"Соғлом овқатланиш куни" тадбири ўтказилди
Нофаол турмуш тарзи, нотўғри овқатланиш сабаб аҳоли орасида келиб чиқаётган юрак қон-томир, эндокрин бези, асаб ва ҳазим қилиш тизими билан боғлиқ юқумли бўлмаган касалликларни олдини олиш, аҳолининг ушбу турдаги касалликларнинг келиб чиқиши билан боғлиқ маълумотлар билан хабардорлигини ошириш мақсадида Оқолтин туман тиббиёт бирлашмаси, унга қарашли оилавий шифокорлик пункти ва оилавий поликлиникаларда "Пайшанба -соғлом овқатланиш куни" тиббий-профилактик тарғибот тадбири ўтказилди.
Тиббий-профилактик тарғибот тадбири давомида ўз саломатлигига бефарқ бўлмаган, юқумли бўлмаган касалликлар сабаб мазкур муассасаларда амбулатор шароитда даво муолажаларини олаётган аҳоли вакиллари иштирок этиб, уларга соғлом овқатланиш тамойили, чекланган ва чекланмаган маҳсулотлар, энг муҳими инсон саломатлигини сақлаш учун зарур бўлган егулик ва уларнинг фойда ва зарарлари тўғрисида маълумот берилди.
— Соғлом овқатланиш тартиби деганда кун давомида неча маротаба, қанча вақт оралиғида, қанча давомийликда озуқа маҳсулотлари ва таомларини тақсимлаш ва истеъмол қилиш тушунилади. Тиббиёт нуқтаи назаридан айтганда эрталабки нонушта кунлик истеъмол қилинадиган овқат ва бошқа егуликларни 30 фоизини, тушлик 40 фоизини, кун ярими 10 фоизни, кечки таом эса 20 фоизни ташкил этиш керак. Аммо, бизда эса бунинг тескариси. Бу эса албатта, юқумли бўлмаган касалликларни, соғлиқ билан боғлиқ жиддий муаммоларни келтириб чиқаради, — дейди соғлом турмуш тарғиботчиси Хумоюн Зоиров.
Биламизки инсон организми учун сув, минерал моддалар, витаминлар, углевод, ёғ, оқсил нафас олаётган ҳавомиздек керак. Усиз инсон ҳаётини тасаввур этиш қийин. Ўтказилган тарғибот тадбирлари давомида шулар ҳақида батафсил сўз юритилиб, қўшимча маълумот берилди. Бу бўлса, улар учун ниҳоятда фойдали бўлиб, узоқ умр кўришига ёрдам беришлиги мутахассислар томонидан таъкидланди.
Саломатлик ва стратегик ривожлантириш институти Сирдарё вилояти бўлими матбуот хизмати