Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Халқ таълими тизимининг умумий ўрта таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш ишлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги муҳим масалалар юзасидан белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова томонидан Наманган шаҳридаги 16-умумтаълим мактабининг ободонлаштириш ишларида ҳомийлик ёрдами кўрсатилди. Мактабнинг орқа биносидаги яроқсиз ҳолатдаги ҳожатхона ва омборхона биносини бузилишида, шунингдек, улардаги чиқинди ва ахлатларнинг мактаб биносидан махсус жойларга элтиб ташланишида жонбозлик кўрсатиб, керакли барча техник машиналар билан таъминлади. Мактаб маъмурияти, маҳалла фаоллари ва ота-оналар ушбу хайрли ишдан беҳад шод билиб, миннатдор эканликларини билдиришди.
@axborotxizmati
@axborotxizmati