Баркамол авлод тарбияси
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори генерал-майор Шуҳрат Узаковнинг ташаббуси билан ҳудудий ҳарбий прокуратуралар томонидан “Ҳарбий прокурор ва ёшлар”, “Ҳарбий прокурор кубоги” доирасида ёшлар ўртасида турли спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, Урганч ҳарбий прокуратураси ва шаҳар прокуратураси ҳамкорликда шаҳардаги 16-сонли умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олаётган ўқувчи ёшлар иштирокида “Прокурор ва ёшлар учрашуви” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда 70 нафардан ортиқ ёшлар спортнинг “мини футбол”, “стол тенниси”, “шахмат ва шашка”, шунингдек, “мусиқа”, “китобхонлик”, “рассомлик”, “каштачилик" ва бошқа йўналишлар бўйича ўзларини билим ва жисмоний имкониятларини синовдан ўтказишди.
Танловларда энг фаол қатнашган ўқувчиларга кубок, медаллар ва ташаккурномалари ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирланди.
👉 @uzbprokuratura