Депутатлар кўмагида 480 метр сув тармоғи янгиланди
Депутатлик сайловчилар олдидаги жуда катта масъулиятдир. Депутат ҳамиша халқ билан бирга бўлиши, халқ дарди билан яшаши, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал қилишда фидойилик кўрсатмоғи лозим.
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари О.Бабаханов ва Ғ.Бабахановларнинг сайловолди дастурларида ҳам халқ билан доимий мулоқотда бўлиш энг асосий вазифалардан этиб белгиланган.
Шу мақсадда Наманган шаҳрининг Шарқ тонги маҳалласидаги кекса нуронийлар билан карантин талабларига риоя қилган ҳолда ўтказилган учрашувда маҳалланинг 1-ўтиш йўли А.Ахадов ва 2-ўтиш йўли Тошкент кўчаларидаги сув тармоғи трубасининг ёрилиши натижасида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш муаммоси бир неча ойлардан буён ҳал этилмаётганлиги билдирилганди.
Мазкур мурожаат депутатлар томонидан зудлик билан хал этилиб, 480 метр сув трубаси депутатлар маблағи эвазига беғараз етказиб берилиб, қисқа муддатда сув трубалари янгиланди натижада 68 та хонадон тоза ичимлик суви билан яна тўлиқ таъминланди.