"Андижон сув таъминоти" МЧЖ Матбуот хизмати/ Вакцина - нажот!

@uzsuvandijon خوش می آید 0
آیا این کانال شماست؟ برای ویژگی های اضافی مالکیت را تأیید کنید

“OʻZSUVTAʼMINOT” aksiyadorlik jamiyatining Andijon viloyat boʻlimi telegram kanali
Facebook https://www.facebook.com/andijonviloyatsuv/
ژئو و زبان کانال
ازبکستان, ازبکی
رسته
مشخص نشده است


ژئو کانال
ازبکستان
زبان کانال
ازبکی
رسته
مشخص نشده است
اضافه شده به شاخص
03.10.2019 12:50
ads
TGAlertsBot
Monitoring of keywords in channels and chats
SearcheeBot
Your guide in the world of telegram channels
Telegram Analytics
Subscribe to stay informed about TGStat news.
1 667
مشترکین
~247
پوشش 1 انتشار
~2.6k
پوشش روزانه
~12
پست / روز
14.8%
ERR %
4.88
شاخص استناد
اعلامیه ها و اشاره های کنال
144 اشاره کانال
31 اشاره نشریات
142 اعلامیه ها
Andijon | Kun.uz
Andijon24
Andijon24
کانال هایی که توسط "@uzsuvandijon" نقل قول می شوند
67 studio
67 studio
نشریات اخیر
Deleted
With mentions
اعلامیه ها
Яна иккита маҳаллага сув келди

Балиқчи туманида 29,5 км. масофага сув қувури тортилиши натижасида “Янги ҳаёт” ва “Маллачек” МФЙларига тоза ичимлик суви келди. Ҳозирда сувни истеъмолчилар тармоғига улаш ишлари олиб борилмоқда. Амалга оширилган бу хайрли иш натижасида 1 минг 65 та хонадон ёки 5 минг 989 нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.

http://t.me/uzsuvandijon
Депутат мурожаати ўрганилмоқда

Депутатлар ҳудудлардаги тоза ичимлик суви таъминоти масаласини ҳам унутаётганлари йўқ. Масалан, бугун Хонобод шаҳар халқ депутатлари Кенгаши депутати О. Джанпўлатовнинг шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарларига ўзининг депутатлик ҳудуди ҳисобланмиш “Истиқлол” МФЙга қарашли 2-, 3- кўп қаватли ўйларда яшовчи фуқаролар томонидан кўтарилган масалалар юзасидан ўрганиш олиб борилди. Жумладан, унда кўп қаватли уйларда тоза ичимлик суви таъминотида муаммолар мавжудлиги ҳам билдирилган бўлиб, натижада таъминот даражаси ўрганилди ва сув қувури фаолияти назоратга олинди.

http://t.me/uzsuvandijon
Read more
Сув насослари таъмирланадиган бўлди

Бугун “Андижон сув таъминоти” МЧЖнинг шаҳар ва туманлардаги филиалларида аҳолига тоза ичимлик суви етказиб бериш борасидаги муаммоларнинг ижобий ечимини таъминлаш ишлари ҳам амалга оширилмоқда. Жумладан, Пахтаобод туманидаги “Бўстон” ҳамда “Шовруқ” МФЙларида таъминотдаги узилиш сабаби ўрганилди ҳамда мавжуд сув насосларида носозлик юзага келганлиги ойдинлашди.
Ҳозирда иккала ҳудуддаги сув насоси таъмирланиш жараёнида.

http://t.me/uzsuvandijon
Read more
Қарздорликни сўндириш борасида маҳалла фаолларининг фикри қандай?

Бугун “Андижон сув таъминоти” МЧЖнинг Булоқбоши туманидаги филиали масъуллари ҳудудларда бўлишиб аҳоли орасида юзага келган қарздорликни сўндириш чораларини изламоқдалар. Хусусан, “Нефтчилар” МФЙда бўлиб ўтган мулоқот давомида аҳолининг даромадлилик даражаси, қарздорликни сўндиришга лаёқати, тўлов масаласидаги муаммонинг ижобий ечимини таъминлашнинг бошқа усуллари ҳақида фикр алмашдилар.

http://t.me/uzsuvandijon
Read more
Болажонлар ризқида қарздорлик ярашмайди

Ҳар қандай истеъмолчи ким бўлишидан қатъий назар, сифатли хизматга муносибдир. Жумладан, мактабгача таълим ташкилотларида болажонларнинг тоза ичимлик суви таъминотидан бебаҳра қолишлари ҳар қандай кишини ташвишга солиши, табиий. Шу боис “Андижон сув таъминоти” МЧЖ масъуллари бу масалага жиддий ёндошадилар ва сув таъминотидаги узилишлар юзага келмаслиги учун барча имкониятни ишга соладилар.
Бироқ, ана шу имкониятдан фойдалана туриб, ичимлик суви учун тўловни амалга оширмаслик кечирилмас ҳолатдир. Буни масъуллар унутмаслиги даркор.
Бугун Избоскан туманида олиб борилаётган назорат тадбирлари давомида болалар боғчаларидаги ҳолатлар ўрганилмоқда. Бу борада юзага келган салбий ҳолатлар эса ҳар иккала томондан амалдаги тартиблар асосида ижобий ечим топяпти.

http://t.me/uzsuvandijon
Read more
Қарздорликни сўндиришда ҳамкорлик даркор

Биз тўлаётган тўловлар мамлакат тараққиётига хизмат қилади. Жумладан, фойдаланилган тоза ичимлик суви учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш орқали ҳудудларни сувлаштириш кўламини ошириш мумкин. Шу боис бугун республикамизда истеъмолчилар орасида вужудга келган қарздорликка жиддий муаммо сифатига қараш лозим.
“Андижон сув таъминоти” МЧЖда ҳам бу борада муайян ишлар қилинмоқда. Олтинкўл туманида эса аҳолининг қарздорлигини сўндириш мақсадидаги ҳаракатларда туман ҳокимлиги мутасаддилари ҳам иштирок этишмоқда. Масъуллар билан ҳамкорликдаги жараён ижобий натижасини бериши, шубҳасиз.
Суратда Олтинкўл тумани ҳокимининг ўринбосари “Андижон сув таъминоти” МЧЖ масъуллари билан қарздорликни сўндириш юзасидан фикрлашаётган жараён акс этган.

http://t.me/uzsuvandijon
Read more
“Олчазор”га сув келди!

Андижон вилоятида ҳудудларни сувлаштириш кўлами йилдан-йилга кенгайиб бораётганига қарамай ҳали амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бор. Зеро, ичимлик суви таъмиинотида муаммога дуч келаётган кўчалар бор экан, демак, бу борадаги ишларни бир сония бўлсин тин олдиришга ҳаққимиз йўқ. Шу боис “Андижон сув таъминоти” МЧЖнинг шаҳар ва туманлардаги филиалларида ишлар авж паллада.
Избоскан туманидаги “Юқори ҳосил” МФЙга қарашли “Олчазор” кўчасида истиқомат қилувчи аҳоли ҳам сув таъминотида муаммоларга дуч келаётган эдилар. Ҳайриятки, 500 метр масофага янги сув қувури тортилиши орқали бу масала ижобий ечим топди.

http://t.me/uzsuvandijon
Read more