☑️
Пахта хомашёсини етиштириш ва сотишда бозор механизмлари жорий қилинмоқдаБозор иқтисодиёти таклиф ва талабга мос маҳсулот ишлаб чиқаришни тақазо этади. Бу борада мамлакатимизда пахта етиштирувчилар ва кластерлар манфаатлари ҳисобга олиниб, бозор муносабатларини шакллантиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Жорий йилнинг 17 январида Президентимиз томонидан қабул қилинган “Пахта хомашёсини етиштириш ва сотишда бозор механизмларини қўллашни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳам эркин бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида пахта етиштирувчилар эркинлигини кафолатлайди.
Мазкур фармон асосида пахта етиштиришда янги тартиб жорий этилмоқда. Унга кўра, пахта етиштирувчилар биржага харидорлар томонидан жойланган таклифлар орасидан бир ёки бир нечтасини танлаш орқали фьючерс, форвард ва спот шартномаларини тузади.
Яъни янги тартиб бўйича кластерлар пахта харид қилиш бўйича ўз талабларини биржанинг электрон тизимига жойлаштиради. Фермерлар буни синчиклаб ўрганиб, ўзларига маъқул келган битта ёки бир нечта кластер билан ихтиёрий тартибда шартнома тузиши мумкин бўлади. Бу фермерлар учун катта рағбат бўлиб, уларни меҳнатга иштиёқини оширади.
Имтиёзли кредит олиб, кредитни ўз вақтида қайтарган пахта етиштирувчиларга 4 фоиз миқдорида субсидия ҳамда 3 йил муддатда марказий банк асосий ставкасидан юқори бўлмаган 6 ой имтиёзли давр билан кредитлар ажратилади.
Мазкур фармоннинг қабул қилиниши фермерларнинг ўзи етиштирган пахта хомашёсига эркин нарх белгилаш, харидор топиш ва ихтиёрий сотиш имкониятини яратмоқда. Бу — нафақат маҳсулот миқдорини ошишига, балки сифатига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
@a_xaitov