O'zLiDeP - Qoraqalpog'iston


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Tadbirkorlar va ishbilarmonlar harakati - O'zbekiston Liberal-demokratik partiyasining Qoraqalpog'iston Respublikasi Kengashining rasmiy telegram kanali
📞Murojaat uchun: +99891385 03 43

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: amunews.uz
ЎзЛиДеП туман Кенгаши ташаббуси билан аёллар ўртасида волейбол мусобақалари ташкил этилди

3 февраль куни Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Амударё туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги ихтисослаштирилган мактабда “Бир депутат юз аёлга кўмакчи” ҳамда “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳалари доирасида аёллар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Тадбирда партиянинг Амударё тумани Кенгаши раҳбари, депутат Яхшимурод Аҳмедов ҳамда партиядан туман Кенгашига сайланган депутатлар Мадамин Казаков ва Муяссар Раҳматуллаевалар иштирок этишди. Турнир Янгиобод маҳалласи ва Чойкўл овулида истиқомат қилувчи аёллар ўртасида дўстона руҳда, қизғин беллашувларга бой тарзда ўтди.


Давоми:
https://amunews.uz/news/10264

📌Amudaryo tumanining https://t.me/amunewsuz kanaliga a’zo bo‘ling!

Sayt | OnlineTV | ATVga tabrik | YouTube


Репост из: Гулжан Халмуратова
# Депутатлар _ фаолиятидан
# Қорақалпоғистон _ тонги _ газетаси


⚡️ Газетанинг 30.01.2025 йил №3 сонида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулжан Халмуратованинг тахиятошлик сайловчилар билан учрашуви бўйича мақола чоп этилган.


https://t.me/deputat_g_xalmuratova


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📌 Солиқ тўламаган тадбиркорлар жазоланади

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


💠Амударёда хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақаси бўлиб ўтди

ЎзЛиДеП Амударё тумани аппарат раҳбари Яхшимурат Ахмедов бошчилигида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари М.Раҳматуллаева ва М.Казаковлар томонидан Амударё тумани ихтисослаштирилган мактабида “Бир депутат юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида ва “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “ЎзЛиДеП онкологик касалликларга қарши” шиори остида хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада «Янгиобод» МФЙ ҳамда «Чойкул» ОФЙ ҳудудидаги фаол аёл қизлар спортнинг волейбол тури бўйича беллашди.

Янгиобод маҳалла фуқароси, мусобақа ғолиби Тамара Қутлумиратова:
- Оила, фарзанд тарбияси, рўзғор ташвиши сабабли кўп йиллардан буён уйда ўтириб қолгандим. Бугунги ЎзЛиДеП партияси ва депутатлар томонидан ташкиллаштирилган мусобақа биз каби уй бекалари учун катта эътибор бўлиб қолмасдан, кундалик ташвишларни бир зум бўлсин унутишимизга, жисмоний ҳордиқ ва кайфиятимизнинг кўтарилишига ёрдам берди.


🌐Telegram| Facebook | Instagram


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
😎 OʻzLiDepдан Беруний туманининг олис ҳудуди Қизилқалъа овул фуқаролар йиғинидан Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашига сайланган халқ вакили Наргиза Нурумбетова сайловчилар билан учрашиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

☝️ Учрашувда маҳалла аҳолисини қийнаб келаётган муаммолар юзасидан мурожаатларини тинглади.
 
✅ Мурожаатларнинг асосий қисмини ташкил этган ичимлик суви тармоғидаги мурожаатлар депутат томонидан назоратга олинди.

#uzlidep #qoraqalpogʻiston

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
“Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

⚡️ Қонун озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

✔️ Қонун аҳолининг озиқлик қимматига эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари билан хавфсиз овқатланишини таъминлашга, самарали бозор механизмларини шакллантириш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсини ишлаб чиқаришга нисбатан татбиқ этилади.

🏢 Вазирлар Маҳкамаси озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди ҳамда Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари танқислиги юзага келганда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тезкор чора-тадбирларни белгилайди.

📝 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.

📁 Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг мақсади мамлакат аҳолисининг ижтимоий аҳамиятга молик асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсини ишлаб чиқариш ҳисобига қаноатлантиришдан иборат.

🗓 Озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нормалари мамлакатнинг демографик, ижтимоий ва иқтисодий кўрсаткичларига асосан ҳар 3 йилда қайта кўриб чиқилади.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олди олинади

😎 “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

✔️ Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, солиқ сиёсатини такомиллаштириш, солиқ юкини камайтириш, иқтисодиётни жадал ривожлантиришга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.


🔼 Ушбу қонун лойиҳаси билан солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш, солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий нормалар акс эттирилмоқда.

Батафсил

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг



Показано 8 последних публикаций.