Савдо-саноат палатаси Омонбоеванинг жиноий иш қўзғатилганига қарамай, нима сабабдан фаолиятини давом эттираётганини тушунтирди
Меҳнат кодексига кўра, ходимни ишдан бўшатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли давлат органларининг илтимосига биноан амалга оширилади.
“Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига шу кунгача ҳуқуқ-тартибот идораларидан М.Омонбоевани ишдан бўшатиш тўғрисида ариза келиб тушмаган. М.Омонбоева ҳали ҳам Палатанинг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритмоқда”, — дейилади хабарда.@uznewsuzb