Ergash Saliyev
154653 голосов


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Махсус репортаж | Тоза ичимлик сувини тежаб ишлатайлик!
#29oct #uzbekiston24

Фарғона сув таъминоти МЧЖ ахборот хизмати


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#жараён
🎛🏗Бағдодда замонавий оқова сув тозалаш иншооти барпо этилмоқда


🛠Айни дақиқаларда "Фарғона сув таъминоти" МЧЖ Фарғона шаҳар бўлимининг тезкор авария бригадаси ходимлари томонидан Фарғона шаҳридаги Фарғона политехника институти олд қисмидан магистрал сув қувурида юзага келган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур жараёнларга 2 дона махсус автотранспорт воситалари ҳамда 8дан зиёд ходимлар жалб этилган.

"Фарғона сув таъминоти" МЧЖ ахборот хизмати

🌐 Каналимизга уланинг. 👇👇👇
https://t.me/uzsuvfargona


Марғилон шаҳар Наврўз МФЙ ҳудудида ташкил этилган Ёшлар кичик саноат зонасини тоза ичимлик суви ҳамда оқава сув хизмати билан таъминлаш мақсадида тармоқ тортиш ишлари давом эттирилмоқда

''Фарғона сув таъминоти'' МЧЖ ахборот хизмати
Бизни кузатишда давом этинг:
👇👇👇
https://t.me/uzsuvfargona


#Орамиздаги_қаҳрамонлар
АВАРИЯНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

👷🏻Юртимизга оқшом чўкиб, ҳаво ҳарорати аста секин совий бошлади. Бу вақтда кимдир уйда оиласи бағрида дам олаётган бўлса, яна кимдир ўз мехнат фаолиятини давом эттирмоқда. Ана шундан жонкуяр мехнаткашлар қатори сув таъминоти ходимлари ҳам вилоятимиз аҳолисини тоза ичимлик суви билан узлукчиз таъминлаш мақсадида тиним билмай, куну тун меҳнат қилишмоқда.

🛠Айни дақиқаларда "Фарғона сув таъминоти" МЧЖ Фарғона шаҳар бўлимининг тезкор авария бригадаси ходимлари кечки пайт бўлишига қарамасдан, Фарғона шаҳар А.Навоий кўчасидан ўтувчи диаметри 500 мм бўлган сув қувурида юзага келган носозликни бартараф этиш йўлидан мехнат қилишмоқда. Мазкур жараёнларга 5 дона махсус автотранспорт воситалари ҳамда 10дан зиёд ходимлар жалб этилган.

⛔️Аварияни бартараф этиш жараёнида Фаробий, Ал.Фарғоний, С.Темур кўчаларидаги уйларда вақтинчалик ичимлик суви тўхтатилди.

♻️Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Пресс


ДИҚҚАТ СУВ ЎЧИРИЛАДИ!

Фарғона шаҳар, А.Навоий кўчасидан ўтган Д-500 мм бўлган сув қувурида юзага келган носозликни бартараф этиш жараёнида 26.10.2021 соат 10:00 дан 17:00 гача Фаробий, Ал.Фарғоний, С.Темур кўчаларидаги уйларда вақтинчалик ичимлик суви тўхтатилади.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Фарғона сув таъминоти МЧЖ ахборот хизмати


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#no_comment
Фарғона шаҳар Сайилгоҳ кўчасидан ўтган диаметри 300 мм бўлган магистраль ичимлик сув тармоғидаги носозликлик Фарғона шаҳар сув таъминоти бўлими тезкор-авария хизмати ходимлари томонидан бартараф этилмоқда.

''Фарғона сув таъминоти''МЧЖ ахборот хизмати


Расмий муносабат

Жорий
йилнинг 25 октябрь куни телеграм ижтимоий тармоғидаги Мухбир Далиев канали орқали «Марғилон шаҳар СУВОҚАВА га мурожаат! » деб номланган видеомурожаат эълон қилинди.

Мазкур мурожаат юзасидан, "Фарғона сув таъминоти" МЧЖ ҳамда жамиятнинг Марғилон шаҳар бўлими маъсул ходимлари томонидан жойида ўрганиб чиқилди. Аниқланишича, мазкур ҳудудда ҳеч қандан ичимлик сув қувурида носозлик мавжуд эмас, баски видеомурожаатдаги сув ирригация тармоғидаги яъни ариқдан оқаётганлиги маълум бўлди.


"Фарғона сув таъминоти" МЧЖ ахборот хизмати

🌐 Каналимизга уланинг. 👇👇👇
https://t.me/uzsuvfargona


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Обод_маҳалла

🚰Ободликдан яшнаган манзиллар - Фарғона шаҳар Оқариқобод маҳалласи

''Фарғона сув таъминоти'' МЧЖ ахборот хизмати


⚡️Боғистон кўчасидаги носозлик бартараф этилди

#Орамиздаги_қаҳрамонлар

Об-ҳаво кескин ўзгариши, ҳаво ҳароратининг кескин совуши оқибатида ...Кимдир уйда оиласи бағрида дам олаётган бўлса, яна кимдир маданий ҳордиқ чиқаришмоқда.

❗️ Бироқ сув таъминоти ходимлари эмас...

⚠️Улар аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, жойларда юзага келаётган авария ҳолатларини зудлик билан бартараф этиш мақсадида тиним билмай, куну тун меҳнат қилишмоқда.

🛠Хусусан, "Фарғона сув таъминоти" МЧЖ Қўқон шаҳар бўлимининг тезкор авария бригадаси ходимлари кечки пайт бўлишига қарамасдан, таъмирлаш ишларини олиб бориб, Боғистон кўчасидан ўтувчи диаметри 160 мм бўлган сув қувурида юзага келган носозликни тўлиқ бартараф этишди.

''Фарғона сув таъминоти'' МЧЖ ахборот хизмати

https://t.me/uzsuvfargona



Показано 15 последних публикаций.

158

подписчиков
Статистика канала