Когон туманида соҳа ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказилди
Белгиланган режа графикка асосан Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Олтиев Когон туманида сайёр қабул ўтказиб, куннинг иккинчи ярмида туман ҳокимлиги фаоллар залида соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан йиғилиш ўтказди.
Унда туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти, бўлим мудирлари оилавий поликлиника раҳбарлари мавзуга алоқадор мутасаддилар қатнашди.
Очиқ мулоқотда ижро-интизоми, ходимларнинг ишга келиб кетиши, кийиниш маданияти, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, тизимда коррупциянинг ҳар қандай турига қарши курашиш, аҳоли орасида профилактик тадбирлар ўтказиш, профилактик ва чуқурлаштирилган кўриклар ҳамда бошқа муҳим масалалар кўриб чиқилди. Мазкур йўналишда бажарилган ишлар, олдинда турган вазифалар ҳамда уларни амалга ошириш механизмларини муҳокама қилинди.
Жойларда бирламчи тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш тиббий хатлов, профилактик кўрик ва скрининг тадбирларини самарали ташкил этиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламига юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш қуйи бўғин ходимларининг асосий вазифаларидан бири саналади.
Патронаж ҳамширалар ва оилавий шифокорларнинг қамрови сифатини янада яхшилаш ҳамширалик ёрдамини самарали кўрсатиш, тиббий маданиятни юксалтириш каби ишларнинг янгича мезон ва таъсирчан усулларини жорий этиш алоҳида таъкидланди.
Йиғилишда фаолиятидаги камчиликлари, ижро интизоми бузилишига йўл қўйилгани учун бирлашма бош ҳамширасига "ҳайфсан" интизомий чораси берилди.